Säpo (Швеция хавфсизлик хизмати) танқид қилинмоқда

Säpo (Швеция хавфсизлик хизмати)  танқид қилинмоқда
72 views
02 June 2012 - 12:59


Стромсундда ўзбек имомига нисбатан таҳдид бўлган ва бунга Säpo (Швеция хавфсизлик хизмати) эътибор қаратмагани учун танқид қилинмоқда

Бир қанча норасмий манбалардан олинаётган маълумотларга кўра, Стромсундлик ўзбек имомга нисбатан суиқасд режалаштирилаётгани ҳакида Швеция хавфсизлик хизмати огоҳлантирилганди. Жонига суиқасд қилинишидан олдин Обид қори Назаров ўз ҳаётига таҳдид сезиб Швеция хавфсизлик хизматидан ўзини ҳимоя қилинишини сўраган.

Францияда жойлашган Марказий Осиё Инсон Ҳуқуқлари ташкилоти президенти Надежда Атаеванинг ўз вебсайтида таъкидлашича, ” Обидхон қори Назаров таҳдид ҳақида ўзини гумонларини швед хавфсизлик хизматига айтган, афсуски унинг бу огоҳлантириши эътиборсиз қолдирилганди”.

USCIRF (Диний эркинликлар Халқаро коммиссияси), Америка ҳукумати томонидан ташкиллаштирилган дунё мамлакатларидаги диний эркинлигини кузатиш комиссияси ҳам ўзининг йиллик ҳисоботида Обидхон қорига нисбатан ўюштирилган суиқасд масаласига тўхталиб ўтган. Улар ҳам Обид қори Назаров отилишидан бир неча кун олдин швед полициясидан уни ҳимоя қилишни сўраганини ёдга олади. Бундай маълумот Обидхон кори Назаров яқинлари томонидан ҳам газетага берилган интервьюларида ўз аксини топган.

Надежда Атаеванинг таъкидлашича, Ўзбекистонлик сиёсий қочқинларга таҳдид, ҳамда уларни таъқиб қилишлар асосан Швецияда кенг тарқалган. Унинг сўзига кўра, Швеция хавфсизлик хизматлари қочқинлар ўзларига телефон қўнғироқлари орқалик таҳдид қилинганлиги ва уларнинг Ўзбекистонда қолаётган яқин қариндошлари номини эслатиб шантаж қилинаётганликлари каби ҳикояларини инкор қилиб келган.

Атаева швед хавфсизлик хизматининг эътиборсизлиги ва пассивлиги Назаровнинг отилишига сабаб бўлган деган фикрни илгари суради.

”Швед ташкилотларини эътиборсизлиги Ўзбек хавфсизлик хизматининг бу ерда бемалол фаолият олиб боришига имкон берди ва уларда бу ерда фаолият олиб бориб, жазосиз қолиш мумкинлиги ҳисини уйғотган. Оқибат, бу ерда улар томонидан бир сиёсий суиқасд ташкил этилдики, бу Швеция миллий суверенитетига ҳам қаршидир”.

Марказий Осиёда Инсон Ҳуқуқлари ташкилоти швед ташкилотларидан Обидхон қорига қилинган суиқасд билан бирга ўзбек қочкинларини таҳқирлаётган манбалар ҳам ортидан ҳам суриштирув ишларини олиб бориш талабини илгари суради.

Шу билан бирга Атаева режим таъқиблари учун элчихоналар алоқа маркази эканлиги ва бу марказ ватандошларни кузатиб хавфсизлик хизматига ҳисобот ёзишини таъкидлайди.

Хорижда ўқиётган бир гуруҳ талабалар ҳам қўрқитиш ва таҳдидлар билан бу ишларга жалб қилинади. Агар улар бундан таклифни рад этишса, уларнинг яқинлари таъқиб ва тазйиқларга гирифтор қилинади. Мальмода ҳибсга олинган жуфтлик ҳам бу ерга ўқиш учун келган талабалар эканлиги маълум.

Хавфсизлик хизматлари “Консалтинг фирмалар”, аэропортларда ишловчилар ва бошқа яширин ташкилотлар фаолиятини ҳам эҳтиёт чораси сифатида назардан четда қолдирмаслик лозим. Ҳозирча Швеция ва бошка Европа мамлакатларида бу каби тадбирларни ўтказиш масаласига эътибор беришмайди. Бунинг натижасида Швеция ва бошқа Европа мамлакатлари ўзбек режими томонидан халқаро террорлар уюштириш майдонига айлантирилди.

ОР(Östersund posten ) газетаси швед хавфсизлик хизмати ва Юстиция департаментидан бу танқид юзасидан изоҳ сўради. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бу шахсий фикр эканлигини рўкач қилиб изоҳ беришдан бош тортишди.
Tord Andersson 063-161632 tord.andersson@op.se

http://op.se/lanet/stromsund/1.4767815-sapo-anklagas-for-att-ha-struntat-i-hot-mot-imamen-i-stromsund

Швед тилидан Тўлқин Қораев таржимаси