Муҳаммад Солиҳ: “Бу китобларни тарафдорларимиз нашр этишган”

Муҳаммад Солиҳ: “Бу китобларни тарафдорларимиз нашр этишган”
169 views
23 May 2012 - 16:02

Тожикистонда аҳоли орасида Президент Ислом Каримовни танқид қилувчи мақолалар мажмудан иборат “Иуда-2” ва “Дявол-2” номли икки китоб тарқалмоқда.

Ушбу китобларда жаноб Каримов ҳақида ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар ва Викиликсда нашр этилган кескин танқидий мақолалар ўрин олган.

Уларда Ўзбекистон президенти ўзбек ва тожик миллатларига хиёнат қилишда айбланади.

Китобларда уларнинг ношири ва тиражи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Аммо ҳар иккала китоб муқовасида: “Бу мажмуа “Эрк” партияси аъзоларининг халқаро ахборот воситаларида чиққан хабарлари асосида “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” раҳбари Муҳаммад Солиҳ дастури билан чопга тайёрланган,” деб ёзилган.

“Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” раиси Муҳаммад Солиҳ Би-би-си билан суҳбатда ушбу китоблар нашрига унинг тўғридан-тўғри алоқаси йўқлигини айтди.

“Бу китоблар яқинда чиққан. Аммо уларни биз “Эрк” нашриётида босганимиз йўқ. Бунга ўхшаш “Халқ Нидоси” номли китоб ва ҳужжатли фильм ўтган йил охирида чиққанди. Бу китобларни тарафдорларимиз нашр этишган. Топшириқ масаласига келсак… Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ва Каримов режимига қарши тарғибот, ҳаққоний фактларга асосланган ҳолда, бутун ўлкаларда нашр этиш топшириғи берилгани рост, ” – деди Муҳаммад Солиҳ.

“Иуда-2” ва “Дявол-2” китобларида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам танқид остига олинган.

134 саҳифалик “Дявол-2” китобига кириш сўзини ёзган муаллиф ўзини “Эшони Калони Турон” деб таништиради.

У жаноб Каримов ҳақида жумладан шундай деб ёзади: “Сиз тожик ҳамкасбингиз – мустақил Тожикистон президентини таҳқирлайсиз ва уни “бу колхозчи менинг танкларим устида қудратга келди,” дейсиз.”

Кириш сўзи муаллифи шунингдек Ўзбекистон президентини 2005 йили Андижонда ҳамда 1991 йили ва 1999 йили Тошкентда юз берган ҳодисаларда айблайди.

Китобнинг илк саҳифасига Ислом Каримов сурати қўйилган ва остига шундай сўзлар битилган: “Сизнинг биродар Тожикистонга нисбатан ташқи сиёсатингиз асосида бу мамлакат президенти ва халқига ғазаб ва ҳасад ётади”.

“Июда-2” китобида эса асосан хорижий оммавий ахборот воситалари ва Викиликс орқали нашр этилган Ислом Каримов ва унинг оиласига бағишланган мақола ва хабарларга ўрин берилган.

Кузатувчилар ушбу китобларнинг Тожикистонда қай йўллар билан тарқатилаётгани номаълум эканини айтишади.

Баъзиларга кўра, китоблар Душанбе шаҳрининг баъзи нуқталарида аҳолига бепул тарқатилмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги афтидан бу китоблар ҳақида маълумотга эмас.

Би-би-си мухбирининг “Душанбе шаҳрида бундай китобларнинг тарқалаётганидан хабарингиз борми?” деган саволига вазирлик масъулларидан бири китолар номи ва уларнинг муаллифлари ҳақида маълумот беришни сўраган.

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi