СИЗ БУЮКСИЗ, АММО.. (AUDIO)

СИЗ БУЮКСИЗ, АММО..   (AUDIO)
146 views
02 June 2012 - 13:02

[soundcloud id=’48378776′]

Машҳур рус файласуфи Николай Бердяев айтганидек, “фақат сохта ҳукуматларгина сўз эркинлигидан қўрқади”…

Қадимда хаста одамларнинг қонини олиб, даволаш кенг удум бўлган. Ортиқча қони олиб ташланган хасталар бир зумда тинчланиб, соғая бошлаганлар. Жамият ҳам инсон вужуди каби бир организмдир. У ҳам баъзан қон чиқариб туришга демайлиг-у, дарду-ҳасратларини тўкиб туришга эҳтиёж сезиб яшайди. Дарду-ҳасратни эса, фақат уни очиқ ифода этган ҳолдагина, тўкиш мумкин. Япония, Америка ва Оврупода қўлланилаётган тадбирларга қаранг: бу мамлакатларда кўпинча ўз ишчилари билан ихтилоф қилишни истамаган улкан ширкатларнинг раҳбарлари завод ёки фабрика дарвозалари олдига ўзларининг манекен шаклидаги кўринишларини чиқариб қўйишади. Раҳбардан ёки ўз ишидан норози бўлган ишчилар заводга кираётиб, ичида тўпланиб қолган бутун аламини шу манекенга тўкиб, уни хумордан чиққунча дўппослашлари мумкин. Бундай “қасос”дан сўнг ишчи, албатта, дарров тинчланади ва энди унга ҳаёт аввалгидай фожиали бўлиб кўринмайди. Энди у ўзининг талаблари ҳақида ҳам бир оз ўйлаб кўриш ва уни раҳбариятга қабул қилинадиган шаклда, босиқлик билан етказиш имконига ва фурсатига эга бўлади.

Ривожланган дунё мамлакатларидаги эркин матбуот ҳам тахминан мана шундай функцияни бажаради. Матбуот қанчалик эркин бўлса, жамиятдаги барқарорлик ҳам шунчалик собит ва муқим бўлади. Матбуотда эълон қилинган баъзи фактлар туфайли туғилган майда-чуйда шов-шув ва жанжаллар эса, жамиятнинг барқарорлигини бузолмайди. Аксинча, ора-сира бўлиб турадиган бундай шов-шувли, жанжалли мақолалар худди юқорида айтганимиз – “қон чиқариш” ёки “манекенни тепиш” сингари муолажа ролини ўйнаши мумкин.

Эркин матбуот икки томон учун ҳам – халқ учун ҳам, ҳукумат учун хам шифо берувчи ноёб дори вазифасини бажаради. Эркин матбуот назорати остида ҳокимият тизимлари ичида коррупция ва порахўрлик илдиз отмайди, халқ эса, доим кўнглидаги гапни очик айтиб, юрагидаги аламзадалигидан қутулади, ўз муаммоларини маданий шаклда, зўравонликларсиз ҳал этиш имконига эришади. Шу маънода эркин матбуот бизнинг мамлакатда ўйлаганларидек, ҳокимиятнинг зарарига эмас, аксинча, фойдасига хизмат қилади. Машҳур рус файласуфи Н.Бердяев айтганидек, “фақат сохта ҳукуматгина сўз эркинлигидан қўрқади”. Ўзининг поклиги ва ҳеч бир жиноий ишларга аралашмаганига амин бўлган ҳукуматлар эркин матбуотга, сўз эркинлигига доимо ўзининг ёрдамчисига карагандай қарайдилар.

Хуллас, сўз эркинлигисиз бирон бир тўғри одим отилиши қийин. Ўз атрофидагиларни ва матбуотни доим хушомад қилишга мажбур қиладиган ҳокимиятнинг келажаги йўқдир. Буни ҳатто қадимда яшаб ўтган подшоҳ ва императорлар ҳам яхши англар ва шунинг учун ҳам улар ўзларининг ёнида доим ҳеч нарсадан тап тортмай, ҳар кандай вазиятда ҳам тўғри сўзни гапирадиган масхарабоз кийимидаги ёки бошқа бир кўринишдаги ақлли одамларни олиб юришган. Ҳатто қадимги юнон императорлардан бирини қуллар тахтда кўтариб ўтганида, халқ уни ҳар тарафдан ҳақорат ва сўкишлар ёғдириб қарши олган. Бу ғаройиб удум – императорнинг халқни менсимай, у ҳақда қайғурмай қўйишининг олдини олиш учун амалга оширилар эди.

Усмонли подшоҳлар ҳаётида ҳам шунга ўхшаш воқеалар кўп учраган. Масaлан, Усмонли подшоҳларидан бирининг олдига ҳар куни бир диний уламо келиб, унга шундай дер экан: “Сиз буюксиз, султоним, аммо минбаъд унутманг-ки, сиздан-да буюк бўлган Аллоҳ бор”.

Мақсуд Бекжон

turkiston.tv/radio

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi