Обид қорига суиқасд масаласида икки киши қўлга олинди

Обид қорига суиқасд масаласида икки киши қўлга олинди
98 views
16 May 2012 - 10:57

30 ёшлар чамасидаги икки нафар эркак стромсундлик имом Обидхон қори Назаровга нисбатан амалга оширилган суиқасдга ёрдам берганликда гумонланиб қўлга олинди.

Жанубий Швецияда ушланган шахслар Ўзбекистондан келишган. Айтиш жоизки, ўзбек имомига суиқасд бўйича олиб борилаётган текширув ишлари жараёнида бу воқеа янги бурилиш ясади.
“Бу шахсларни суиқасдга ёрдам берганлиги бўйича ҳакикатга якин сабаблар ва гумонлар мавжуд. Шунинг учун уларни қўлга олишга қарор қилдик. Агар туман суди ҳам шу хулосага келса, биз суриштирув жараёнининг бир қисмига келган бўлиб чиқамиз”, – дейди тергов жараёни рахбари Кристер Петтерссон (Krister Petersson).

Асосий жиноятчи эса хали хам озодликда юрибти.

-“Суиқасдни амалга оширган киши балки мамлакатни тарк этгандир. Биз буни ҳам хисобга олганмиз”, – дея давом этади Кристер Петтерссон.

Бугун (16 май), яъни чоршанба куни Кристер Петтерссон бу икки кишини ҳибсда сақлаш талабномасини киритди. Қўлга олинган бу икки гумондорни ҳибсга олиниши ҳужжатлари жума кунида расмийлаштирилиши кўзда тутилган.

Бошидан отилган Обидхон қори Назаровнинг аҳволи ҳали-ҳамон оғирлигича қолмоқда. У Остерсунд (Östersund) касалхонасида комада ётибти.

Мальмо (Malmö) полициясининг хабарчиси Андерс Линделлга кўра ўзбек имомига нисбатан суиқасд уюштирилишига ёрдам кўрсатганликда гумон қилинаётган икки ўзбек кун давомида Остерсундга (Östersund) юборилади. Улар сешанба куни Шведциянинг Сконе (Skåne) ҳудудида қўлга олинганлар.

“Остерсунд полицияси уларни олиб кетиш учун бу ерга тонг вақтида келди. Гумондорларни сақлаш учун улар бизнинг муассасамизни вақтинчалик ижарага олишганди. Энди қўлга олинганларни олиб кетишаяпти”, – дейди Андерс Линделл.

Улар аллақачон Остерсундга етиб боришган бўлишлари мумкин ва уларнинг ҳар бирига алоҳида ўз адвокатларига эга бўлишади. Ушланганларнинг иккови ҳам Ўзбекистондан бўлиб, улардан бири инглиз ва швед тилида жуда яхши сўзлашади, иккинчиси эса ўзбек ва рус тилларида гаплашади.

Швеция Амнести (Amnesty) ташкилотининг матбуот котиби Элизабет Лофгрен (Elisabeth Löfgren) га кўра, муҳожиратдаги кўплаб ўзбекларга таҳдид бор. Улар мусулмонларнинг қайси гуруҳида мансуб бўлмасин, уларга асоссиз тарзда “терорчи” деган тамға босилган.

Бундан олдинги ҳолатларда бу суиқасднинг ортида ўзбек миллий хавфсизлик хизмати турганлиги ҳақида ассоссиз иддаолар бор эди. Агар бунда ўзбек ҳукуматнинг қўли бўлса, уни аниқлаш ниҳоятда зарурдир ва келгусида бу икки гумондор шахс билан кифояланиб ҳам қолмаслик керак, чунки бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Улар бу жиноятни ўзлари мустақил равишда содир этишганми, ёки топшириқ олишганми?
“Буни тергов натижалари кўрсатади”, – дейди у матбуотга.
Швед тилидан Тўлқин Қораев таржимаси

http://op.se/lanet/stromsund/1.4713161-man-anhallna-for-mordforsok-pa-imam