Финляндиядаги учрашув.

Финляндиядаги учрашув.
126 views
13 July 2011 - 20:15

2011 йил 10 июл куни Ўзбекистон Халк Ҳаракатининг Финляндиядаги бир гуруҳ аъзолари, бўлим раиси Турсунбой Назаров бошчилигида ва “Андижон Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича раис ўринбосари Бахтиёр Муҳторов ҳамроҳлигида, Финляндиянинг Вантаа шаҳридаги Марказий Осиёнинг собиқ фуқаролари ташкил этган “Юлдуз” жамияти ва “Vantaan monikulttuuriyhdistys Portti ry” ( Вантаа Халқлар маданияти бирлашмаси) ташкилоти аъзолари билан учрашдилар. Ушбу учрашув “Юлдуз” Ўрта Осиё жамиятининг ташаббуси билан ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Финляндиядаги “Юлдуз” Ўрта Осиё жамияти 2004 йили ташкил этилган. Унга Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан келиб, Финляндиянинг турли регионларида яшаётган кўплаб миллат вакиллари киради. “Vantaan monikulttuuriyhdistys Portti ry” ташкилоти эса, ўзининг Марказий Осиё ва Россиядан келган 50000 га яқин рус тилида сўзлашувчи аъзоларига эга. Бу ҳар иккала ташкилотнинг асосий мақсади миллати, дини, фуқаролигидан қатъий назар умуминсоний қадриятларни тиклаш ва инсонларни бирлаштиришдир.

Учрашув Вантаа шаҳрида ана шу икки жамият томонидан ташкил этилган, Ўзбекистондаги Орол денгизи муаммосига бағишланган кўргазма залида бўлиб ўтди. “Юлдуз” жамиятининг раисаси Мавлуда Пейпонен (Mavlouda Peiponen) ва “Vantaan monikulttuuriyhdistys Portti ry” раисаси Лариса де Роберти (Larisa de Roberti) ўзларининг иш фаолиятлари ҳақида гапириб бердилар ва Ўзбекистондаги бугунги иқтисодий муаммолар ҳақида айтиб ўтдилар. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзолари ҳам ўз навбатида ҳаракатнинг асл мақсадини, яъни Ўзбекистоннинг ноқонуний президенти диктатор Каримовни тинч ва нозўравон кураш йўли орқали хокимиятни тарк этишга мажбур қилиш ва ўрнига демократик сайловлар асосида адолатли Президент сайлаш эканлигини тушунтирдилар. Бугунги кунда, Ўзбекистон информацион вакуум ҳолатида эканлиги, халқ ўзининг оддий ҳақ ҳуқуқларидан фойдалана олмаслиги, ҳақ – ҳуқуқларининг давлат органлари томонидан қўпол равишда доимий бузилишлиги, Каримов бошлиқ мустабид тузум халқни қўрқув ва тазийқлар остида сақлаб келаётганлиги ҳақида батафсил, аниқ хужжатлар асосида гапириб бердилар.

Ушбу учрашувда “ААТ” ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича раис муовини Бахтиёр Муҳторов 2005 йил 13 май куни содир бўлган Андижон фожиалари ва минглаб тинч намойишчиларнинг шахсан президент Каримов буйруғи билан харбийлар томонидан ўққа тутилиб, ўлдирилганлиги ҳақида гапириб берди. Учрашув ташкилотчиларига 2005 йил 13 май воқеалари акс этган мониторинг хисоботларини ва Моника Уитлок (Monica Witlock ) суратга туширган хужжатли фильмни тақдим этди.

Суҳбат сўнггида “Юлдуз” жамияти раисаси Мавлуда Пейпонен ва “Vantaan monikulttuuriyhdistys Portti ry” раисаси Лариса де Роберти “ААТ” ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон Халк Ҳаракати ҳақида биргаликда презентация қилиш таклифини айтди. Учрашув ўзаро дўстона ва самимий вазиятда ўтди.

Шукрулло Собиров.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi