Каримов ва Каримовалар оиласини нималар кутмоқда?

Каримов ва Каримовалар оиласини  нималар кутмоқда?
27 views
16 June 2012 - 16:11

Мустақиллик бошларида навбатдаги Ўзбекистон
Олий Совети сессиясида Мустақил Ўзбекистон
келажакда бозор иқтисодига ўтувчи, кўптомонла
ма хусусийлашган,хуқуқий-демократик кучли
ва эркин фуқаролик жамиятга эга бўлган Давлат
деб эълон қилинади. Ўзбекистон тарихида
унинг бундай порлоқ келажагини ифода
қилувчи бу асосий хужжат ўқиб эшиттирилганда,
зал тўла халқ депутатлари томонидан ҳамма оёққа
туриб гулдурос ва узоқ давомли қарсаклар билан
кутиб олинган эди.
Ўшанда Мустақилликдан ниҳояси йўқ шод
халқимизнинг телевизорлари Мустақил Ўзбекистон
Республикасининг бу тарихий қарори телевизордан
халқимизнинг миллионлаб уйларига ҳам кириб,
ўзбек халқининг хар бир хонадонини байрам
ҳиссиёти чулғаб олганди.
Надоматлар бўлсинки, 22 йиллар аввал мустақиллик
руҳидан маст бу улкан халқ, Каримовнинг айтган
ғирт ёлғон ва ваъдабоз айтган сўзларини халқ ўз
мато парчаларига ёзиб кўчалар тўлган шиорларга
айлантирдилар.
Гўё улар бу шиорларни келажагимиз “истиқболи”
дея достон ва қўшиқларга улаб, ортидан “тонг
отгунча” тантаналар билан эссиз неча йиллару,
эссиз қанча сувлар бекор оқиб кетди.
Аввал Каримов яқинида ишлаган депутатлар, сўнг
ра халқ орасидаги зийрак зиёли ва зукколарнинг
айтган башоратлари тўғри чиқиб, Каримовнмнг
юраги тагида халқимизга нисбатан меҳрдан зиғир
ча бўлмай, аксинча унинг халқимиз бошига фақат
зулм ўтказишнигина ўйлайдиган киши эканини
кўплар очиқ эътироф этгандилар.
Келгусида мустақил бўлган халқимизнинг ҳаёл
қилган барча умид ва қувончлари худди деворга
зарб билан уриб синдирилган чинни пиёладек
парчаланиб, халқимиз бошига ҳамла қилаётган
“ишсизлик” деган гўё улкан қора қанотли ўткир
тумшуқ ва тирноқларга эга, қора ёвуз қуш пайдо
бўлган эди.
Шахсан Каримовнинг айёр ва беҳаё зўравонлиги
боис унга содиқ “ғингдемас қўғирчоқ” ва
“чўнтак” депутат лари овоз беришда босган
тугмалари натижасида конституция ўзгартилиб,
диктаторнинг умирбод тахтда қолиши тўла
кафолатланб берилди.
Аммо қадимдан қардош ва қондош бўлиб келаётган
бу беш халқ орасида чегара хечқачон бўлмаган,
Марказий Осиё минтақаси “Туркистон” ўлкаси
халқларининг ўзаро бориш-келишлари эмин-эркин
бўлгани? Халқларимиз шуурида бугун пайдо бўлган
ёқимли эртакка айланиб улгурди.
Хеч қандай муаммо ва қон тўкишларсиз совет халқи
Унинг ўз рахбари М. С. Горбачев томонидан
бошланса, Б.Н. Ельцин томонидан нуқта қўйилиб,
СССР нинг парчаланиши, гўё бу 15 содда халқнинг
қадим эзгу орзулари ушалгандай чексиз шодлиги
мизга энди оветлардан ҳам яхши яшаб, яқин орада
ариқларимизда оддий сув эмас, қаймоқли сут оқади
ва бу оққан сутдан албатта ҳаммамиз баҳраманд
бўламиз деб ишонган эдилар.
Аммо тез орада ўтмиш СССР фуқароларининг
Ҳаммасига истасалар текин уй-жой берилиб
келингани ва булар хазил эмаслиги, булар
дунёдаги энг бой мамлакатларнинг ҳам ўз халқига
қилолмаган яхшиликлар экани, хеч қайсимиз
англамаган ва қадрламаган оддий хақиқат эди.
ишсизлик деганда агар ялқов бўлмасанг, турли
Ишлар Тиқилиб ётарди, халққа дўхтирлар хизмати
пулсиз, ўқиш-ўқитиш текин, талабаларга бепул
оппоқ простина тўшаклар ва ётоқ, яшашга етарли
стипендиялар берилиб маош ва пенсиялар ҳам
яшашга етарли бўлганини эслаган кишилар, бугун
эссиз, бундай жарангдор ва қуруқ сафсата мустақил
ликнинг нима кераги бор демоқдалар.
Чунки Мустақил 15 республиканинг шу кунгача
биронтасида ҳам кўнгилдагидек ривожланиш
ўрнинга, ўғирлик ва порахўрлик ривожланиб,
халқлар аҳволи 20 дан 50 мартагача ёмонлашиб,
баъзи Россия ва Қозоғистондагина кам ўзгаришлар
бўлаётсада, Ўзбекистонда йил сайин эмас, кун сайин
ҳамма томонни олманг, фақат ва фақат орқага кетишни
кузатиш мумкин.
Каримов 23 йил таътилисиз ишлади, бунга сиз
тасаннолар айтмоқчимисиз, тўхтанг, чунки у ўз
халқини қароқчиларча талаб ва эзиб келишда,
халқи томон ўз армияси томонидан
ўқ ёмғирини ёғдириб, қирган жаллод сифатида,
мамлакатни вайрон қилиб, унинг олтин ва тугалмас
бойликларини талашда ёнинга хотини ва икки
қизларини ҳам ёнига чақирди.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексида
масалан, бир камбағалнинг бешта товуқ ўғирласа
бир йил қамоқ олиши мумкин.
Аммо ўғрилар тўртта бўлиб битта товуқ ўғирлашса,
уларнинг харбири камида уч йилдан жаъми 12 йил
қилиб берилади. Демак Каримов ва Каримовалар
суд қилинсалар уларнинг ҳам Ўзбекистонни талашда
шерикчик қилгани учун улар гуноҳи оғирлашиб
200 йилдан кам бўлмаган жазони хар бири
олишлари керак.
Ислом акангиз эса, ўшанда ўзининг “юртбоши” эмас
ўғрибоши эканлигини бўйнига олиб 23 йилги сурган
давронлари учун қанча юз йил жазо олгани билан
у турмада 2 йилга етмай ўлиб кетади, чунки у ерда
ўзи буюрган тепкиларга қўшиб, ерда кунда шоҳона
овқатланиш ўрнига баланда ичиб, ичи ҳам тар-тар
кетади.
Массажистлар қизлару, 10 ва 15 талаб лимузинлар,
самолётлар ва қатор дўхтирлар қайларда қолиб
кетади унга энди.
Аммо унинг хотин ва қизлари бугун тилло ва брилли
Антларга ўралиб, миллионлаб евроларни сочиб
юрсалар, эртага қамоқнинг сассиқ шконкаларида
умирларининг охиригача шилдир cувга бойитилган
баландага тўйиб йиртиқ ва пахтаси йўқ битлаган
матрасларда ухлаб умирларини ўтказиш керак.
Каримов бир давлатга борса икки-уч самолёт қўриқ
чилар ва унинг бизнесмен фидойи танишлари, Тош
кентга қайтса 10 та лимузин ишга олиб келса,
қайтса ҳам шундай, минглаб унинг махсус шахсий
формасиз малайлари оёқлари ерга тегмай
чопқиллаб харкун уни қўриқлаб юрсалар, ахир бундан
ортиқ «номига айтилган иш» ва дам олишлар дунёда
кимда бор дейсиз?
У бир ойлик дам оламан деса, ўз ўрнига тайинланган
ЦК нинг политбюро аъзолари зимдан келишиб, худди
Н.С. Хрушчёвнинг вазифасидан ҳайдалганининг
ўз бошига тушиб қолишидан ўлардай қўрқадиган
ва у ўз тақдирини ҳал қилишда ниҳоятда пишиқ
ва прагматик шахс эканини унутмаслигимиз керак.

Турлибеков Ёдгор, июн, 2012 йил. АҚШ