Прага Қурултойида Т.Қораев нутқи

Азиз юртдошлар ва сафдошлар!
Бугун биз Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб номланган ўзбек мухолифатининг сиёсий бир иттифоқи бир йиллиги арафасида, унинг ташкил этилганидан бери ўтказилинаётган даслабки қурултойида иштирок этаяпмиз. Ўтган бир йил давомида қилинган ишларни кўздан кечириб чиқадиган бўлсак, менимча катта ютуққа ҳали эриша олмадик. Балки катта ютуқларга элтадиган йўлга чиқа олдик десам ҳақиқатга яқин бўларди.

Прага Қурултойида Т.Қораев нутқи
216 views
05 July 2012 - 14:40

Азиз юртдошлар ва сафдошлар!

Бугун биз Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб номланган ўзбек мухолифатининг сиёсий бир иттифоқи бир йиллиги арафасида, унинг ташкил этилганидан бери ўтказилинаётган даслабки қурултойида иштирок этаяпмиз. Ўтган бир йил давомида қилинган ишларни кўздан кечириб чиқадиган бўлсак, менимча катта ютуққа ҳали эриша олмадик. Балки катта ютуқларга элтадиган йўлга чиқа олдик десам ҳақиқатга яқин бўларди.

Ўтган бир йил давомида Ҳаракат Ўзбекистонда ҳукм сураётган қаттол бир режимга қарши бир қанча норозилик акцияларини ўтказди ва бу ўтказилинган акциялар муваффақиятлик бўлди деб тўлиқ ишонч билан таъкидлай оламиз. Чунончи, мана шу акциялар сабаб Ўзбекистонда иқтидорда турган режим Ҳаракатнинг тимсолида ўзининг душманини кўра бошлади. Ҳақиқатда эса режим бунчалик хавфга тушиши учун асос ҳам йўқ эди. Чунки бизнинг унга қарши олиб бораётган курашимиз қандайдир бир қуроллик, ёки террористик кураш эмас, балки халқаро қонунларда тан олинган сиёсий курашдир. Курашимиз нишонида эса режим йўл қўйётган хатоликлар, қонунбузарликлар, инсон ҳақларининг бузилишлари, болалар меҳнатининг эксплуатация қилиниши, қийноқлар ва бундан бошқа кўплаб иқттисодий, ҳуқуқий жиноятлар бўлди.

Режим нима истаяпти? Биз Ислом Каримов ҳукмронлиги остида Ўзбекистонни абгор бир ҳолатга келтирган режимнинг асосий мақсадини биламиз. У ҳокимиятда қолишни истайди ва хорижий сармоялар эвазига мамлакатда нималардир қилиниши хоҳлайди. Яқин ўтмиш таърихимиз кўрсатганидек, хорижий сармоялардан тушадиган маблағларни ҳукумрон гуруҳ ўз шахсий манфаати йўлида ўзлаштириб юборади. Масалан, мамлакатда турли колледжлар ва лицейлар барпо этилиши ҳам хорижий сармоялар эвазига эди. Аслида бу билим юртларининг барпо этилиши қурилиш ташкилотлари зиммасига тушди ва улар ўз маблағлари эвазига лицей, колледжларни қуриб беришга мажбур бўлишди. Сифатсиз бўлсада, қурилди ва кўриб турганимиздек, бу тадбирлар мамлакатга бирор наф келтиргани йўқ.

Иш ўринларининг етишмаслиги, аҳолининг ижтимоий ҳимоясиз қолганлиги ўзбекларни Россия ва бошқа турли мамлакатларда мардикор бўлишига олиб келди. Аҳоли ҳозирда қандайдир бир тасоддифий даромадлардан кун кўришга мажбурдир. Лекин режим ҳали ҳам ўз қудратидан кетгани йўқ ва кетмоқчи ҳам эмас. Демак ўзбек сиёсий мухолифати олдида  уни қудратдан кетказиш зарурати туғилиб бўлган. Ва бу ишни амалга ошириш учун эса халқнинг иродаси, унинг иштироки зарур бўлади. Албатта халқ бир ёқадан бош чиқариб мана шу мақсад йўлида бирика олса Каримов клани ҳокимиятдан кетади. Унинг кетиши қандай кечишини эса ҳозир тасаввур ҳам қила олмаймиз. Чунки биз ватанда эмасмиз ва ватанада содир бўлаётган воқеъликлар орасида турмаганимиз боисидан у ердаги жараёнларга етарлик таъсир эта олмаймиз. Биз дастлаб Ўзбекистонга қайтишимиз масаласини ҳам ўйлаб кўришимиз керакдай. Албатта Ислом Каримов ва унинг клани берадиган ваъдаларга ишониб эмас, балки халқаро жамоатчилик таъсири остида, унинг назорати остида хавфсизлигимиз кафолатланиши ҳам лозим бўлади.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаолиятини бошлаган даслабки кунлариданоқ у режимнинг ва режимга хизмат қилувчи барча тоифадаги гуруҳларнинг танқид марказига тушиб қолди. Бугунги кунларда бизни террорчилар деб аташгача ҳам боришмоқда. Бунга бирор асос борми ўзи? Албатта йўқ, лекин бизни террорчи деб аташлари учун асос қилиб олинаётган бир омил бордек. Бу ҳам бўлса Ҳаракат сафларида диний уламоларнинг, имомларнинг борлиги. Кўриб турганимиздек, дунёнинг кўп мамлакатларида исломга нисбатан тоқатсизлик ҳоллари кузатилинаяпти. Эслайлик, бундан йигирма, ўттиз йил олдин дунё икки лагерга бўлинганди. Коммунистлар ва коммунист бўлмаганлар лагерларига. Эндиликда коммунистик режимлар йўқ, лекин дунё тағин икки лагерга бўлинган: мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганларга!  Шундай экан, Исроилдаги сионистик режимга таяниб Ўзбекистонда мусулмон аҳолига нисбатан қаттол сиёсатни бошлаган Ислом Каримов табиийки Исроил томоидан қўллаб қувватланилди. Бу ҳам ўз навбатида бизда Исроилга нисбатан танқидий қарашлар, қолаверса нафратимизнинг шаклланишига сабаб бўлди. Айни шу сабабдан ҳам бугун Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини атисемитизмда айблашга уринишлар ҳам кузатилинмоқда. Нега энди Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Исроилга нисбатан чуқур эҳтиромда бўлсин, қачонки Исроил Ўзбекистон халқининг оҳ-зорини эшитиб ўзини эшитмаганга, кўриб ўзини кўрмаганга олса?

Бугунги кунларда Ўзбекистон деб аталадиган диёр бутунлигича Сталик даври ГУЛАГини эслатади. Одамларни қийноққа солиш, ўлдириш, ноҳақ судлаш – буларнинг ҳаммаси одатий кундалик турмушга айланиб бўлди. Мана шундай оғир дамларда ҳам ўзбек халқи бир мақсад йўлида, яъни режимни бутунлай йўқ қилиб ташлаш мақсади йўлида бош бириктира олмаяпти. Қайтанга турли бузғунчиликларга, одамларни тўғри йўлдан оғдиришларга ҳақаракатлар қилинмоқда.

Дўстлар, демократия нима дегани? Бу юнон тилидан олинган жумла эканлигини ва халқ ҳокимияти маъносини касб этишини ҳаммамиз биламиз. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўз дастурини айни мана шу принцип устида қурди ва ватандошларни режимга қарши сиёсий  кураш майдонига даъват этди. Ўзбекистондаги ва хориждаги баъзи манбалар Ҳаракатни демократияга хатар деб баёнот қилишгача боришди. Кейинги дамларда бесоқолбозликни тан олиш, бу тоифа эркакларни бир бирига никоҳлаш демократия тамоилига айланган кўринаяпти. Албатта Ўзбекистонда ҳам бесоқолбозликнинг демократиянинг устивор йўналиши деб қарайдиганлар бордир, аммо улар ниҳоятда оздирлар. Ўзбекистонда муваффақият қозинишни истаган бирор сиёсатчи бесоқолбозларнинг расмий никоҳланиши ҳақида сўз қота бошласа, у халқнинг ҳурматини ва овозони қозаона олмайди. Чунки бизда бесоқолбозлик гуноҳи азимлардан бири саналади. Бу халқнинг иродаси эмасми?

Баъзи манбаларда бизни террорчилар, диний экстримистлар  деб атаётганлар бир ўйлаб кўришса бўларди. Нега насоролар демократик партиялари деярлик ҳар бир Европа мамлакатида бор ва бу демократияга хатар дея кўрилмайди? Насоролар демократ бўлиши мумкину, мусулмонлар бўла олмайдиларми? Ваҳоланки, насоролик дини Ислом динига нисбатан қаттолроқ ва тоқатсизроқ эмасми? Насороликни қабул қилмаган одамни ўлдиришга ҳукм қилинади бу динда. Ислом дини эса тамоман аксинча, насороларнинг ўз динида мусулмонлар орасида яшашига имкон беради. Бесоқолбозлар насороликда ҳам ўлимга ҳукм қилинадилар. Нега улар декмократия учун хатар эмас, аммо биз хатар бўлиб қолдик?

Ўзбекистонда халқ диний ҳукумат қурилишини ёқламайди ва Ҳаракат ҳам ўз олдига руҳонийлар ҳукуматини қуришни мақсад қилиб қўймаган. Биз қуришни ният қилган жамиятимизда шахснинг диний, сиёсий эътиқоди қандай бўлишидан қатъий назар, у эркин яшай олиши даркор.  Хўш, нега баъзи кимсалар пашшадан фил ясашга уринишаяпди? Сабаб оддий: улар ўз ҳиссиётларининг қулига айланишган ва ҳаракат аъзолари томонидан айтилган ҳар қандай таклиф борми, ёки бирор фикрми, ҳаммасини йиғиб бир ўзанга бошқаришга уринишмоқда:  Ўзбекистон Халқ Ҳаракати демократияга хатар!

Турли интернет нашрларида эълон қилинаётган мақола ва бошқа турдаги чиқишлар, агар улар мухолифатга қарши қаратилинган бўлса фақат ва фақат Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини нишонга олмоқда. Бу ўз навбатида ҳукумат айнан мана шу ҳаракатни ўзига мухолиф кўраётганини англатаяпти. Бугунги давр ўз ўзидан Ҳаракат аъзолари елкасига катта бир масъулиятни юкламоқда. Ҳаркатнинг бирор жойдан грант олмаётганлиги, моддий маблағга эга эмаслиги ҳам унинг янада жиддийроқ фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилаяпти.

Бизнинг диний экстримистлар эканлигимизга бирор бир жиддий далилнинг ўзи йўқ, аммо рақибларимиз учун бу муҳим эмас. Соқли узунроқ одамлар орамизда бор экан, “демократияга хавф солувчилар” бўлиб қолаяпмиз. Нега? Негаки, бу важ рақибларимиз учун муҳим. Улар учун бошқа иддао қиладиган нарсанинг ўзи қолмаган.

“Рақиб” дедим, балки мухолифларимиз деб атасак дурустроқ бўлмасмиди? Гап шундаки, улар айнан рақиблардир! Юқорида дунё тағин иккига бўлинганлиги ва мусулмонлар билан мусулмон бўлмаганларга ажралганлигини эслатиб ўтдим. Ўша мусулмон бўлмаганлар тарафида Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амрликлари каби давлатлар ҳам турибди. Айниқса Саудия Арабистонидаги монархистик диктатура бирор мамлакатда Ислом динига эътиқодда бўлганлар тақдири билан мутлоқ қизиқмаяпти. Жумладан Ўзбекистонда мусулмонларнинг қийноққа солиниши, қайноқ сувга чўктириб ўлдирилиши ва бошқа турли туман азоб уқубатлар Саудия Қиролини ташвишга солмаяпти ва табиийки, бу каби давлат қурмоқлик бизнинг орзуимиз ҳам, мақсадимиз ҳам эмас. Демакки, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати халқни Ислом диктатураси сари бошлаши бир аҳмоқона даъводан бошқа бирор нарса эмас!  Бундай даъвонинг қилиниши ҳам аслида безижга эмас. Шунчаки, хорижда ватандаги диктатура режимига халал бермайдиган бирор мухолиф гуруҳнинг тузилиши учун йўл очиш зарурати бор холос.

Халқимизнинг қалбини ўраб олган қўрқув ҳисси ҳам Ҳаракат фаолларининг мақсад сари яқинлашиб боришига тўсқинлик қилаётган яна бир омилдир! Шундан келиб чиқиб тўлқонлик айтиш мумкинки, миллатнинг қалбидаги қўрқув ҳисини чиқариб ташлайдиган амалларни қилиш зарурати бор. Бунинг учун Россия Федерацияси ҳудудларида мардикорлик қилиб юрган ватандошларимиз билан жиддий ишлаш керак бўлади. Ҳаракат сафидаги шоирлар ва ёзувчиларни эса йиғлоқи шеърлар билан одамларнинг кўнглини ғашловчи ижодлар қилишни тўхтатишга чақираман! Аксинча, одамларни катта қаҳрамонликларга бошлайдиган, асосийси одамлар қалбидаги қўрқув ҳиссини йўқотишимизга хизмат қиладиган  ижод маҳсулларига зарурат сезилмоқда.

Эслайлик, 2005 йил Андижонда содир бўлган қирғин бутун дунёни жунбушга келтирганди. Фақат ўзбеклар бефақр қолдилар. 2010 йилда Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳарларда қирғиз миллатчилари томонидан ўзбекларнинг қирғин қилиниши ҳам дунёни ларзага солди. Фақат ўзбекларни эмас. Ўзбек деган миллатга нисбатан олиб борилаётган қирғин сиёсати оқибатида бутун миллат қасоскорларга айланиши лозим эди. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Ўзбеклар ва ўзбекистонликларнинг қалбини қамраб олган ижтимоий бир қўрқув миллатни озодлик сари ҳаракат қилишдан ҳам тўсиб келаяпти. Сиёсий кураш майдонида озми, кўпми, ҳар бир ўзбек ўз ҳиссасини қўшиб бормаса, келгусида Ҳаракат бирор муваффақиятни қўлга киритишига ишонч йўқ!

Сиёсий кураш нафақат пикетлар ўтказиш, мақолалар ёзишдан, балки одамлар ишончига кириб бориш билан ҳам кечадиган жараёндир. Ҳозирда Ҳарккат бир томондан Ўзбекистон расмий ҳукумати, иккинчи томондан турли – туман иғвогар гуруҳларининг хуружлари остида фаолият олиб боришига тўғри келаяпди. Бу курашда бизнинг ғолиб келишимиз Ўзбекистонга озодлик олиб киради, лекин ютқазишимиз эса Каримов клани ғалабасини таъминлашини ҳар бир ўзбек тушуниб етмоғи шарт. Шуни унутмангки, Каримов клани АҚШ ва Исроил ҳукумати томонидан етарлик даражада қўллаб қувватланилаяпти ҳам.  Россия ва Хитой каби дунёнинг етакчи давлатлари ҳам Ўзбекистонга қизиқиш билан қараркан, уларда ҳам режимга нисбатан мойиллик кузатилинади. Шунча кучлик рақиблар орасида туриб ҳам сиёсий кураш майдонида қолсак бунинг ўзи ҳам катта ютуқни англатмай қолмайди. Лекин бу билан чекланиб қолмасак керак деб умид қиламан.

Сўзим якунида асосий фикримни яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: аввало мухолифат ватанга қайтиши зарур ва бунинг етарлик чоралар кўрилиши шарт! Иккинчидан, ўзбекларимизнинг қалбидаги қўрқув ҳиссини чиқариб ташлашимиз керак. Халқнинг иштироксиз эса мақсадга ета олмаймиз.

 

Тўлқин Қораев

Швеция

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi