ЎХҲ 2-Қурултойининг биринчи куни

ЎХҲ 2-Қурултойининг биринчи куни
61 views
29 June 2012 - 23:45

Аввал маълум қилганимиздек, ЎХҲ 2-Қурултойи Чехия пойтахти Прага шаҳрида 29 июнь куни соат 16-00 да ўз ишини бошлади. Қурултой ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Раиси Муҳаммад Солиҳнинг очилиш нутқи билан бошланди. Шундан кейин ўтган йил Русияда Ўзбекистон Махсус хизматлари тарафидан қатл қилинган Фуад Шокирийни хотирладилар.

Сўнгра Қурултой қатнашчилари кун тартибига киритилган масалаларни муҳокама қилдилар.

1. ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Раиси Муҳаммад Солиҳнинг ҳисобот нутқи ва унинг муҳокамаси

2. ЎХҲ Низоми ва Дастурига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

3. ЎХҲ раҳбариятига раҳбарлар сайлаш.

Ҳаракат Муассислар Мажлиси Муҳаммад Солиҳни қайтадан Раис этиб сайлади.
ЎХҲ низомига киритилган ўзгартиришларга кўра Маказий Котибият ўрнига Бўлимлар Бошқаруви таъсис қилинди.
Шунингдек, ЎХҲ Тафтиш Кенгашининг янги раҳбарияти сайланди.

ЎХҲ Қурутойи бугун ўз ишини давом эттиради. Бу ҳақдаги тафсилотли маълумотларни кейинги хабарларимизда ёритамиз.

ЎХҲ Матбуот Хизмати