Ўзбекистонлик икки диссидентга чиқиш визаси берилмаяпти

Ўзбекистонлик икки диссидентга чиқиш визаси берилмаяпти
137 views
06 June 2012 - 17:48

06.06.2012

Баҳодир Мусаевнинг айтишича, у 27 март куни Тошкент шаҳар Ҳамза тумани ИИБ Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига чет элга чиқишга рухсат олиш учун лозим ҳужатларни топширган, давлат божини ҳам тўлаган.

– Ҳужжат топширганимизга икки ойдан ошди, ҳалигача жавоб йўқ. Борсак, нимагалигини билмаймиз, деб елка қисишади,- дейди Баҳодир Мусаев.

Рассом Вячеслав Охунов эса ҳужжатларни 25 март куни топширган.

– Виза босиб беришимиз учун тепадан рухсат келмади, дейишади. Ундай бўлса, расмий “отказ” беринг десак, фақат сизлар эмас, бундайлар кўп, кутинг, кутинг, ҳуллас 25 мартдан бери кутинг, деган гапни эшитамиз,- дейди рассом Вячеслав Охунов.

Ўзбекистонда хорижга вақтинча чиқаётган фуқаролар чет элга бориш учун икки йил мобайнида амал қиладиган рухсатномани олишлари ва ОВИР расмийлари буни узоғи билан 20 кунда расмийлаштириб беришлари керак.

Совет давридан қолган бу тартиб туфайли Ўзбекистон фуқароларининг ўзлари истаган шаҳарда ишлаш, яшаш, болаларини мактабга бериш ва тиббий хизматдан фойдаланишлари улкан муаммога айланган.

Вячеслав Ахунов чиқиш виза тартиби туфайли ўзининг шу ҳафта Германияда очиладиган кўргазмасига ҳам бора олмади.

– 6 июн куни Германияда Замонавий тасвирий санъат кўргазмаси очилади ва у ерда менинг асарларим ҳам қўйилади. Рассом учун ҳар беш йилда бир марта бўладиган бунақанги кўргазмада қатнашиш улкан шарафдир. Лекин, менга мамлакатдан чиқиш имкони берилмаяпти,- дейди Охунов.

Ҳар икки йилда янгиланиши шарт бўлган чиқиш визаси эса фуқароларни давлат идораларига боғлаб қўйган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукуматига танқидий кўз билан қарайдиган инсон ҳуқуқлари фаоллари, мустақил журналистлар ва фаоллар чет элга бориш учун чиқиш визаси ололмаган ҳолатлар тез-тез учрамоқда.

Лекин, Вячеслав Охунов ҳам, Баҳодир Мусаев ҳам авваллари чиқиш визасини олишда ҳеч қанақа муаммога дуч келмаганликларини айтмоқда.

Улар мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг навбатдаги қурилтойида иштирок этиш учун Европага боришлари арафасида виза олиш мушкулотлари билан юзма юз келмоқдалар.

– Афтидан, улар Стокҳолмдаги анжуманда қатнашишимни билиб қолишган ва шу йўл билан менинг боришимга тўсқинлик қилишяпти. Сабаби, Баҳодир Мусаев ҳам шу анжуманга таклиф этилган, унга ҳам беришмаяпти. Биз у ерда Ўзбекистондаги сиёсий, ижтимоий аҳвол ҳақида маъруза қилмоқчи бўлиб турувдик, лекин бу амалга ошмайдиган кўринади,- дейди Вячеслав Ахунов.

Лекин, Баҳодир Мусаев ҳам, Вячеслав Ахунов ҳам чиқиш виза олишдан умидларини узганлари йўқ.

– Охир-оқибат улар чиқиш визасини беришга мажбур бўлишади. Чунки, мени ҳуқуқларим бузиляпти. Фуқаро сифатидаги ҳуқуқларим бузиляпти. Мени ҳеч қанақа махфий ҳужжатларга алоқадорлигим ҳам йўқ, судланмаганман. Мен доим эркин рассом бўлганман,- дейди Вячеслав Ахунов.

Озодлик мазкур масалага аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига ҳам қўнғироқ қилди. Бошқарманинг ўзини таништирмаган ходими бу борада телефон орқали маълумот берилмаслигини айтиб, гўшакни қўйиб қўйди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда фуқароларнинг чет элга чиқиши учун махсус рухсатнома бериладиган ягона давлат бўлиб қолмоқда.

ozodlik.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi