Уйини ижарага берган шахс жиноятчи ҳақида полицияни огоҳлантирганди

Уйини ижарага берган шахс жиноятчи ҳақида полицияни огоҳлантирганди
22 views
07 July 2012 - 7:33

киллер

Жиноятчига ўз уйини ижарага берган Стромсундда яшовчи бир эркак кўзга кўриниб қолган бу меҳмонга диққатини қаратганди. Бу суикасдчи шу ерда булган вактидаёк у маҳаллий полиция идораси билан мулоқотга кириб гумонларини айтганди. Аммо полиция бу маълумотга деярлик эътибор бермади.

5 февраль якшанба куни стромсундлик уй соҳибига нотаниш бир аёл томонидан телефон қўнғироғи бўлди. Бу нотаниш аёл рус талафузи билан ўзининг таниши учун бир хонани ижарага олмоқчи эканлигини тушунтирди.
“Меҳмоннинг” исми Юрий бўлиб у аллақачон етиб келганди. Ўшанда ҳаво 30 даража совуқ ва табиийки, уй эгаси раҳмдиллик қилиб уни қабул қилиб олди.
“Юрий” кўринишидан 35 ёшлар чамасида, сочи калта қирқилган ва устида кўзга ташланадиган қимматбаҳо иссиқ курткаси бор эди.
“У ташқи қиёфасидан бой одамни эслатарди”, – дейди полицияга терговига жавоб берган берган уй эгаси.
Уй эгаси ҳавонинг совуқлигини ҳисобга олган ҳолда , киллер мавсумга мос бош кийими, қўлқопи ҳамда юки бор йўқлигини, ёки улар машинада эканлигини ҳам кўрмаганлигини, жиноятчини фақат ижарага берган хонанинг ичида кўрганлиги таъкидлаган.
“Меҳмон” якшанба кунида келган бўлса уй эгаси душанба кунидаёқ полицияга жуда шубҳалик бу рус эркаги ҳақида хабар беради.
Полиция бу ерда бир ўғрилик жинояти содир этилиши мумкинлиги тахмини билан Юрийнинг ижарага олинган автомашинаси ортидан назорат ўрнатиш лозимлиги ҳақида қарорга келади.
Уй эгаси янада ҳам фаоллашади. Уйга келгандан сунг “Юрий”нинг ҳадди-ҳаракатларига кўпроқ эътибор бера бошлайди. Юрий кун буйи ўзига ажратган хонанинг дераза жалюзиси ва пардаларини тушириб турар эди.
Рус миллатига мансуб бу киши хонанинг ижараси учун олдиндан 1000 крон тўлаганди ва режа буйича у бу адресда бир ҳафта яшашга ҳақлик эди.
У ўзини таътилга чиқиб дам олаётган киши қилиб таништирганди ва бу ҳолат эса кишининг диққатини жуда ўзига жалб қиларди.
Чоршанба куни яна ўша аёл уй эгасига телефон қилади ва Юрийнинг гапларини унга етказади. ”Юрий” га кўра бу қаҳратон совуқда Стромсундда унчалик саёҳат жойлари мавжуд эмас экан ва у бу ердан кетишни истаб қолибди. Шунингдек хафтанинг охиригача уйда яшамагани учун олдиндан туланган ижара пулини ярмини кайтариб олмоқчи экан.
Пулни қайтариш ҳақида уй эгасидан рад жавоби олгач у рози бўлиб чиқиб кетади
“Юрий” кетгандан сўнг уй соҳиби хонани тозалаб чиқмоқчи бўлади. Аммо уй клиник тарзда топ-тоза килиб артилганди, факат бир миқдор пишлоқ ва хасип (колбаса) музлатгичда қолдирилган экан.
Уй эгаси “Юрий” фойдаланган чойшаб ва ёстик жилдини ювмасдан сақлаб қўйишга қарор қилади. 22 февраль куни Назаровга суиқасд амалга оширилгандан кейин у сақлаб қўйган нарсаларни полицияга топширади.
Текширув натижасида чойшаб ва ёстик жилдида аникланган ДНКА суиқасдга боғлиқ бўлган ругзакдан чиқган ДНКА билан бир хил эди.
Бенгд Эрикссон (Bengt Eriksson)

“Остерсунд постен” газетасидан Тўлқин Қораев таржимаси.

http://op.se/lanet/stromsund/1.4878803-extra-hyresvard-varnade-polisen-om-attentatsmannen