Оврўпо Иттифоқи ўз мажбуриятларига хиёнат қилди (BBC)

Оврўпо Иттифоқи ўз мажбуриятларига хиёнат қилди (BBC)
140 views
12 May 2012 - 12:44

“Ҳюман Райтс Вотч” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аянчли аҳволи манзарасида Қўшма Штатлар ва Оврўпо Иттифоқини президент Каримов ҳукумати билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга чақирган.

Андижон хунрезлигининг 7 йиллиги арафасида чиқарган баёнотида ташкилот АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи ҳануз Андижон қирғини учун Ўзбекистон ҳукуматидан ҳисоб сўрамаётганидан таассуф билдирган.

Ташкилотнинг Ўзбекистон бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлоунинг Би-би-сига айтишича, президент Каримов бошчилигида Андижондаги қирғин учун масъул ўзбек мулозимларини жавобгарликка тортиш учун далиллар етарлидир.

“Бирлашган Миллатларниннг Қийноқлар бўйича собиқ маърузачиси Тео Ван Бовен яқинда Берлинда ўтган анжуманда президент Каримовни Андижонда содир этилган қотилликлар ва қийноқлар учун инсониятга қарши жиноятда айблаб, маҳкамага тортишга етарли ҳуқуқий асос ва далиллар мавжуд, деб ўйлашини айтди. Ўзбекистон тоталитар давлат ва барча қарорлар президент Каримов томонидан қабул қилинади. Шунинг учун ҳам, Андижондаги қирғин учун асосий жавобгар президент Каримовдир”, – дейди Стив Свердлоу.

2006 йилда Олмония Федерал прокурори ўша пайтда Олмонияга даволаниш учун борган Ўзбекистоннинг собиқ Ички ишлар вазири Зокиржон Алматовга қарши жиноят иши очишдан бош тортган.

Андижондаги қирғиннинг номи ошкор этилмаган 8 нафар қурбонлари олмон расмийларидан жаноб Алматовни ҳибсга олишни сўраган эдилар.

Аммо олмон прокурори Ўзбекистоннинг собиқ Ички ишлар вазирини ҳибсга олиш учун етарли далиллар йўқлигини айтган.

Стив Свердлоуга кўра, бу Оврўпо ҳукуматлари учун бир синов бўлган эди.

“Алматовнинг иши жуда муҳим эди. Ёдингизда бўлса, Андижон воқеаларидан кўп ўтмай, Оврўпо Иттифоқи бу воқеалар учун масъул, деб кўрилган 12 нафар Ўзбекистон ҳукумати мулозимларининг Оврўпога киришига тақиқ қўйган эди. Бу рўйхатнинг бошидаги одамлардан бири Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов эди. Унинг жазо чоралари киритилиши биланоқ Олмонияга ташриф буюриши олмон ҳукумати Андижон воқеалари борасида эгаллаган заиф мавқеъни кўрсатди. Жаноб Алматовни ҳибсга олишни сўраганлар Андижондаги намойишлардан сўнг қийноққа тутилган андижонликлар эди. Улар Алматовни инсониятга қарши жиноятларда айблаганлар. Аммо олмон прокурори Алматов Олмонияни тарк этиб бўлди, деган важ билан уни тергов қилишдан бош тортди. Бу билан Олмония Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи билан унчалик ҳам иши йўқлигини намойиш қилди”, дейди Стив Свердлоу.

“Ҳюман Райтс Вотч”га кўра, Ўзбекистоннинг ҳамкорлари Андижон воқеаларидан буён ўтган етти йил мобайнида инсон ҳуқуқлари аҳволининг янада ёмонлашганини тан олишлари керак.

2005 йилнинг 13 май куни Андижонда асосан қуролсиз намойишчилар ўзбек ҳукумат кучлари томонидан аввалдан огоҳлантирилмаган ҳолда ва ёппасига қирилган.

Ўзбекистон ҳукумати ҳодисаларда исломий жангариларни айблаб, 100 дан ортиқ қишини узоқ йиллик қамоқ жазоларига маҳкум этган.

Ўзбек ҳукумати мулозимларидан ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган.

“Ҳюман Райтс Вотч”нинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати Андижон қирғини шоҳидларини таъқиб қилишни ҳанузгача тўхтатган эмас.

Ташкилот Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аянчли аҳволи манзарасида Оврўпо Иттифоқи ва АҚШнинг Ўзбек ҳукумати билан яқин алоқаларини танқид остига олган.

“Ҳюман Райтс Вотч”га кўра, Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқотнинг шарти сифатида ундан Иттифоқнинг жазо чораларида кўзда тутилган мажбуриятларни бажаришни талаб қилиши керак.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳи АҚШ Давлат котибаси Ҳиллари Клинтоннинг ўтган йили Ўзбекистонга ташрифи чоғида “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари яхшиланаётганининг белгилари бор”, дея берган баёнотини қоралаган.

“Ҳюман Райтс Вотч”нинг айтишича, бу каби баёнотлар ишонарли эмас.

Ташкилотга кўра, Ғарб томонидан бу каби асоссиз баёнотлар эмас, балки аниқ оқибатларни назарда тутувчи маънили сиёчсатгина Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аҳволини яхшилашга хизмат қилиши мумкин.

“Ҳюман Райтс Вотч” Ўзбекистоннинг Ғарб билан муносабатлари амалда нормаллашганига қарамай, мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи ўзгаришсиз қолаётгани ва Ўзбекистон ҳукуматида бу аҳволни яхшилашга қаратилган сиёсий иродани кўрмаётганини таъкидлаган.

Андижон хунрезлигининг навбатдаги санаси арафасида чиқарилган баёнотда Лондонда жойлашган Халқаро Амнистия ташкилоти ҳам Оврўпо Иттифоқини Ўзбекистонга нисбатан оҳангини юмшатиш билан инсон ҳуқуқлари борасидаги мажбуриятларига хиёнат қилганликда айблаган.

Ўзбекистон ҳукумати Андижонда аксарияти қуролли исломий жангарилардан иборат бўлган 187 кишининг ўлганини даъво қилади.

Президент Каримов воқеалар юзасидан халқаро текширув ўтказиш ҳақидаги талабларни рад этган.

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi