БМТ ўзбек қочқинларини қайтариб берган Қозоғистонни қоралади

БМТ ўзбек қочқинларини қайтариб берган Қозоғистонни қоралади
296 views
22 June 2012 - 12:09

БМТ Қийноқларга қарши кураш қўмитаси ўз ажримида Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтарилган 29 қочқинга товон пули тўлашни талаб қилган.

БМТнинг Қийноқларга қарши кураш қўмитаси Қозоғистонни 29 бошпана изловчи шахсни 2011 йилнинг 9 июнида ноқонуний равишда Ўзбекистонга экстрадиция қилганлиги муносабати билан танқид қилиб, ажрим чиқарди, дея хабар беради Озодлик радиоси.

Ушбу 29 нафар бошпана изловчи шахс 2010 йилда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ноқонуний ҳибсга олиниб, маълум муддатдан сўнг, бир қатор ҳалқаро ташкилотлар эътирозларига қарамай, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди.

Экстрадиция қилиниш хавфи остида 29 шахс тақдири юзасидан ташвиш билдирган Франциядаги энг йирик инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бири бўлмиш ACAT-France 2010 йил декабрида БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига ариза топширган эди.

– Бу БМТ Қийноқларга қарши кураш қўмитасининг Қозоғистонга нисбатан биринчи қарори бўлди. Қозоғистон қийноқлар мавжуд деб тан олинган давлатларга бошпана изловчи шахсларни экстрадиция қилишдан тийилиши лозим, – дейди ариза муаллифи, ACAT-France ташкилотининг адвокати Кристин Ларок.

Мазкур ташкилот Қозоғистондан экстрадиция қилинган ва ҳозирда Ўзбекистон қамоқларида сақланаётган 29 шахснинг ҳар қандай ҳолатда ҳам жисмоний ва психологик дахлсизлигини кафолатлашни, уларни Қозоғистонга қайтишларига рухсат беришни талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик 29 мусулмон оила хорижий давлатлардан сиёсий бошпана олиш учун қўшни Қозоғистонда муваққат истиқоматда бўлишган. Қозоғистон президентлик сайловлари аарафасида Назарбоев Тошкентга сафар уюштирган ва Каримов билан ўзаро баъзи келишувларга келган. Бу келишувлаар сайловлардан сўнгра маълум бўлди: Олмаотадаги бошпана изловчилар имзоланган халқаро ҳуқуқ нормаларига хилоф тарзда Ўзбекистонга қайтариб берилди. 29 мусулммон оиланинг бугунга қадар тақдири маълум эмас.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi