Нато транзит масаласида Ўзбекистон билан битим имзолади

Нато транзит масаласида Ўзбекистон билан битим имзолади
85 views
05 June 2012 - 7:43

Нато Афғонистондаги ҳарбий жиҳозларини олиб чиқиб кетиш борасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон билан расман келишувга имзо чекди.

Янги битимга мувофиқ, иттифоқ транзит масаласида бу уч давлат ҳудудидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Яна ушбу мавзуга оид’Президент Каримовнинг иззат-нафси Ўзбекистон манфаатига зид тушмоқда’ НАТО раҳбари Президент Каримов билан учрашувларни оқлашга уриндиАлоқадор мавзуларЎзбекистон
Бу эса, Натога ўзаро муносабатлари сўнгги йилларда кескин ёмонлашиб кетган Покистоннинг ёрдамидан фойдаланмасликка имкон беради.

Давомий дрон ҳужумлари сабаб, расмий Исломобод иттифоққа транзит масаласида Покистон ҳудудидан фойдаланишни тақиқлаб қўйган.

Нато Афғонистондаги қўшинлари ва ҳарбий жиҳозларини шу йил охирларидан бошлаб олиб чиқиб кетишни кўзламоқда.

Уч Марказий Осиё давлати билан имзолаган битими билан Нато Афғонистондаги ҳарбий жиҳозларини Россия орқали Оврўпога етказа олади.

Нато Бош котиби Андерс Фог Расмуссен бу ҳақда кеча душанба куни расман эълон қилган.

Унга кўра, “Эришишга муваффақ бўлган янги келишувлари уларга янги имкониятлар туғдиради. Ва ўзларига зарур бўлган ишончли ва ўнғай нақлиёт тизимига имконият яратади”.

Йўл масаласи

Нато бошчилигидаги иттифоқ кучларининг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари 2014 йил якунига бориб, ўз поёнига етади.

Бу эса, ўн минглаб зирхли машиналар, контейнерлар ва қурол-яроғларнинг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишини тақозо этади.

Бу масалада Покистондан фойдаланиш Натога анча арзон тушиши ва ўнғай бўлиши мумкин.

Аммо расмий Исломобод ярим йилдирки, Нато фойдаланиб келаётган жанубий таъминот йўлини ёпиб қўйган.

Бунга АҚШ ҳаво ҳужумида йигирмадан ортиқ Покистон аскарининг ҳалок бўлиши сабаб бўлганди.

Юз берган ҳодиса ортидан, иттифоқ Марказий Осиё, Қофқоз ва Россияни ўз ичига олувчи шимолий таъминот йўлига юз буришга мажбур бўлган.

Жанубий таъминот йўлини очиш масаласида АҚШ томони Покистон билан музокараларга зўр берган.

Аммо ҳозирча уларнинг бирор бир амалий самараси бўлгани йўқ.

Нато Бош котиби шу йил бошида Брюсселда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашган ва транзит масаласи билан бир қаторда, инсон ҳуқуқлари мавзусини ҳам кўтаражагини айтганди

bbc.co.uk/uzbek