Ш И К О Я Т .

Ш И К О Я Т .
139 views
25 June 2012 - 7:24

Ўз.Р БОШ ПРОКУРОРИ  Р.ҚОДИРОВГА.

Нусхаси:-     Ўз.Р ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИНИНГ

РАИСИ  И.СОБИРОВГА.

Ўртачирчиқ тум, Пахтакор ҚФЙ, Наврўз

Махалласида яшовчи фуқаро

К.Қодировадан, тел: 771-97-37.

Ш И К О Я Т .

(Судья А.Абиловга нисбатан жиноий иш қўзғатиш хақида).

20.03.12.куни ф.и.б. Ўртачирчиқ туманлараро судига йўллаган даъво-аризам 11,17,22,23-май кунлари судья А.Абилов раислигида суд мажлисида кўрилиб, 23.05.12.куни суд аризамизни кўрмасдан қолдириш хақида ажрим чиқарди.

Мен ушбу ажримдан қуйидаги асосларга кўра норозиман:

1. Ажрим ФК нинг 97,98-моддалари талабларига зид бўлиб, аризани ўзим шахсан имзолаб, ўзим шахсан тоширганман.

2. Менинг аризам ФК нинг 28-боби қоидаларига асосан кўрилиши лозим.  Судья аризамни 4 кун давомида суд мажлисида кўриб чиқиб, мени лақиллатишга уриниб, уддалай олмай 97-модда талабига зид холда ажрим чиқарди. Кўрилиши бошланган иш охирига етказилиши лозим эди.  Суднинг ушбу харакатларида ФПК нинг 28-боби талаблари бузилган.

3. Суд жараёнида З.Абдулова томонидан 2007 йилда Х.Хакимовга берилган биринчи ишончнома бекор қилинмасдан, З.Абдулованинг 2008 йилда О.Тошхоновга иккинчи ишончнома берилганлиги аниқланиб, бу қонунбузарликка суд хуқуқий бахо бермади.

4. Суд мажлисида низоли уй-жой бошқа шахсларга сотилганидан кейин туман Хокимининг 30.04.08.кунги № 272- сонли қарори билан шу уй-жойга эгалик хуқуқи З.Абдуловага белгиланган. З.Абдулова хеч қандай уй-жой қурмаган, уй-жойларни О.Тошхонов ва биз қурганмиз. Биз қурган уй-жойга эгалик хуқуқини З.Абдуловага берилиши – қонунбузарлик,  жиноят.

5. Нотариус З.Турғунов 16.01.10.куни уй-жойни тасарруф қилиш хуқуқига эга бўлмаган шахс – О.Тошхоновни сотиш шартномасини тузиб, тасдиқлаган. Бу харакатлари билан З.Турғунов ФК нинг 479-моддаси талабларини бузган.

6. О.Тошхоновнинг уй-жойни сотиш шартномасини тузишда уй-жойдан фойдаланиш хуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати кўрсатилмаган холда  тасдиқлаган. Бу харакатлари билан нотариус ФК нинг 488-моддаси талабларини бузган.

7. Туман Хокимининг 30.04.08.кунги № 272-сонли қарори хам уй-жойдан фойдаланиш хуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати кўрсатилмаган холда чиқарилган. Бу харакати билан туман Хокими ФК нинг 488-моддаси талабини бузган.

8. Суднинг ушбу ажрими ФПК нинг 1,4,5,6,7,10,12,1576,97,98-моддалари талабларига зид холда чиқарилган.

Юқорида кўрсатилган қонунбузарликлар юзасидан судга мурожаат қилиб, туман Хокимининг № 272-сонли қарорини бекор қилиб, уй-жойдан фойдаланиш хуқуқимизни тикланишини сўраб 8.06.12.куни туман судига топширган шикоятимизни 19.06.12.куни суд қабул қилишни рад этиб ажрим чикарган.

Мен ушбу ажримдан қуйидаги асосларга кўра норозиман:

1. Суднинг ажрими ФПК нинг 152-моддаси 7-банди талабига зид булиб, шикоятни ўзим шахсан имзолаб, ўзим шахсан топширганман.

2. Менинг шикоятим ФПК нинг 26-боби қоидаларига асосан мансабдор шахснинг қарори устидан берилган шикоятдир ва шу қоидаларга асосан кўриб чиқилиши лозим.

3. Суднинг ушбу ажрими ФПК нинг 1,4,5,6,7,!0,12,15,76,152,265,-моддалари талабларига зид.

Судья А.Абилов юқорида кўрсатилган жиноятларга кўз юмиб, менинг хуқуқларимни химоя қилишдан бўйн товлаб, жиноятларни яширишга уринган. Унинг ушбу харакатлари ЖК нинг 205, 231, 241- моддаларида назарда тутилган жиноятдир.

Юқоридагиларга, Конституциянинг 118-моддаси, “ Прокуратура тўғрисида”ги Қонун ва ЖПК нинг 321-331-моддаларига асосан З.Абдулованинг 2008 йилги иккинчи ишончномасини, суднинг 23.05.12. ва 19.06.12. кунги ажримларини бекор қилиб, судья А.Абиловга нисбатан ЖК нинг  205, 231, 241-моддалари бўйича жиноий иш қўзғатишингизни, 8.06.12.кунги шикоятимни судда мазмунан кўрилиб, бизнинг хуқуқларимизни тикланишини таъминлашингизни ва қабул қилган қарорингизни нусхасини менга беришингизни сўрайман.

Ўз.Р. Олий Мажлис Сенатининг раиси И.Собировга Ўртачирчиқ ф.и.б. туманлараро судида содир этилаётган жиноятлар хақида маълумот тариқасида ва ушбу жиноятларни тўхтатиш учун тегишли чоралар кўриш учун юборилмоқда.

ИЛОВА: 1. 20.03.12.кунги даъво-аризамнинг нусхаси.

2. 23.05.12.кунги суд ажримининг нусхаси.

3. 8.06.12.кунги шикоятим нусхаси.

4. 19.06.12.кунги суд ажримининг нусхаси.      Илова фақат 1-манзилга.

Хурмат билан:   имзо               / К.Қодирова /

24.06.12 йил.

Почта орқали жўнатилган.

Квитанция: № 4926 , 4927.    24.06.12.й.

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi