Замонавий “зиёли”ларга

Замонавий “зиёли”ларга
75 views
18 June 2012 - 2:44

Ўзбекман деб кўкрагингга урасан
Қалбингда йўқ асли халқим ғурури.
Тайёрдирсан бутун халқни сотишга,
Гар кўринса иссиқ жойнинг бир нури.

Елиб югурасан кечаю кундуз,
Осон пул топишдир бор эътиқодинг.
Феруза денгизинг қуриб битмоқда,
Бузилмоқда сенинг инсонлик зотинг.

Эй сен замонавий ўзбек «зиёли»,
Гердаясан доим боболар билан.
Агарчи уларнинг зурриётисан,
Не қилдинг улардай бўлиш учун сен.

Ўқиш осон, аммо уқиш қийиндир,
Яратган илмдан бермаса зарра
Тўпланган оломон гар халқ бўлмаса,
Сароб бўлиб қолгай кўзланган марра.

Халқимни бошласанг курашларга сен,
Дилингда бўлса гар муқаддас туйғу.
Халқни уйқусидан уйғотсанг не тонг,
Шод бўлишса Темур, Бобирлар руҳи.

Муҳаммад Нуриллоҳ