Жосуслар ўз ватандошларини таъқиб қилишмоқда

Швецияда бир қанча мамлакатлардан келган жосуслар фаолият олиб боришмоқда ва улар аксарида бу мамлакатда бошпана олган ўз ватандошларини таъқиб қилиш билан машғул бўладилар.

Жосуслар ўз ватандошларини таъқиб қилишмоқда
311 views
01 June 2012 - 8:30

Швецияда муҳожирлар нашрларидан бири саналадиган Сесам (Sesam) газетаси 30 май куни Швеция радиоси маълумотларига таянган ҳолда бир хабар нашр этди. Унда айтишича, Швецияда бир қанча мамлакатлардан келган жосуслар фаолият олиб боришмоқда ва улар аксарида бу мамлакатда бошпана олган ўз ватандошларини таъқиб қилиш билан машғул бўладилар. Қуйида Сесам газетаси чоп этилган маълумотнинг таржимасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Швецияда ўз ватанлари жосуслардан қўрқиб яшаётган минглаб одамларни учратиш мумкин. Улар ўз ватанларида ҳукуматга мухолиф бўлганлар ва айни шу сабаб, таъқиблардан қочиб Швециядан бошпана олишган. Ҳозирда улар ўз ватанларидан келган жосуслар томонидан таъқиб қилинишмоқда. Жосуслар уларнинг ҳаёти ҳақида маълумот йиғади, таъқиб ва таҳдидлар қилишади. Баъзи турфа жосуслар Швецияга қочқин сифатида келишган. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, жосусларнинг айримлари аэропортларда, ахборот ва янгиликлар бюроларида ишлашади.

SÄPO (Швеция хавфсизлик хизмати) Швед радиосига маълум қилганига кўра, йигирмадан ортиқ мамлакатлар Швецияда ўз ватандошларини таъқиб қилаётган жосусларига эга. SÄPO ходими Вилҳелм Унге (Wilhelm Unge) Швед радиосига таъкидлаётганига кўра:

“Агар хавфсизлик хизмати полицияси бу каби жосусларни аниқласа уларни ўз мамлакатларига депортация қилади ва бундан ортиқ бирор иш қила олмаймиз”, – дейди у.

Сесам (Sesam) 30 май 2012 йил

 

 

Тўлқин Қораев, таржимаси.