Каримов ҳақидаги “Дявол-2″ ва “Иуда-2″ китоблари интернетда пайдо бўлди

Каримов ҳақидаги “Дявол-2″ ва “Иуда-2″ китоблари интернетда пайдо бўлди
156 views
23 May 2012 - 13:07

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти И.Каримов ва оиласи “жиноятларини фош этувчи” “Дявол-2″ (Шайтон-2) ва “Иуда-2″ (Мунофиқ-2) номли китоблар Тожикистонда тарқалаётганини хабар қилган эдик. Энди ушбу китобларни интернет орқали ўқиш имкони ҳам пайдо бўлди.  

Китоб муқовасида муаллиф номи келтирилмаган. Лекин китобдаги маълумотларнинг “Эрк” мухолифат партияси, Ўзбекистон Халқ ҳаракати ва шу ҳаракат раҳбари, шоир Муҳаммад Солиҳга оид Интернет саҳифаларидан кўчириб олингани айтилган.

Китобнинг қанча тиражда чоп этилгани ва Тожикистонда қанчаси тарқатилгани ҳозирча номаълум.

– Ҳар бири 100 саҳифадан иборат китобда Ўзбекистон раҳбари Каримов агрессор ва қаттол мустабид сифатида тилга олинади. У ва оиласи жиноятлари ҳақида сўз боради. Китобда Саддам Ҳусайн, Қаддафий, Чаушеску каби диктаторлар қаторида Каримов сурати ҳам келтирилган. Китобдаги маълумотлар Эрк партияси ва Муҳаммад Солиҳга оид сайтлардан олингани айтилган.

Муҳаммад Солиҳ Озодлик билан суҳбатда: “Балки бизга хайрихоҳ бўлган одамлар тарафидан чиқарилган бўлиши мумкин. Каримовга қарши мухолиф фикрда бўлганлар фақат биз эмас ва фақат Ўзбекистонда ҳам эмас. Каримов бир диктатор сифатида бутун Марказий Осиё халқлари учун ҳам севилмаган бир шахсга айланган”, деди.

Мазкур китобларнинг электрон версиясини ушбу саҳифадан юклаб олишингиз мумкин: http://iuda-2.com/cat/books/