Обид Қори суиқасдчисининг тасвири пайдо бўлди

Ўзбек имомига ўқ узишдан икки соат илгари жиноятчи Струмсонддаги Ica Simonsson дўконига кириб чиқди. Шу ерда уни видео кузатув камераси тасвирга туширди.

Обид Қори суиқасдчисининг тасвири пайдо бўлди
27 views
06 July 2012 - 16:43

Остерсунддаги Stadium дўконида рюкзак сотиб олаётган вақти. Қурол шу рюкзакда топилган

Ўзбек имомига ўқ узишдан икки соат илгари жиноятчи Струмсонддаги Ica Simonsson дўконига кириб чиқди. Шу ерда уни видео кузатув камераси тасвирга туширди.

Мальмода яшовчи эр-хотин жуфтлик бугун имом Обидхон қори Назаровга нисбатан амалга оширилган суиқасдга ёрдам берганликлари учун айбдор деб топилдилар. Полициянинг 830 саҳифадан иборат тергов суриштурув хулосаси обдон режалаштирилган бир суикасдга далолат бераяпти.

Видеокузатув камералари бу жиноятчининг Арланда божхона постидан ўтгунча Стокгольм шахрида бир автомашина ижарага олиши пайтида ва Остерсундда жойлашган Stadium дўконида қуролни сақлаш учун  бир ругзак сотиб олаётгани асносида тасвирга тушиб қолган.

Бошка бир тасвирда эса бу кимсани  суикасдни амалга оширишдан икки соат олдин Стромсунддаги Ica Simonsson дўконига кириб чиқганлигини  кўриш мумкин. Икки соатдан кейин жиноятчи Обидхон қорига ўқ узди ва у етказган жидиий жароҳатдан сўнг имом ҳали-ҳамон комада ётибди.

Полиция  ҳар хил дўконлардаги квитанциялар, телефон алоқалари, суратлар, банк маълумотлари ва компютер алоқалари ёрдамида суиқасд қандай режалаштирилгани ва амалга оширилганини аниқлади.

Тағин топилган қурол сақланган ругзакда ДНКА анализи олинди ва  бу  жиноятчи яшаган мехмонхона ўтоғидаги ДНКА  билан солиштирилганида улар бир бирига мос тушди. Жиноятчи ҳали ҳам озодликда. Жиноятчига кўмак берилганликда айбдор деб топилганлар нафақат ёрдам берганликда, балки бу суиқасдда жуда фаол иштирок этганликда ҳам айбланишаяпти.

Ноябрь ойида (биз жуфтликни Ольга ва Сергей деб исмларини ўзгартириб атаймиз) аёлнинг акаси Москвадан телефон қилади. У уларга бир одамни кутиб олиб унга баъзи хизматларни бажариб беришни илтимос қилди. Бу вақтда Ольга ва Сергей биринчи маротаба бу 35 ёшлик жиноятда гумонланувчини учратишди. Олга ва Сергей уни кутиб олиб ўзларининг Мальмодаги талабалар ётокхонасига олиб бориб у ерда яшашга рухсат беришди. Шунингдек улар унга Назаровни қидиришда ёрдам беришади. Аммо Назаров Шведцияда бошқа расмий ном билан яшаётганди. Фақат январь ойига келиб Олга имомнинг адресини топди.

“Унинг бир дугонасининг бизга ҳикоя қилишича у бир кун жуда ҳам хурсанд бўлди ва айтдики,  кўпдан бери қидираётган бир кишисини топибди”, – дейди Остерсунд полицияси терговчиси Улф берг (Ulf Berg).

Жиноятчи Москвада экан,  Олга ва Сергей режалаштиришни бошлашди. 1 январь куни улар Стромсундга сафар қилишди. Ўзлари билан олти ёшли қизчаларини хам олишган эди ва кизча ота-онаси билан бирга баъзи тунларни машинада ўтказар эди.

Сергей масжидга келиб ўзини бошка ном билан таништиради ва улар Ётеборг (Göteborg.) шаҳридан келишганликларини айтади. У Назаров имомлик қилган бир намозда қатнашади ва намоздан сўнг бир-бирларига салом бериб ширин сўзлашадилар.

Уч кундан кейин жуфтлик Мальмога келиб ижарага олинган автомашинани қайтариб топширишади. Жиноятни режасини тузиш давом этарди. Олга Москвадаги акаси билан телефон орқали  тез-тез алоқага чиқиб турарди.  Бу даврда жиноятчи Шведцияда эмасди ва  кўриниб турибдики, Ольганинг акаси  унинг учун  воситачи шахс бўлди.

4 февраль куни жиноятчи биринчи марта ёлғиз ўзи Стромсундга йўл олди. Ольга бу қишлоқда  бир шахснинг уйида жиноятчи учун яшаш жойини ижарага олган эди.  Ундан сўнг ўлжа қурбонлик синчковлик билан аниқланди. У ерда бир неча киши жиноятчини ижарага олган Renault Megane русумли машинада ўтириб қисқа муддатда видео камера билан тасвирга олишини пайкаган ҳам. У Лагмансгатан (Lagmansgatan ) кўчасидаги автомобиллар тўхташ жойидан масжидгача Назаров яшайдиган уйнинг деразаси ва подъездини кузатган. Кейин у бир неча кунга йуколади. Полиция унинг изини яна топди. Киллер кемага ўтириб Латвия пойтахти Ригага бориб қайтиб келган.

Бу пайтда у Россияда ишлаб чиқарилган тўппонча ва овоз пасайтирувчи мосламани олиб келган бўлиши ҳам мумкин.

15 февраль куни суиқасдан бир ҳафта илгари у Швецияга келиб, Остерсунддаги Ledkrysset сайёҳлар базасида жойлашади. У бу ердан ҳар куни Стромсундга бориб келар эди. Суиқасддан икки кун олдин у Остерсундда бир қизил рангли Volvo V50 автомашинасини ижарага олади. Суиқасддан бир кун олдин эса, яъни  21 февраль куни Стромсундга йўл олади. Бу ерда кечқурун ва суиқасд бўлган куннинг тонгида мазкур машинани одамлар кўришганди.

“Бизнингча у машинада тунни ўтказган ёки атрофни кузатган”, – дейди Ульф Берге (Ulf Berg).

Соат 12.30 да Назаров яшайдиган уй подъезди ичкарисида яшириниб олган киллер унинг бошининг орт томонига ўқ узди.

Орадан бир соатча вақт ўтган бўлса ҳам кўчанинг ўртасида жойлашган полиция пунтктида воқеа рўй берганлигини англай олишмайди.  Улар бир маълумот олишга ҳам муваффақ бўлишди холос, лекин бу ижарага олинган бошқа бир Renault автомобили ҳақидаги хато маълумот эди. Соат 14:30 да жиноятчи ижарага олинган қизил ранг Volvo автомашинасини (Herz biluthyrning) Ҳерз автомобилларни ижарага берадиган ширкатга қайтариб поездда Стокгольмга, кейинчалик Мальмога  йўл олади ва Олга билан Сергейникида тунаб қолади.

Киллер поездга билет сотиб олишга ҳаракат қиларкан, унинг банк ҳисобида пули қолмаганди. Москвага қўнғироқ қилганидан кейин банк ҳисоб рақамига пул тушади ва шундан сўнг поездга билет олишга муваффақ бўлади.

Кўриниб турибдики, бу галда у тезроқ ҳаракат қилиш учун кўпроқ пул олган.  Полициянинг тергов-суриштирув жараёнида яна бир изни кўриш мумкин.У пулни олгандан сўнг харажатларни катталаштиради. У арзон меҳмонхонадаги буюртмани бекор килиб қиммат меҳмонхона Роял Викингга жойлашади. Шу билан бирга 5 000 крон баҳога янги смартфон мобиль телефонини ҳам харид қилди.

Суиқасддан икки кун ўтиб Копенгагенда самолетга ўтирган жиноятчи Москвага учиб кетди ва шу ерда унинг изи узилган.

Тергов-суриштирув давом этади, аммо Ульф Берге ва унинг ҳамкори Андерс Йемтебу (Anders Jämteby) бу кимсанинг Швецияга эктрадиция қилинишига умид қилишмоқда. Агар киллер Россияда яширинаётган бўлса, Швеция бу мамлакат билан жиноятчиларни экстрадиция қилиш ҳақида келишувга эга эмас ва бунда жиноятчининг эктрадиция қилиниши имконияти унчалик катта эмас.

Ульф Бергнинг таъкидлашига кўра Ольга ва Сергейга қарши кучли исбот ва далиллар мавжуд.

“Масалан суиқасд амалга оширилгандан икки соат ўтиб аёлнинг Москвадан СМС олганлиги кишининг диққатини тортади. Ундан кейин алоқа батамом узилган. Бу СМС хабарининг мазмуни нимадан иборат эканлиги ҳам кишини ўйга солади. Мен буни билишни жуда ҳам истардим”, – дейди Ульф Берге.

Торд Адрессон 

Остерсунд постен газетасидан
Тўлқин Қораев таржимаси.  

http://op.se/lanet/stromsund/1.4877743-attentatsmannen-fangades-pa-bild