Муҳожиратдаги ўзбеклар режимдан гумонсирамоқда

Муҳожиратдаги ўзбеклар режимдан гумонсирамоқда
123 views
27 May 2012 - 22:00


Strömsund/TT
http://op.se/lanet/stromsund/1.4747306-exil-uzbeker-misstanker-regimen

Ўзбек имоми Обид Назаровга нисбатан суиқасд бўйича уч киши ҳибсга олингани ва улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлгани бу уюштирилган суиқасднинг сиёсий мотивларга эга эканлиги борасида гумонларни кучайтирди. Швециядаги ўзбеклар бунинг ортида ўзбек мустабид режими турганига тўла ишонч ҳосил қилганлар.
“Биз Швецияда, тағин Европа ҳудудларида бунақа ҳодиса рўй беради деб сира ўйламагандик”, – дейди Швециянинг Йемтланд вилоятидаги Стромсунд шаҳарчасида яшовчи Назаров жамоасидаги ўзбеклардан бири.
У суиқасд бўлиб ўтган кунидан бошлаб бу ҳужум ортида ўзбек режими турганлигини айтиб келмокда. Кейинчалик бу суиқасдга ёрдам берганликда гумон қилиниб бир жуфт ўзбек эр – хотиннинг ҳибсга олинганлигидан келиб чиқиб хулосаланадиган бўлса, бу жиноятга ўзбек режими алоқадорлигига бугун унинг ишончи комил.
Суиқасддан бир ҳафта олдин Стромсунда яшовчи бир қанча ўзбеклар бир бегона эркакнинг посёлкада айланиб юрганини кўришган. Стромсунда яшовчи бу ўзбек «ғафлатда қолганлиидан» қаттиқ афсусда.
“Улар илгарилари ҳам мухолифат вакилларини ўлдириш учун махсус одамларни юборишган, шу жумладан Россияга ҳам. Энди бу ерда бунақа ҳодиса юз берди”, – дейди у.

“Ҳамма қулоқ солади”

Назаров Стромсунддаги 200 дан ортиқ сиёсий ва диний таъқиблардан қочган ўзбек жамоасининг диний пешвосидир.
“У киши бизнинг имомимиз ва у киши биз учун муҳим. Бизда биров у кишининг сўзини икки қилмайди”, – дейди суҳбатдошимиз.
Имом 2006 йил Швециядан сиёсий бошпана .олганди. Ўзбекистон ҳукумати уни тероризмда гумон қилиб Интерпол орқали қидирарди.
“Бу жуда кулгилик. Ўзбекистон режими учун инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари террорист, мустақил журналистлар терорист”, – деб таъкидлаганди Обид қори Назаров 2006 йил апрель ойида Озодлик радиосига берган бир интервюсида.
Назаров диндорлар орасида жуда жиддий ҳисобланарди ва бу ўзбек режимининг жиғига тегаётганди. У диний экстремизмда айбланарди. Аммо мамлакатдаги бошқарув тизимини очиқчасига танқид қилган Назаров, бирор исломий давлат қуришга интилмаётганини кўп бор таъкидлаганди.
“Биз фақат минглаб мусулмонлар хеч қандай тўсиқсиз намозларини адо этишларини ва ҳижобларини кийишларини хоҳлаймиз”, – деганди у радиоинтервюда.
.
Балки халакит бермоқчи бўлишди

Стокҳолмда яшовчи ўзбек журналисти Кудрат Бобожонов ҳам бу жиноятда ўзбек режимни айблайди. Ўзбекистон давлат телеканалида кўрсатилган кўрсатувда Назаров ва Бобожонов исмлари муҳожиратда мамлакатни «қора рангга бўёвчи» кишилар сифатида ёдга олинганди.
“Менинг онам бу курсатувни кўриб менга телефон қилди ва ёзишни тўхтатишимни сўради. Улар мен учун ташвишга тушгандилар”, – дейди Бобожонов.
Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари бўйича эксперт Торгну Ҳиннемога кўра, Стромсунддаги қудратли ўзбек жамоаси суиқасд.уюштирилишининг бош сабаби деб тушуниш мумкин.
“Бу имом Стромсунддаги ўзбеклар учун жуда муҳим рол уйнайди. Ўзбекларнинг кўпчилиги Швециянинг бу гўшасида йиғилишиб, ўзларининг маданияти ва динини сақлаб қолиш йўлида ҳаракат қилишаётганди. Балки ўзбек режими бунақа жамиятнинг пайдо бўлишига халал бермоқчи бўлгандир”, – дейди у.

Факт

Ўзбекистон собиқ Совет республикаларидан бири бўлиб газ ва тиллога бой. 1991 йил ўз мустакиллигини қўлга киритгандан бери бу мамлакат 1938 йилда туғилган “темир қўллик” президент Ислом Каримов томонидан бошқариб келинмоқда. Мухолифатни ислом тенденцияси ва этник можароларни келиб чикариш мотивлари айби билан айблаб, уни қаттиқ таъқиб қилиб келинади. Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида ҳуқуқсизлик ва коррупция кенг ривожланган энг ёмон ўриндаги мамлакатлардан бир саналади. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу мамлакатда ўрта асрларда мавжуд бўлган қийноқ усулларининг кенг қўлланилинаётганлиги, айниқса Орол денгизи яқинида махсус қамоқхонада бу каби қийноқларнинг қўлланилинаётганлиги ҳақида бонг уришганди. 2005 йилда ҳукумат полиция ва ҳарбий кучлари аҳоли нуфузи баланд, аммо қашшоқ регионларидан бири Андижон шаҳрида юзлаб норозилик намоишчиларини ўлдирди.

Суиқасдда уч нафар гумонланувчилар мавжуд

54 ёшлик ўзбек имоми Обид қори Назаровга, Стромсунд марказида 22 февраль, куннинг ярмида унинг бошига ўқ узиш билан суиқасд уюштирилганди. Орадан уч ой муддат ўтган бўлсада, у ҳали ҳам касалхонада кома ҳолатида ётибти. Ўтган ҳафтада мазкур суиқасдга кўмаклашганлиги гумони билан 30 ёшлик эр-хотинлар ҳибсга олинганди. Швециянинг Мальмо шаҳрида яшовчи бу эр-хотин Ўзбекистон фуқароларидир. Аёл 2010 йилнинг куз фаслидан Мальмо университети талабаси. Жума кунида яна бир шахсни мана шу суиқасдни амалга оширганлик айби билан, уни қамоққа олиш учун ордер берилди ва у интерпол орқалик халқаро қидирувга берилган.

Тўлқин Қораев таржимаси