Андижон қирғини Ванкуверда ёдга олинди

Андижон қирғини Ванкуверда ёдга олинди
121 views
15 May 2012 - 9:47

“2005 йилнинг 13 май кунги Андижон қирғинида шаҳид кетганларнинг  хотирасини унутишга ҳаққимиз йўқ!” дейишди, канаданинг Ванкувер шаҳридаги кўчалардан бирида хотира пикетини ўтказаётган ЎХҲ Канада бўлимининг бир гуруҳ фаоллари.

13 май куни Ванкувернинг Арт Галерея музейи олдида  тўпланган ЎХҲнинг Канада бўлими фаолларининг қўлларидаги турли плакат ва шиорлар, якшанба куни кўча сайрига чиққан юзлаб Ванкуверликларнинг диққатини тортди.

“Айтинчи, у ерда нима бўлган ўзи? Расмлар мунча даҳшатли?” дейди инглиз тилида 50, 60 ёшлардаги ногиронлар аравачасида ўтириб,  плакатлардаги расмларни томоша қилган бир киши.

ЎХҲ  аъзоси Марат Насибуллин бу каби саволларни берганларга эринмасдан тушунтириш беради. Арт Галерея олдида юрган бошқа одамлар ҳам Андижон воқеалари акс этган турли фотосуратларни ва инглиз ва турк тилларидаги плакатларни кўра бошлайдилар.

“Олис Канадада диктатор КаримовнингАндижонда ўз фуқароларини қириб ташлаши хақидаги ҳақиқатни айтамиз деб бугун бу ерга йиғилдик. Токи бу хунрезликнинг айбдори бўлган Ислом Каримов ва унинг амалдорлари жиноятлари учун жазо олишмас экан, дунё ўзбеклари, шу жумладан ЎХҲ аъзолари буни жахон ҳамжамиятидан талаб килаверадилар” дейди харакатнинг Канада бўлими фаоли Пирмуҳаммад Холмуҳаммад.

Ванкуверда бўлиб ўтган хотира пикетида,  1991 йилги Ўзбекистондаги  президент сайловларида,  Самарқанд вилояти округ сайлов комиссияси таркибидаги  ЭРК партияси вакили Муҳаммад Исломов  ҳам иштирок этди.

“Андижон воқеаси содир бўлганида мен Россиянинг Подмосковьесида эдим. Бизлар дарҳол тушунган нарсамиз шу бўлдики, Россия Каримовнинг бу жиноятидан кўз юмди. Уни сотмади. Қирғин ҳақидаги НТВ каналидаги кўрсатувлар олиб ташлангани хақида ўша пайтда эшитгандик.  Бу воқеа халқимиз бағридаги бир битмас яра. Каримов жазосини олиши керак ва албатта олади” дейди хотира пикети иштирокчиси Муҳаммад Исломов.

ЎХҲ Канададаги Бритиш Колумбия бўлими раиси Марат Насибуллиннинг хотира пикетидаги иштироки беназир бўлди. Чунки Марат пикетчилар олдига савол билан келганларга Андижон қирғини ҳақида гапириб бериб турди.

Унинг  айтишича, ҳаракат фаоллари тез кунларда АҚШ президенти Барак Обамага мактуб йўллашмоқчи.

“ Андижон қотили Ислом Каримов НАТОнинг Чикаго саммитига келади деган гаплар бор. Агар у ҳақиқатдан ўша анжуманга келадиган, биз АҚШ президентидан у билан қўл олиб кўришмасликни сўраймиз” деди Марат Насибуллин.

ЎХҲнинг Канада бўлими аъзолари мамлакатнинг турли шаҳарларида яшашгани боис, уларнинг кўпчилиги ушбу хотира пикетига етиб кела олишмади. Шундай бўлсада, Ванкуверлик оз сонли ЎХҲ аъзолари Андижон қирғини хақидаги хақиқатни Ванкуверликлар ва шахар меҳмонларига етказиб бера олдилар.

 

Улуғбек Ҳайдаров. 

 ЎХҲ Канада бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi