НАТОликлар ифодасида исёнкор(инқилобчи)лар учун қўлланма.

НАТОликлар ифодасида исёнкор(инқилобчи)лар учун қўлланма.
32 views
25 May 2012 - 15:39

islam.ru сайити 2012 йил 22-май куни мазкур номда бир мақола чоп этди. Унинг интернет адреси:

Изоҳ ўрнида: Қуйида эълон қилинаётган материалга изоҳ сифатида  тубандагиларни қўшимча қилишни лозим кўрдим.

Маълумки, Ўзбекистондаги Каримов режими, мустафидлиги, золимлиги жиҳатидан Араб мамлакатларидаги Қаззофий, Асад, Али ва Муборак режимларидан ҳеч бир тарафидан фарқ қилмаслиги, ҳатто унинг мудҳиш золимлиги улардан бир неча даража ортиқ эканлиги исбот талаб қилмас бир ҳақиқатдир. Шундай экан, 21 асрнинг мудҳиш диктатори Каримов режимига қарши курашга отланганлар, қуйида келтирилган кўрсатмада таъкидланган хусусларни синчиклаб ўрганишлари лозим кўринади. Менимча, уларни ўрганиш ҳатто шарт ва зарурдир. Амалий ишларда ҳам НАТО стратегларининг кўрсатмаларига уйғун ишлар қилинса, самараси ёмон бўлмасди, албатта.

НАТО стратеглари инқилобчиларга кўрсатмалар тузаркан, “Араб бахори“ “актёрлар“идан асосан иккиси(Ливия ва Сурия) исёнкорлари фаолиятларини солиштиришга алоҳида ўрин ажратади. Чунки инқилоб Ливияда ғалабага эришди, Сурияда эса бир йилдан сўнгра бугун ҳам давом этаяпти ва ҳатто яна “бир неча йиллар давом этадиганга ўхшайди.“ Ана шунинг учун халқаро стратеглар икки хил вазиятдаги исёнкорларни ёки исёнларга икки хил ёндашишни солиштириш йўли билан инқилоб истаганларнинг нималарга жиддий диққат қилинишлари ҳақида кўрсатмалар беришга ҳаракат қилишади.

Менимча, инқилобий фаолиятларда, умуман диктаторлик режимларига самарали қарши курашда мана шуларга диққат қилиниши лозим ва зарур кўринади: 1. Режимга қарши курашнинг тактикаси ва стратегиясини жуда тўғри ва аниқ белгилаш муваффақиятга эришишнинг йўл харитаси – зафар йўлини ёритувчи машъал вазифасини ўташи лозим.

 2. Инқилобий ҳаракат, яъни диктаторни кетказиш ёки ағдариш, мамлакатда фалокатлар (фуқаро уруши, миллий ва диний гуруҳлар орасида бошқа бир хил низолар) келиб чиқишига сабаб бўлмаслиги шарт.

3. Диктаторлик режимига қарши кураш, мазкур режимга қарши барча кучларни, гуруҳлар(ҳеч бўлмаганда уларнинг жуда кўпчилиги)ни бир байроқ остига марказлаштиришга эришиш лозим. Масалан, қуйидаги кўрсатмада, Ливияда дарҳол Миллий Ўтиш Кенгаши тузилгани алоҳида таъкидланади ва “Каззофий режимига норози гуруҳларнинг кўпчилиги бу КЕНГАШга ишонч билдирдилар ва Қаззофийга қарши ягона сиёсий ва ҳарбий кенгаш қуришга рози бўлдилар. Бу эса халқаро ҳамжамит тарафидан инқилобчиларни қўллаб -қувватлашга, уларга қурол-яроғ билан ёрдам беришга ва ҳатто Ливияга ҳарбий босқин ташкил этишга яхши асос бўлди“, дейилади.

Сурияда эса, ўшандай Кенгаш(Сурия Миллий Кенгаши -СМК) бир томондан жуда кечикиб тузилган бўлса, бошқа тарафдан, инқилобнинг бошланганига бир йилдан кўпроқ вақт кечишига қарамай, “СМК бугунгача режимга қарши тарқоқ гуруҳларни ўз байроғи остида бирлаштира олмаяпти“, дейилади кўрсатмада.

4. Мавжуд диктаторлик режимидан қочганларни ва баъзи бир қўғирчоқ қисмларни зулмга ва режимга қарши кураш ҳаракатига жалб қила олиш ҳам жуда муҳим фаолиятлардан ҳисобланиши зарур.

Қисқаси, мазкур кўрсатмада яна бир қатор муҳим нуқталар борки, уларни ўрганиб чиқиш ва зарур бўлганда уларга амал қилиш масалан, ЎХҲ фаолиятида ҳам лозимдир деб ҳисоблайман. Алибой Йўляхши.

Сўнгги бир неча ой ичида суриялик исёнкорлар Дамашқ атрофидаги назорат-ўтказиш пунктларида тўплана бошлашдилар. Оммавий ахборот воситалари Free Syrian Army – Суриянинг Озод Қўшинлари (СОҚ) қурол-яроғ ва ўқ-дори сўраётгани ҳақида хабарлар тарқатмоқда. Суриянинг ўзи эса, мамлакат фуқаросининг бир-бирига қарама-қарши туришлари тўхтамаётганлиги оқибатида тубсиз чуқурга қараб юмалаётгани кўринаяпти. Афтидан бу юмалаш бир неча йиллар давом этадиганга ўхшайди. Агар мамлакатдаги инқилобий вазиятни ўзгартириш учун кескин чоралар кўрилмаса, ўз вақтида Ливияда бўлгани сингари фалокатлар Сурияда ҳам такрорланиши мумкин. Бироқ 2011 йил араб баҳори воқеаларини баҳолаш ва улардан чиқарилган дарс(ибрат)лар, у ёки бу мамлакатда эришилган “демократия даражаси“га қараб, бир-биридан сезиларли фарқ қилади. Шунинг учун бу масалаларда НАТО-нинг стратеглари қандай ўйлаётганлари алоҳида бир аҳамият касб этади.

 

Исёнлар Ливияда ва Сурияда бирин-кетин бир ой ичида бошландилар. Аммо бугун ўша воқеалардан бир йил ўтганидан сўнгра Ливияда биринчи сайловларни ўтказиш режалаштирилаётган бўлса, Сурияда эса ҳали ҳам Башар Асад анча мустаҳкам бир шаклда ҳокимиятда ўтиришини давом эттирмоқда. “Араб баҳори“ каби инқилобларни қандай ўтказиш йўлида Ливия ибрат бўлиши лозим. Сурияда эса, шундай бир воқеалар бўлаяптики, келажакнинг инқилобчилари,  ана ўшалардан сақланиши ва уларнинг такрорланмаслигига диққат қилишлари керак бўлади.

Биринчи дарс: Олдиндан тайёрланиш. Ливия инқилоби 2011 йил 17-февралида бошланди. Бундан ўн кун ўтганидан сўнгра дарҳол ўзини Ливия халқининг ягона вакили деб эълон этган Миллий Ўтиш Кенгаши(МЎК)  – National Transitional Council тузилгани эълон қилинди. Шу билан бирга мамлакатдаги Каззофий режимига норози гуруҳларнинг кўпчилиги бу Кенгашга ишонч билдирдилар ва Қаззофийга қарши ягона сиёсий ва ҳарбий кенгаш қуришга рози бўлдилар. Бу эса халқаро ҳамжамит тарафидан инқилобчиларни қўллаб -қувватлашга, уларга қурол-яроғ билан ёрдам беришга ва ҳатто Ливияга ҳарбий босқин ташкил этишга яхши асос бўлди.

Сурияда инқилоб 2011 йил 15-мартда бошланди ва бундан беш ойдан ҳам кўпроқ вақт ўтганидан сўнгра 2011 йил 23-августда Сурия Миллий Кенгаши(СМК)- Syrian National Council  тузилди. Бироқ бу вақтга келганида исёнчилар ҳаракати деярли синдирилган эди.  Унинг устига СМК бугунгача режимга қарши тарқоқ гуруҳларни ўз байроғи остида бирлаштира олмаяпти.

СОҚ 2011 йил 29-июлда, яъни СМК ташкил қилинишидан уч ҳафта олдин тузилди, холос. Бу эса СОҚ янгидан тузилган СМК-нинг рақиби(конкуренти) бўлишини кўрсатарди. Аммо амалда,  Асадга қарши курашаётганларнинг барчаси устидан  СОҚ назорат ўрната олмаслиги кўринди.

Иккинчи дарс:  Қочоқларни ва қуғурчоқларни қўшиб олиш лозим. Ливиянинг МЎК таркибида шарқий Ливиянинг таъсирли раҳбарлари билан қочишган Қаззофий режимининг мансабдорлари кўпчиликни ташкил қиларди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам ўзлари ваколатларига эга бўлишган тарафлар томонидан ҳурматга сазовор кишилар эди.

Сурияда СМК-ни эса асосан қуғирчоқлар бошқаради. Уларни кўпчилик суриялилар ҳурмат қилишмайди ва улар, СОҚ ҳамда  жойлардаги бошқа исёнчилар тарафидан қўллаб-қувватланмайди. СМК, ўз вақтида АҚШ Ироқда уруш олиб бориш учун суянишни мўлжаллаган Ироқ Миллий Конгресс(ИМК)ига қўрқинчли бир шаклда ўхшаб кетади. Саддам Ҳусайин ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнгра аниқ бўлдики, ИМК мамлакатни бошқара олмас экан. Чунки унинг Ироқда ҳеч қандай бир таъсир доираси йўқ эди.

СМК, кучларнинг янги тартибланишида ўз ўрнига эга бўлишни истаса, СМК қобилиятсиз бир ташкилот эмаслигини халқаро ҳамжамиятни қандай ишонтириши лозим бўлади. Қандай қилиб? Бу оқибатда, Асад Сурияси навбатдаги Ливия эмас, балки навбатдаги Ироқ бўлади каби хавфни туғдиради.

Учинчи дарс: Стратегияни танлаш. Ливиядаги фуқаро уруши бошланишиданоқ МЎК ўзининг стратегиясини очиқ баён қилди: Муаммар Қаззофийни ҳарбий йўл билан ағдариш ва МЎК Ливиянинг янги ҳукумати шаклида танилишини очиқ эълон этди.

СМК эса, сал кам бир йилдан буён норозиликнинг нозўравонлик стратегиясини қўллаб келмоқда. Шу билан бирга СОҚ эса, режимга қарши очиқ қуролли кураш олиб бормоқда. Сурия инқилобчилари ҳалигача ўз стратегияларини(тинч йўлми ёки қуролли кураш йўлими)  танлай ололмадилар. Ниҳоят, СМК жойлардаги реал вазиятни тўғри баҳолади ва 2012 йил 1-мартда инқилобнинг ҳарбий тарафларини назорат қиладиган Ҳарбий Бюро тузди. Бироқ бу Бюро СОҚ билан ҳамкорлик қиладими ёки йўқлиги мавҳум бўлиб турибди.

Тўртинчи дарс: Халқаро (НАТО-нинг) қўллаб-қувватланишга эришиш. Ливияда МЎК аниқ стратегияга эга бўлганлиги, инқилобнинг ҳарбий ва сиёсий назоратини қўлида тута олгани сабабли жуда тез халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини қозонди. МЎК тузилишидан сўнгра бир ой ҳам кечмасдан БМТ қарор қабул қилинди ва Қаззофий қўшинлари НАТО тарафидан бомбаларга тутила бошланди. Инқилобчилар эса, ташқаридан  қурол-яроғ ола бошладилар.

Сурияда эса, мамлакатда қўзғолонлар бошланганидан беш ой сўнгра СМК тузилди. Унинг устига бу ташкилот норози кучларнинг барчасини бир ягона стратегия бароғи остида тўплай олмади ва оқибатда бугун у ҳеч нарсани назорат қила олаётгани йўқ. Сурияли инқилобчиларда қурол-яроғ ва ўқ-дори танқислиги аниқ бир масалага айланган. Аммо халқаро ҳамжамият улар(ёрдамлар)ни кимга юборишни билишмаяпти. Юбориладиган қурол-яроғнинг кимга тушиши бугун Сурияда аниқ бўлмай турибди.

Бешинчи дарс: Ҳудуд босиб олиш ва уни қўлда тутиб туриш. Ливия фуқаро урушининг бошланишидаёқ мамлакатнинг шарқий қисми мавжуд ҳокимиятга қарши қўзғолди ва бу билан МЎК сақланадиган жой(ҳудуд) ажратган бўлди. Ҳақиқатан ҳам МЎК бу ердан ўз ишларини координатлаштириши қулай бўлди, норози халқни курашга ўргатди ва ташқаридан олинаётган қурол-яроғ билан уларни таъминлаб турди.

Суриядаги СОҚ-га бундай ҳудуд бўлмади, чунки бундай ҳудудни қўлларида тута олмадилар. Оқибатда, Асад қўшинларидан қочишга мажбур бўлдилар ва сақланадиган бир жой изладилар, ва уни Сурияда эмас, балки Ттуркиядан топиши мумкин бўлди. Шундай қилиб, бугун битта Сурия бор. У ҳам бўлса, Асад Суриясидир. Бу ўз навбатида исёнкорларни зарур техник ҳамда дипломатик ёрдам ташкил этишни мушкул ҳолатга тушириб қўймоқда.

Тозалаш. Ливия инқилобий манзараси қаршисида Сурия инқилобининг тартибсизлиги ачинарли бир кўринишдадир. Сурия ички диний низолари жиҳатидан Ливияга нисбатан бир мунча мураккаб вазиятда бўлган мамлакатдир. Бироқ масалан, америкалилар (диний жиҳатдан ҳатто батамом ғайри) ўша Ливияда инқилобчилари орасида қатнашган бўлсалар, суриялилар ҳам вақтинча диний фарқлиликларини ҳисобга олмай турсалар бўлмайдими? Ҳеч қурса, ўша америкалилар суриялилардан олдинроқ Асадни ағдариб ташлагунларича бирлашсалар нима бўлади? Халқаро ҳамжамият айнан ана шу масалада Сурияга ёрдам беришга тайёрдир. Ғарбнинг кўпгина стратегик мақсадлари Асадни ағдаришни мақсадга мувофиқ ҳисоблайди. Масалан, Эронни яккалаб қўйиш, минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирини кучсизлантириш масалалари Ғарб учун энг муҳим муаммолардир.

Суриядаги мухолифлар халқаро дастакка етарли даражада соҳиб бўлмасликларида айбларнинг катта бир қисми сурияли инқилобчиларнинг ўз зиммасидадир. Суриядаги фуқаро урушининг қони Асаднинг қўлида бўлиши билан бир қаторда, қон тўкилишининг бугунгача давом эттиши мухолифатнинг ҳам виждонини қийнаши лозим бўлмоқда. Озодлик учун курашаётган курашчи, аср, жанг майдонида қурбон бўлган ёки яраланганларнинг ҳар бири учун уларни орқасидан эргашишга даъват қилганлар жавобгардирлар.

Исиёнкорлар қўллаб-қувватланиши зарур. Аммо СМК, СОҚ ва бошқа турли хил гуруҳларни бирлаштириш ҳақида учрашувлар ўтказишга вақт ажратишнинг имкони йўқ. Аммо анчагина самарали бошқа бир йўл ҳам мавжуд. Масалан, Форс қурфози мамлакатлари, исёнкорларни тўла таъминлаш мақсадида СМК етарли миқдорда қурол-яроғ юбориши керак. СМК Ҳарбий Бюроси келаётган қурол-яроғлар устидан тўла назорат ўрнатганидан сўнгра СОҚ ва бошқа хил гуруҳлар ягона марказлашган қумондонликка бўйсунишлари ва унинг буйруқларига мувофиқ ҳаракат қилишлари зарур бўлади. Оқибатда кимки СМК қоидаларига риоя қилмаса, у таъминотдан дарҳол маҳрум этилади. Бу мухолиф гуруҳларни тезгина келиштиришга мажбур қилади.

Ким, қурол-яроғ ва ўқ-дорини назорат қилса,  инқилобни ҳам ўша назорат қилади ва уни бошқаради. (Ғарб оммавий ахборот воситаларининг материаллари асосида тайёрланди.) 

 

Муаллиф: Иван Муткогло.