Прагада Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг иккинчи қурултойи бошланмоқда

Прага марказидаги муҳташам меҳмонхонада Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисида фаолият юритувчи мухолифат фаоллари, халқаро ташкилотлар намояндалари ва кузатувчилардан иборат элликка яқин одам жам бўлади.

Прагада Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг иккинчи қурултойи бошланмоқда
200 views
29 June 2012 - 11:29

Сафларида Ўзбекистон ҳукуматига мухолифатда бўлган бир неча гуруҳни бирлаштирган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ), таъсис этилишидан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, Чехия пойтахти Прагада иккинчи қурултойини бошламоқда.

Прага марказидаги муҳташам меҳмонхонада Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисида фаолият юритувчи мухолифат фаоллари, халқаро ташкилотлар намояндалари ва кузатувчилардан иборат элликка яқин одам жам бўлади.

Қурултой ташкилотчиларига кўра, икки кун давом этиши кутилаётган йиғинда асосан учта масала муҳокама этилади:

1. Бир йил давомида ЎХҲ бажарган ишлар сарҳисоби;

2. ЎХҲнинг Низом ва Дастурига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;

3. ЎХҲ раҳбариятини қайта сайлаш.

Бир йил муқаддам ЎХҲга асос солинар экан, таъсисчилар “Араб баҳори” номини олган араб давлатларида юз берган эврилишлардан илҳом олганликларини айтган эдилар.

ЎХҲ фаолларига кўра, ҳаракат асл мақсади бугун ҳам ўзгаргани йўқ.

Улар иккинчи қурултой арафасида баёнот тарқатиб, Ўзбекистон қарийб чорак асрдан буён идора этаётган Ислом Каримов ҳокимиятини “ағдаргач, мамлакатда қонун устиворлиги ва миллий ҳукуматнинг демократик тамойилларини таъминлаш” эканини яна бир бор таъкидлашди.

Cўнмаган инқилоб орзуси

ЎХҲ таъсис этилганига бир йилдан кўпроқ вақт ўтган эса-да, мухолифатчиларнинг инқилоб қилиш орзуси ҳамон орзулигича қолмоқда.

Бир йил давомида ЎХҲ фаоллиги асосан “виртуал олам”да сезилди: ҳаракат расмий веб саҳифаси Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисида бўлаётган ҳодисаларни мунтазам ёритиб боришга муваффақ бўлди; унинг Twitter ва Facebook каби ижтимоий веб тармоқлардаги аъзолари сони бир неча мингга етди.

Аммо кузатувчилар ЎХҲ фаолияти Ўзбекистон ичкарисида ҳамон сезилмаётганини айтишади.

Бир йил давомида ҳаракат сафлари сийраклашди: кўп сонли андижонлик муҳожирлар уни тарк этишди; ЎХҲ ҳаракатининг Россия бўлими раҳбари Фуад Рустамхўжаев Иваново шаҳрида номаълум қуролли томонидан отиб кетилди; ҳаракат расмий нашри Ўзбекистон ичкарисида бир неча фаоли ҳибсга олинганидан хабар берди.

ЎХҲни аввалбошдан дастакламаган бошқа мухолиф гуруҳлар эса, уни “Исломий ақидапарастлар” дея танқид қила бошлади.

Ўзбекистон давлат нашрлари ҳам ЎХҲ фаоллари ҳақида Совет даври тарғиботини эслатувчи “ҳужжатли” мақола ва филмларни тақдим этди.

ЎХҲ ўз мақсадларига эришмаган эса-да, ҳамон мавжудлигини айтади.

Кузатувчиларга кўра, Прагада бошланаётган қурултой ҳам бунга ишорадир.

 

bbc. uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi