ЎХҲ МАҚСАДИГА ЯҚИНЛАШМОҚДА

ЎХҲ МАҚСАДИГА ЯҚИНЛАШМОҚДА
224 views
16 May 2012 - 13:03

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ватанимизда Ислом Каримов диктатураси ўрнига адолат ва ҳуқуққа асосланган эркин фуқаровий жамият қуришни мақсад қилиб олган. Бу мақсадда ўтган бир йил давомида мафкуравий, сиёсий ва бошқа соҳаларда халқимизга ҳақиқатларни етказиш, диктатура ҳукуматининг жиноятларини фош қилиш, ЎХҲ ни дунё жамоатчилигига танитишга уринмоқдамиз.

Кейинга кунларда ушбу мақсадда Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда қатор тадбирларни амалга оширдик. Бу тадбирларни рўйхат ҳолида қуйидагича тақдим қилишимиз мумкин:

1. Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Эркин Ўзбекистон Дўстлари жамияти” тузилди. (Қаранг: uzxalqharakati.com/archives/10377

2. Туркиянинг қатор газеталари ва телевиние каналларида Ўзбекистондаги вазият ва диктатор Каримов ҳукуматининг халқимизга қилаётган зулми ҳақида мақолалар ва кўрсатувлар берилди. (Намоз Нормўмин ÜLKE TV каналидаАлибой Йўляхши TV5 каналида)

3. Туркия, Норвегия, Канадада Андижон қатлиомининг 7 йили муносабати билан пикетлар ўтказилди.

4. Номи мухолиф, ўзи каримовчи бўлган гуруҳлар келишиб олишган ҳолда, ЎХҲ га ҳужумга ўтишди. Бу ҳам ҳаракатимизнинг таъсири кучайиб бораётганига бир ишорат, деб биламиз.

5. Тожикистонда Ислом Каримовнинг жиноятларини фош қиладиган китоб чоп этилди. (Бу ҳақда биз ҳам чет элдаги ахборот воситаларидан ўргандик. Қаранг: www.ozodlik.org

6. Ўзбекистон телевидениеси ЎХҲ раҳбариятидан Муҳаммадсолиҳ А. ҳақида “Ватангадо” номли филм намойиш қилинди. Бу билан Ҳаракатимиз Ўзбекистонда расман “тан олинган” бўлди.

7. Сайтимизга келаётган хатлар ва мурожаатларнинг сони тобора ошиб бормоқда. Уларда асосли ва фактларга таянган маълумотлар берилмоқда (қаранг)

8. Социал тармоқларда (фесйбок, однокласники ва ҳ.к.) тарафдорларимиз ва хайрихоҳларимизнинг сони ортмоқда, бу ҳам Ҳаракатимизга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганига далилдир.

9. Ўзбекистонга ҳаракат фаолиятини ёритадиган ўн мингларча e-mail мактублари жўнатмоқдамиз. Яъни, 1990 йилларнинг бошларида бўлгани каби халқимиз билан бевосита алоқа қилишни йўлга қўйдик.

10. Ўзбекистондан олинаётган хабарларга кўра, халқимиз ЎХҲ фаолияти билан яхши танишдир. Демак, ЎХҲ ва халқимизнинг бирлашиб, ватанимизда адолат ва ҳуқуққа асосланган эркин фуқаровий жамият қурадиган кунларимиз яқиндир, иншоаллоҳ.

11. Бундай вазиятда биз Ўзбекистондаги ва хориждаги бутун ҳамюртларимизни ЎХҲ билан ҳамкорлик қилишга чиқаримиз. Бундай ҳамкорлик ҳаракатимизга аъзо бўлиш, унинг интернет нашрларини, “Эркин Юрт” газетасини ўқиш, уларни билмайдиганларга бу ҳақда маълумот бериш, халқимизни Каримов диктатурасига қарши огоҳлантириш каби шаклларда бўлиши мумкин.

Намоз Нормўмин,
ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси.

16 май, 2012 йил

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi