Ўш қирғинидаги учинчи кучлар – Россия бўлиб чиқди!

Ўш қирғинидаги учинчи кучлар – Россия бўлиб чиқди!
157 views
29 May 2012 - 9:48

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2010 йил июнидаги Ўш қирғини ташқи кучлар иштирокида содир этилгани аниқланганини билдирди. Бу ҳақда Озодлик радиоси 23 май куни хабар тарқатган. Атамбаевнинг бу сўзлари янгилик эмас, қўшни Ўзбекистон раҳбари ҳам аввалроқ шундай иддао билан чиққан эди.

“Ислом Каримов: “Қирғизистон жанубидаги 2010 йил воқеаларига ташқи кучларнинг бевосита таъсири бўлган”, деб очиқ айтган эди. Бу гап ҳақиқат”, – деган эди Алмазбек Атамбаев.

27 май куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) раиси Шамил Атаханов парламентда қилган чиқишида бу маълумотни тасдиқлади. Лекин Атамбаев ҳам, Атаханов ҳам бу махсус хизмат қайси давлатга тегишли эканини очиқламади. Қирғизистон КНБ расмийси Нурлан Токталиев Ўш қирғинига алоқадорликда айбланаётган махсус хизматнинг қайси давлатга тегишли эканини ошкор эта олмаслигини билдирди:

– Махсус хизматларининг ўз ишлаш услуби бор. Биз кўп маълумотларни ошкор эта олмаймиз. Бизда мавжуд оператив маълумотларга асосланган ҳолда, бу масалани халқаро шартномалар доирасида ҳал этамиз, – деди Нурлан Токталиев.

Ўш қирғини кунлари Жалолобод вилоятига ҳокимлик қилган Бектур Асанов ҳам бу борада маълумотларга эга эканини айтган. Унга кўра, Ўш қирғини бошланишидан аввал учинчи давлат вакиллари унинг олдига келиб, мамлакат жанубида Қирғизистон Демократик республикаси ташкил этиш, Қирғизистонда парламент бошқаруви жорий этилишига қарши чиқиш таклифларини киритишган.
– Улар мендан Муваққат ҳукуматни қўлламаслигимни талаб қилишди. Улар конституциявий ислоҳотни бошқа ўзанга буриб, парламент бошқарувини бекор қилиш ва президентлик бошқарувини сақлаб қолиш учун курашиш керак, деб айтишган. Мен уларга “Бу сизларнинг ишингиз эмас, бу Қирғизистоннинг ички масаласи”, деб жавоб берганман. Уларнинг ким эканини, қайси давлат вакиллари эканини Ўш қирғинини ўрганган миллий комиссияга очиқ-ойдин айтганман. Лекин Миллий комиссия менинг кўрсатмаларимни ҳисоботга киритган эмас, – деди Бектур Асанов. Аммо қайси давлатнинг вакиллари эканини комиссияга Асанов матбуотга негадир айтолмаган.

Асанов кўрсатмаларини ҳисоботга киритмаган Миллий комиссия раиси Тўқўн Мамитов қай давлат вакиллари эканини ниҳоят айтиб берди:

– Бектур Асанов менга ўзининг олдига келган одамлар Россиядан эканини айтди. Улардан бири депутат, иккинчиси генерал экан. Бектур Асанов уларнинг фамилияларини ҳам айтди. Бироқ Бектур Асанов уларнинг Ўш воқеаларига таъсир кўрсатгани тўғрисидаги конкрет фактларни айтишдан бош тортди. Мен унга: “Иккита фамилияни, уларнинг қайси давлат вакили эканини айтаяпсиз, аммо фактларни айтишдан бош тортаяпсиз. Мен сизнинг баёнотингизни ҳисоботга кирита олмайман”, деб айтганман, – деди Тўқўн Мамитов.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi