Елена Урлаева яна руҳий касалхонага ётқизилган

Елена Урлаева яна руҳий касалхонага ётқизилган
24 views
25 May 2012 - 14:51

Бугун “ФарғонаНьюс” ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева руҳий ҳолати оғирлашгани сабабли №1 Тошкент шаҳар руҳий касалхонасига ётқизилган. Бу ҳуқуқ ҳимоячисининг бу йилги иккинчи марта касалхонага ётқизилишидир. Бу сафар Урлаеванинг ўзи даволаниш курсига розилик берган, ва ўтган сафарги каби суд қарорига ҳожат қолмаган.
Эслатиб ўтамиз, Е.Урлаева шу йилнинг 5 апрель куни шаҳар суди қарорига биноан, мажбурий даволаниш учун №1 Тошкент шаҳар руҳий касалхонасига ётқизилган эди. Касалхонадан чиққач, бир неча кундан сўнг унинг аҳволи яна оғирлашган ва яқинлари тарафидан ўша касалхонага етказилган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг касалхонада қанча муддат даволаниши ҳақида хабарда маълумот келтирилмаган.