Марказий Осиëдаги энг инқироздаги давлат – Ўзбекистон

Марказий Осиëдаги энг инқироздаги давлат – Ўзбекистон
115 views
22 June 2012 - 18:25

Бу йилги “Давлатчилик инқирози рейтинги”га кўра¸ Ўзбекистон 178 давлат киритилган рўйхатнинг 39-поғонасига қўйилди.

Гапнинг индаллосиданоқ айтиш лозим жиҳат шундаки¸ бу рейтингда рўйхат тепасига қўйилган давлат мутлақ инқироздаги¸ энг тубидаги эса¸ инқироздан мутлақ йироқ давлатдир.

Сомали бешинчи йилки муттасил биринчиликда¸ Финляндия эса¸ инқироздан энг йироқ давлат сифатида 178-ўринда қолди.

2011-2012 йилги ижтимоий-иқтисодий ва хавфсизлик вазиятини таҳлил қилган Тинчлик жамғармаси Ўзбекистонни Марказий Осиë давлатлари орасида энг тепага – Ўзбекистонни Марказий Осиë давлатлари орасида энг тепага – 39-ўринга қўйди ва минтақа ичида давлатчилик инқирози аломатлари энг кучли мамлакат сифатида эътироф этди.

Қиëс учун – бир неча инқилоб ва миллий қирғинни бошдан кечирган Қирғизистон 41-ўрин¸ фуқаролик урушидан чиққан Тожикистон 46-ўрин¸ дунëнинг энг ëпиқ давлатларидан бири ҳисобланмиш Туркманистон 81-ўрин¸ Қозоғистон эса¸ минтақа ичида пастдан биринчи – 107-ўринга қўйилди.

Айни пайтда Қирғизистон¸ ўтган бир йил ичида давлатчилик инқирози аломатларини камайтириш бўйича дунëда энг яхшиланган давлат сифатида эътироф этилди.
Тинчлик жамғармаси хулосалари 12 мезон бўйича ўтказилган бир йиллик тадқиқот кўрсаткичларига асосланади.

Бу мезонлар эса:

– Кучаяëтган демографик босим;
– Қочқинларнинг оммавий чиқиши ëхуд мамлакат ичида саргардон бўлганлар;
– Қасос истаëтган гуруҳлар шикояти;
– Одамларнинг сурункали ва давомли қочиши;
– Нотекис иқтисодий тараққиëт;
– Қашшоқлик ва кескин ëки оғир иқтисодий чўкиш;
– Давлатнинг легитимлиги;
– Давлат хизматларининг муттасил ëмонлашуви;
– Инсон ҳақлари ва қонун устиворлигининг бузилиши;
– Хавфсизлик тизимлари;
– Гуруҳларга бўлинган элитанинг кучайиши;
– Ташқи ўйинчилар аралашувидан иборатдир.

Дунёнинг 177 давлатида ҳукуматлар фаолияти натижаларига қараб тузилган 2011 йилги рўйхатда Ўзбекистон 88,3 балл билан 40-ўринни эгаллаган эди.

2010 йилги рўйхатда эса Ўзбекистон 90,5 балл билан 36-ўринни эгаллаган эди.

2012 йилги рейтингга кўра¸ Ўзбекистондаги вазият 2011 йилга нисбатан салгина ëмонлашган ва мамлакатдаги “давлатчилик инқирози” аломатлари кучайган.

ozodlik.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi