Қурултой олдидан режим талвасаси: ЎХҲ Андижон бўлими раҳбари ўғирлаб кетилди

Қурултой олдидан режим талвасаси: ЎХҲ Андижон бўлими раҳбари ўғирлаб кетилди
141 views
28 June 2012 - 15:52

Шу йилнинг май ойида сирли тарзда ғойиб бўлган “ЭРК” партияси аъзоси ҳамда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Андижон бўлими масъули Жамолиддин Абдураҳмоновнинг анчадан бери МХХ ертўласида қийноқларга тутилмоқда. Абдураҳмоновга қўйилаётган айблар нимадан иборатлиги номаълум, аммо шу нарса аниқки, Каримов режими ЎХҲ 2-Қурултойи олдидан Ҳаракатни руҳан синдириш амалиётларининг турли шаклларини ишга солмоқда, бу Ҳаракат аъзолари ва унга хайрихоҳларга қарши хуружлар, ўғирлаб кетиш ҳамда ваҳшиёна қийноқларга солишда намоён бўлмоқда.

Жамолиддин Абдураҳмонов “ЭРК” ва ЎХҲ нинг Андижон бўлими масъули, Андижон Университетида математика фанидан дарс бериб келган. Математика фанлари номзоди ва айни пайтда истеъдодли шоир Ж.Абдураҳмонов сиёсий фаолиятида Ўзбекистон мустақиллигининг меъмори бўлмиш “ЭРК” партиясига 90-йилларнинг бошидаёқ аъзо бўлган.
Ж.Абдураҳмонов 1990 йиллар сўнгида мухолифатга қарши бошланган қатағонлардан қочиб, Ўзбекистон ташқарисида бир-неча йил ишлаган. 2010 йилдаги ўзбекларга қарши Ўш ва Жалолобод хунрезликдан сўнгра Абдураҳмонов Ўзбекистонга қайтиб, Андижонда ерлашди. Университетда ишлар экан, улкан хавф-хатар остида сиёсий фаолиятини ҳам давом эттирди.
Унга яқин манбаларнинг билдиришича, Абдураҳмонов пойтахт Тошкентда ҳибсга олинган, бу ҳақда ҳатто яқинларига ҳам хабар берилмаган.
ЎХҲ фаоли ҳозир МХХ ертўласида қийноқларга тутилмоқда, лекин унга қўйилаётган айблар МХХ тарафидан ҳануз очиқланмаган.

 

ЎХҲ матбуот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi