Бойсун тумани ҳокими қай тилда суҳбатлашади?!

Бойсун тумани ҳокими қай тилда суҳбатлашади?!
34 views
11 June 2012 - 10:49

  Маҳаллий хокимият билан фуқароларимиз ўртасида юз бераётган турли ҳил қарама-қаршиликлар ва низоларга барҳам бериб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, масалани тўғри ва ҳолисона ҳал қилиш йўлларини излаб топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Аммо…
Лекин маҳаллий хокимият органлари фуқароларнинг арзини эшитишни ҳоҳламаяптилар… Масала нимададан иборат эканлиги билиш мақсадида, фуқароларнинг ўзлари билан суҳбатлар олиб бордик.
“Мен 2009 йилнинг февраль ойида, Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримовага шикоят ариза билан мурожаат қилдим.. Ушбу шикоят аризамда, қизим Тиллаева Ирода иккинчи гуруҳ ногирони, ёлғиз она, бир нафар фарзанди билан яшаши учун, Бойсун тумани “Мустақиллик” маҳалласига қарашли бўлган, кўп қавватли бинолардан бир хонасини ажратиб беришларини сўраб, мурожаат қилгандим.
Шикоят аризам Президент девонхонасидан, Бойсун туман хокими Панжи Тангирев Қобиловичга 2009 йилнинг 3 февраль куни Т-18 сонли хат билан келиб тушган. Хоким аризадаги важларни ўрганиш ўрнига бир овоздан, менга оғзаки равишда, “Это Ваша проблема! Меня не касается!” Бу Сизнинг муаммонгиз! Мени қизиқтирмайди!” деб аризамга бир ёқлама ёндошиб, туман хокимининг биринчи ўринбосари, Баҳтиёр Шоимқулов номидан жавоб бердилар.
Бундан ташқари, қизим ва неварам Исломбекни уй-жой билан таъминлаш иложи бўлмаса, ер ажратиб беришларини сўраб, яна хокимга ариза билан мурожаат қилдим. Хоким П.Тангриев эса, “Хорошо, дед, Вы мне уже надоели…» деб жавоб бердилар.
Орадан беш ой ўтгандан сўнг, яна хоким билан юзма-юз учрашиб, “Менинг ер сўраб, Сизнинг номингизга ёзган аризам нима бўлди? Қачон жавоб берасиз?” деб сўрагандим, “хорошо” деб жавоб қилдилар.
Учинчи марта, яъни 2011йилнинг 4 март куни Бойсун туман прокурори Шуҳрат Мавлонович Мавлоновга, “2011 йил Ўзбекистонда “кичик бизнес ва тадбиркорлик йили” шу мунсабат билан ўз хондонимга яқин бўлган ердан савдо нуқтасини ташкил қилмоқчиман, шунга амалий ёрдам беринглар..” деб ариза билан мурожаат қилгандим, туман прокурори эса, аризамни 11.03.2011 йил 24-11 сон хат билан туман хокимлигига юборибди. Туман Хокимининг биринчи ўринбосари Баҳтиёр Шоимқулов номидан 2011 йилнинг 22 март куни Т-68 сон билан жавоб хати келди. Хатда, “Туман комиссияси томонидан ўрганиб чиқиб, Сизга қўйидагиларни маълум қиламиз, Ю.Қодиров маҳалласида жойлашган Сизга тегишли турар-жой биноси С.Айний номли кўчанинг четидан турар жойгача бўлган масаофа 3,6м ни ташкил қилиб, шундан 1,20 м пиёдалар йўлакчаси мавжуд, турар жой биносининг орқа томонидан ўрта босимли газ қувури ўтган. Туман комиссияси томонидан ер майдонига савдо дўкони биноси қурулиши архитектура ва шаҳарсозлик талабларига зид холда қизил чизиққа чиқишини хамда қурулиш йўл ҳудудига чиқишини ҳисобга олиб, савдо дўкони биноси қуруш мумкин эмаслигини билдиради”. деб жавоб берибди.
Мен жавоб хатини олгандан сўнг, туман архитектура идорасига бориб, мутахассислар билан учрашиб, суҳбатлашганимда, улар менга собиқ Совет Иттифоқидан қолиб кетган, “Байсунский районний генплан» деб ном билан юритилган, 1982 йилда тасдиқланган ҳаритани кўрсатдилар. Мен уларга бизнинг “Мустақилликка” эришганимизга ҳам, 20 йил бўлмоқда, ҳозиргача шу “план” билан иш юритаяпсизларми?! десам, “Ҳа, иложимиз йўқ. Шу план билан ишламоқдамиз” деб жавоб берди туман архитектура мутахассислари.
Шундан сўнг, туман Хокими П.Тангриевга яна оғзаки равишда мурожаат қилдим. Туман хокими яна шу сўзини такрорлади. “Хорошо, хорошо, хорошо” Хоким жаноблари менга нимадир демоқчилар-у. Аммо… Мен у кишининг тилларига ҳеч тушунаолмай сарсонман. Хоким П.Тангревнинг “хорошо”деб айтган сўзларини кейин тушуниб етсам, “Хорошо”дегани, «не сделаю» дегани экан” дейди биз билан суҳбатлашган 80 ёшдаги отахон, Хабиб ака Тиллаев..”.

Мансуржон Фозилов
мустақил журналист