Бу қандай мўъжиза

Бу қандай мўъжиза
221 views
18 June 2012 - 15:37

Тонг отиб қизариб чиқади қуёш,
Нурга чўмилтирар бутун оламни.
Фурсат тегиб секин уфққа қўяр бош
Ухлаб ором олсин дея, одамни.

Кундузни кетидан келар қора тун,
Қуёшни ўрнини олар тўлин ой.
Шундай давом қилар қилмасдан сукун,
Фасллар алмашиб ер очар чирой.

Сонсиз сайёралар коинот бўйлаб,
Маржон каби ипга тортилган таранг.
Тафаккур илғамас буларни ўйлаб,
Яратганга шукур айтаман аранг.

Ҳадсиз галактика – «юлдуз тўла жом»,
Тўқнаш билмай сузар фақат йўлида,
Буюк мувозанат, темир интизом
Ихтиёр Яратган Эгам қўлида.

Бутун коинотда бизнинг сайёра,
Бурга кўзидан ҳам кичик жой олса,
Ҳавосиз бўшлиқда учган тайёра
Барча тўфонлардан даҳлсиз колса.

Тухум пўчоғидай бу қатра ҳаво,
Нега замин билан айланар такрор,
Қайдан бу мўъжиза, қайдан бу наво
Куйга солган уни қайси бастакор.

Бу қандай мўъжиза митти заминда,
Доим ёз, қиш бўлмас боғлари бўлса,
Етилса неъматлар офтоб дамида,
Абадий музликли тоғлари бўлса.

Ерни ўраб олган жаҳон уммони,
Суви шўр бўлсаю, эримаса муз.
Қайдан олингандир, қайдадир кони,
Уни шўр қилишга кетган қанча туз?

Бир-бирини ютгудай худди комида,
Ҳайқириб оқсаям икки уммони.
Қўшилолмас улар ҳечам йўлида,
Парда бўлиб турса Эгам Фармони.

Балчиқдан яратиб Аллоҳ инсонни,
Идрок берди унга чексиз ва чуқур.
Ато қилиб унга бебаҳо жонни,
Юрагига босди номидан муҳр.

Миллион йиллар ичра улкан коинот,
Шундай айланади билмай зиддият.
Инсон ва коинот мукаммал асар,
Яратгувчи шуни қилганда ният.

Бу буюк мўъжиза, улкан ҳақиқат,
Ҳамма ҳам буларни қилолмас ҳазм.
Мусаввири унинг ўхшассиз Аҳад,
Бутун умр унга қиламан таъзим.

Муҳаммад Нуриллоҳ
Тошкент

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi