Женевадаги БМТ бош қароргоҳи олдидаги пикет Европадаги бошқа давлатларга кўчади

Женевадаги БМТ бош қароргоҳи олдидаги пикет Европадаги бошқа давлатларга кўчади
136 views
19 June 2012 - 11:08

Женевадаги БМТ Бош Қароргоҳи олдида Европадаги ўзбеклар томонидан ташкил қилинган икки кунлик пикет чоғида Қирғизистон жанубида ўзбекларга қарши амалга оширилган зўравонликлар қораланар экан, халқаро ташкилотдан қирғиз ҳукуматига қарши кескин чоралар кўриш талаб қилинди.

Икки кун давом этган пикет халқаро ташкилот депутатлари, кўплаб сиёсатчилар ва бу ерга ташриф буюрган юзлаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб улгурган эди. БМТнинг Бош Қароргоҳига кириш жойидаги майдонда уюштирилган пикет иштирокчилари 2010 йилнинг июнь ойида Қирғизистон жанубида ўзбекларга қарши уюштирилган даҳшатли қирғин ташкилотчиларини жавобгарликка тортиш, ўзбеклар ҳуқуқлари бузулишига чек қўйиш, асоссиз айбловлар билан қамалган юзлаб ўзбекларни, жумладан ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озодликка чиқариш каби талаблар битилган плакатларни кўтариб олишган эди.

Акция ташкилотчиларидан бири, Қирғизистондаги ўзбек миллий маданият маркази вице президенти Қодиржон Ботиров хорижда яшаётган қирғизистонлик ўзбеклар номидан БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси номига ёзилган мактубни ушбу нуфузли ташкилот ходимлари қўлига топширди.

-Мақсадимиз Қирғизистонда бўлаётган муаммолар ҳақида халқаро ташкилотни яна бир марта огоҳ этиш эди. Бугун пикет сўнгида Инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси номига ёзилган мактубни масъул кишиларга тақдимэтдик. Қирғизистонда бўлаётган воқеаларни халқаро ташкилот вакиллари қизиқиш билан кузатиб туришганини айтишди ва ҳамиша бизни қўллаб- қувватлашларини билдиришди. Бундан кейин Қирғизистогндаги ўзбекларга қарши қилинаётган зўравонликларга қарши акцияларимиз бошқа жойларда ҳам давом этади., дейди Қодиржон Ботиров.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, кўплаб матбуот вакиллари норозилик акциясини қизиқиш билан кузатиб борганлар. Пикетдан мақсад ҳам қирғизистонда ўзбеклар ҳуқуқлари бузилиши ҳамон давом этаётгани, асоссиз айбловлар билан қамалаётган ўзбеклар сони ошиб бораётгани ва 2010 йилги қирғин ташкилотчилари жабовгарликка тортилмаётганини дунё жамоатчилигига етказиш эди.

Акцияда нафақат ўзбеклар, балки бошқа миллат вакиллари ҳам иштирок этишди. Женевада яшаётган Эрон мухолифати фаоллари, Ўзбекистонлик муҳожирлар, Озарбойжондан ташриф буюрган муҳожирлар шулар жумласидан эди.

Ўзини Фарида деб таништирган пикет иштирокчиларидан бири, Қирғизистонда 1990 йилда ўзбекларга қилинга қирғиндан сўнг Швецарияга кўчиб келган муҳожирлардан биридир. У ҳам пикетчиларни қўллаб акцияда иштирок этар экан, ўз ватанида содир бўлган қонли воқеалардан афсусда эканлигини билдирди.

“Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги сиёсий вазиятни яхшилаш учун турли миллат вакиллари муаммоларига қулоқ тутиши керак”, дейди у.

Фариданинг фикрича, унинг ўзи яшаб келаётган Швецарияда давлат тили сифатида тўрт тил: немис, француз, италян ва эски лотин тили қабул қилинган. Барча миллат вакилларининг тили, маданияти ва урф одатларига ҳурмат билан қаралади. Қирғиз ҳукумати агар демократик давлат тарафдори экан, бошқа миллатларга ҳам тенг назар билан қараши керак. Зеро, тинчликни сақлаш учун бундан бошқа йўл йўқ.

Женевада бўлиб ўтган пикет пайтида Қирғизистондаги ўзбеклар муаммолари илк бора нуфузли ташкилот вакиллари эътиборига ҳавола этилди.

-Биз икки кун давомида Қирғизистондаги муаммоларни халқаро жамоатчиликка етказа олдик. Зеро, мақсадимиз ҳам шу эди. Қирғизистон ҳукумати халқаро ташкилотлар талабларига эътиборсиз қараб келар экан, мамлакатдаги муаммолар кўпайгандан кўпайиб бораверади. Ягона йўл, ўзбекларга зўравонликларни тўхтатиш, ноҳақ қамалганларни тезроқ озод этиш, 2010 йилги қирғиннинг асосий айбдорларини топиб жазолаш. Агар бу масала ечилмаса Қирғизистонда тинчлик бўлмаслиги аён, -дейди пикет иштирокчиси, Швецияда рўйхатдан ўтган Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро Жамияти раҳбари Муҳиддин Қурбонов.

Женевада икки кун давом этган пикет ниҳоясига етар экан, акция иштирокчилари бошқа мамлакатларда ҳам Қирғизистондаги ўзбеклар муаммолари юзасидан норозилик чиқишларини давом эттиришга келишиб олдилар.


windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi