Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

13 Май қатлиоми бош жиноятчиси И.Каримов халқаро судга берилади (видео)

“Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти, 11 Май соат 10.30 да Истанбулда Андижон қатлиомининг 7 йиллиги муносабати билан халқаро ташкилотлари ва Туркия давлатига мактуб юборади. Кейинроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Истанбул шуъбасига борилади ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг жиноятлари ҳақида ҳозирланган айблов матнини тақдим этади.

13 Май қатлиоми бош жиноятчиси И.Каримов халқаро судга берилади (видео)
10 Mayıs 2012 - 14:16 'да юкланди ва 2541 марта ўқилди.

 “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотидан (Özgür Ўзбекистон Dostları Platformu) Aндижон қатлиомининг 7 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилинди.

“Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти 2005 йил 12-13 майда Ўзбекистонда содир этилган Андижон қатлиомида 3000 тинч аҳолининг ўлдирилишининг 7 йиллиги муносабати билан Истанбулдаги “Мазлумдер” инсон ҳақлари халқаро жамияти биносида матбуот анжумани ўтказди.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими, “Ўзбеклар бирлиги” жамияти, Mазлумдер, Ҳикмат вақфи, Шарқий Туркистон маориф вақфи, Маърифий Тадқиқотлар вақфи, Қуддус Медиа гуруҳи, АКДАВ, Имкандер, Ўзгурдер, Раҳматдер, Умрон вақфи, “Пинар” нашриёти, Dunyabizim.com ахборот хизмати, Фуқаровий ҳамкорлик гуруҳи, “Баён” маданият ва маориф маркази ва бир қатор мустақил фаолларнинг биргаликда ташкил этгани “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотининг анжуманида аввал Ташкилот Бош Котиби, ёзувчи Бурҳон Қовунжу янги ташкилот ҳақида қисқа маълумот берди.

Ўзбек мухолифати, ўзбекистондаги диктаторлик тузумини ўзгартириш учун қийин шароитларда мужодала этаётганини таъкидлаган Қовунжу “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотининг адолат ва озодлик, бирлик ва ҳамжиҳатлик учун курашган халқ билан бирга бўлажагини урғулади.

Сўнгра “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин янги Ташкилотнинг матбуот билдиришномасини ўқиб эшиттирди. Н.Нормўмин 2005 йил 12-13 майда Андижонда қатл этилган 3000 инсоннинг Kаримов қуролли кучлари тарафидан ўққа тутилганини айтди. Мустақилликдан сўнг тахтга ўтирган Каримов иқтидорининг илк кунлаариданоқ мухолифларига қарши таъқиб ва тазйиқларни бошлаб юборганини айтган Н.Нормўмин, “Иқтидорининг 10-йилига келиб Каримов, ўлкамизни инсон ҳақлари поймоли, сохта маҳкамалар ва қийноқлар оддий ҳолга айлантирилган бир полиция давлатига айлантирди” – деди. – “Шу кунда Ўзбекистон қамоқхоналарида 50 000 сиёсий маҳкум бор. Мухолиф фикрдаги фуқаролар бирин-кетин давлат тарафидан ўғирланмоқда. Бугун Ўзбекистон халқи жон бошига  30 доллар ойлик маошга кун кўрмоқда, қашшоқлик ва ишсизлик ботқоғига ботган бир аҳволдадир. Миллионларча ўзбек чет элларга қул мақомида сотилмоқда ва ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя этилмагандир. Ваҳоланки, аҳолининг учдан бири ёшлар экан, йилда 5 миллион норасида пахта плантацияларида ишлатилади, олтин ва газ ишлаб чиқариш бўйича дунёда энг юқори ўринларда саналган Ўзбекистоннинг аҳолиси бу бойликлардан мутлақо фойдалана олмайди.  Ўлканинг барча бойликларини фақат Каримов ва унга яқин бўлган бир ховуч амалдорлар эгаллагандир”.

Намоз Нормўмин Каримов қатлиомига халқаро жамоатчиликнинг сассиз қолганини айтиб, “Андижонда инсонларга қарата ўқ отиш амрини шахсан Каримов берганлигини унутмаслик керак. Ўзбек халқини қатлиом этганлар эртами-кечми, бу жиноятлари учун жавоб берадилар! Биз, “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти  диктатор Каримовдан зулмининг ҳисобини сўраяжак халқаро миқёсда жавобгарликка тортиш фаолиятини амалга оширишни мақсад қилганмиз” деди.

Анжуман сўнггида иштирокчилар матбуот ходимларнинг саволларига жавоб бердилар.

“Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти, 11 Май соат 10.30 да Истанбулда Андижон қатлиомининг 7 йиллиги муносабати билан халқаро ташкилотлари ва Туркия давлатига мактуб юборади. Кейинроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Истанбул шуъбасига борилади ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг жиноятлари ҳақида ҳозирланган айблов матнини тақдим этади.

P.S.
“Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотининг матбуот билдиришномасини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин.
10 май куни Истанбул вақти билан соат  20-00 да Ҳилол ТВ каналида “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти Бош Котиби Бурҳон Қовунжу мазкур ташкилот ҳақида махсус суҳбат беради.
11 май куни Истанбул вақти билан соат 15-30 да ТВ 5 каналида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими раиси Алибой Йўляхши суҳбат беради.
11 май куни Истанбул вақти билан соат 17-00 да  Қуддус ТВ  да “Ўзбеклар бирлиги” жамиятидан Адем Чевик суҳбат беради.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube