ҚУРУЛТОЙ МУЛОҲАЗАЛАРИ 2

ҚУРУЛТОЙ МУЛОҲАЗАЛАРИ 2
132 views
25 June 2012 - 7:54

-Бир йиллик хирмон тўплашга ўхшайди ҳаракатимизнинг қурултойи. Хирмон унчалик катта ва баланд эмас, аммо бор у. Яъни, биз эътиқодимизга ва халқимизнинг қадриятларига кўра нималарнидир экдик, оз бўлса ҳам хирмон тўпладик. Бизга “тўда” дейдиган яккамоховлар кабилар каби ўз бурчагимизда чириб-ириб ётмадик, ҳаракат қилдик, аъзоларимиз билан ўзаро иноқликни йўлга қўйдик, миллатимиз наздида танилдик. Яъни, бировлар бизни ўлдиришга ҳаракат қилишларига қарамай, ўлмадик. Йиқилмадик, оёқда тура олдик…

-Қайта қуриш шамоли каби бир шамолга эҳтиёжи бор халқимизнинг бугун. Араб “шамоли” араб чўлларидан ўтиб бизга етиб келолмади ҳануз. Чунки дунё сиёсат ипининг учи баъзан кўзларга кўринмай, ғойиб бўлиб қолар экан. Араб баҳорини афсуски дунё сиёсатининг мана шу қора ипи қаёқларгадир тортиб кетди. Ва Ўзбекистондаги зулмат зулматлигича қолди.

-Биз халқимизни ўз мақсадларимизга кўра сафарбар қила олмадик, афсуски. Нега? Чунки халқни ҳаракатлантирадиган шамол йўқ, қайта қуриш шамоли каби инсонлар онгини уйғотадиган шамол йўқ бугун ўзбеклар учун. Эртага бундай шамол бўладими? Ноумид шайтон. Инсон эса эртадан доимо умидвордир…

-Биз дунёнинг турли мамлакатларига тарқалиб кетганимиз ва моддий имконларимиз заиф бўлгани учун ҳам халқимизни сафарбар қила олмадик. Бу ердаги муҳим омил уйғониш шамолининг биз томонга эсмагани эди. Шунинг учун ҳам эркинлик ва адолат истаганларнинг лаблари Ўзбекистон тупроқлари каби қақраган ҳолда қолди ҳозирча…

-Сафларимизга эмас, қалбларимизга кўпроқ қарашимиз керак. Чунки бир курашнинг натижасини белгилайдиган куч қалбларда ўрин олгандир.

-Дин, демократия, ирқчилик ҳар доим бўлгани каби бугун ҳам инсониятнинг кун тартибидадир. Оврупо дин ва ирқчилик таъсиридан 20 асрнинг иккинчи ярмида батамом бўлмаса ҳам, асосан қутулди. Ва ўртага динсиз ва миллий қадриятлари заифлаган оломонлар чиқди. Шунинг учун ҳам Оврупо Иттифоқини тузиш қийин бўлмади. Аммо бу иттифоқнинг фундаменти бугун титраб турибди. Чунки бу иттифоқда эътиқод ва миллийлик дейилган цемент ва қум йўқ. Шунинг учун ҳам унинг келажаги таҳликада бугун…

-Албатта биз бу йўлдан бора олмаймиз. Биз 20 асрда динсизликни (атеизмни, коммунизмни) тажриба қилиб кўрдик. Ва инсоният тарихдан йўқ бўлиб кетишимизга, Аллоҳ қўриди, оз қолди. Демак, Ҳақ йўл диний қадриятлар, миллий қадриятлар ва замонамизда эркинликнинг тимсоли бўлган демократик қадриятларни бир-бирини рад этмайдиган шаклда бир орада тўплаш, улар орасида муросани йўлга қўйиш ва бу шаклда ўрта, мўътадил ривожланиш йўлини топишдир…

-Субҳаноллаҳ, беш юз йиллик зулм, жаҳолат ва қуллик батқоғида ўзбеклар йўқ бўлиб кетмадилар. Заиф, тарқоқ, қўрқоқ, ҳуркак ҳолда бўлсалар ҳам мавжудлигини қўридилар. Бу халқнинг бир Яратувчиси борлигига ишоратдир. Бу айни пайтда буюк мўъжиза ҳамдир…

-Халқимиз ҳақиқий илм эгаларининг ва адолатли раҳбарларнинг ўзига раҳномалик қилишини кутиб турибди. Бу кутиш Орол денгизининг сув билан қайта тўлишини кутишга ўхшайди. Яъни, чексиз интизорлик ва чексиз сабр бу. Чунки олим ҳақиқий бўлмасдан ва раҳбар адолатли бўлмасдан бир халқнинг қайта тирилиши имконсиздир…

-Халқимиз бор экан, ҳаракатимиз ҳам йўқ бўлмайди. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўзбекларнинг Миллий Озодлик Ҳаракатидир. Ва унинг тақдирини миллатимиз вакилларининг Озодликка бўлган иштиёқи ва бу йўлдаги солиҳ амаллари белгилайди…

 

Намоз Нормўмин,

25 июнь, 2012 йил. Истанбул, Туркия

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi