Прагадан Тошкентга “Узбек Бахори” -1

Прагадан Тошкентга “Узбек Бахори” -1
133 views
07 July 2012 - 10:13

1968-йилда Александр Дубчак Чехославакия президенти бўлди ва иқтидорга келиши биланоқ “реформалар” ва “эркинликлар” жараёнини бошлаб юборган эди.

1968-йилнинг 5-январида бошланган реформалар Чехославакиянинг сиёсий ўларок либераллаша бошлаганининг белгилари эди. 1968 апрелида эса Дубчак “либераллашиш сиёсати”нинг илк босқичларини бошлаб юборди. Яьни, матбуот эркинлашади, халқ истеъмоли молларига катта аҳамият берилади, яна хам кенгрок демократияга таянган кўп партиявий хукумат қурилади, федерал конститутсия тайёрланиб, Чехославакия тенг хуқуқли икки халққа (чех ва словаклар) бўлиниши кўзда тутилди…

Аслида, диктаторликлар вассалигида яшаган халқларнинг озодлик курашининг “бахор” ўлароқ тавсифландирилиши хам бу жараён-ла бошланган эди. Кунимиз дунёсида “бахор” ўлароқ табир этилаётган “озодлик харакатлари” ўшанда биринчи бўлиб “Прага Бахори” ўларок, қаршилик килиш имконсиз деб билинган СССРнинг мажбурий босқинчилик системасига қарши илк дафа чехлар тарафидан бошлаб берилганди.

Аммо СССР ҳукуматининг Шаркий Европадаги сунъий йулдошларини/спутникларидан ажралиб қолиш нияти йук эди.. Совет раҳбари Брежнев Дубчак ҳукуматининг совет тарзи коммунизмнинг мохиятини савол остига қолдирганидан кейин “коммунист давлатларнинг факатгина қисман эгаманлик ҳуқуқига эга эканликлари ва агар сотсиализм таҳлика остида қолса, бунга СССРнинг чора кўришга ма’сул эканлиги” асосига таянган “Брежнев Доктринаси”ни эьлон қилди. Дархакикат, бу доктрина Чехословакияда татбиқ қилинди ва 1968 йилининг 20 августида СССР раҳнамолигида Варшава Пакти иттифоқдошлари бу ўлкани икки кун ичида босиб олдилар. 1968 йилнинг 21 августида пойтахтга кирган комунист армияси, “Прага Бахори”ни бостирди. Ўлганлар ва ярадорлардан ташкари 300 минг чех фуқаросининг Ғарбга кўчиши билан тугаган бу ишғолда 600 минг аскар иштирок этганди.

Ана шу аскарлар билан бирга ўша пайтда Ўзбекистон СССР таркибида бўлганлиги учун совет армиясида аскарлик вазифасини ўтаётган ўзбек йигити Мухаммад Солиҳ хам қатнашганди бу ишғолга. Прагада “озодлик кўзғолони”га шохид бўлган Мухаммад Солиҳнинг онгида янги учкунлар пайдо бўлган, Ўзбекистоннинг озодлиги ва мустакиллиги хакидаги фикрининг тараққий этишига мухим омил бўлганди. Мухаммад Солиҳ шундан сўнг бутун фаолиятлари давомида мана шу “мустакиллик” фикрининг мехварида илгарилади.

Нихоят Горбачёвнинг “кайта куриш” ва “ошкоралик” сиёсати олиб келган айрилиш заминида авваламбор Ўзбекистоннинг сувиренитетини, кейинрок эса мустақиллигини эълон қилиши билан якунланган жараённи бошқарган эди Солиҳ.

Сафдоши Отаназар Орифга тайёрлатиб, охирги шаклга сайқал берган “Мустакиллик Декларатсияси”ни СССР хукумати томонидан Ўзбекистонга рахбар килиб тайинланган Каримовнинг барча қаршиликларига қарамай, катта матонат кўрсатиб Парламентда қабул қилдирди. Мустакиллик декларатсиясининг қабул этилишидан кейиги боскичда Каримов томонидан бу декларатсияни бекор килишга қаратилган барча уринишлар “халкни оёққа турғазиш” билан пўписа килиниб Каримовга тазйиқ ўтказди ва нихоят Ўзбекистон СССРдан ажралиб 1 Сентябр 1991-йилда мустакилликга эришди. Шундай килиб Прагада бошланган “мустакиллик ва ҳур Ўзбекистон” фикри, Тошкентда рўёбга чиқарилганди.

Лекин Мухаммад Солиҳнинг мужодаласи ҳам , дарди хам ханузгача битган эмас. Чунки Ўзбекистан СССРдан ажралиб мустақил бўлган бўлса хам ўзбек халқи бугун Каримовнинг асорати остида яшаётир. Мустакилликтан кейин зулм ортиб, ўлкасини том маънода истибдот остига олган Каримов, “тарихнинг энг золим диктаторларликларидан бири”ни қуриб ўзбек халкининг мустакиллик севинчини азага айлантирди. Бугун Мухаммад Солиҳ яна янги бир курашга бел боғлаган: Ўзбек халкининг озодлиги курашига!…

Аммо Совет давридан бугунгача Ўзбекистонни бошкариб келаётган, давлатнинг бутун ресурсларини ва моддий бойликларини ўз кўли остига олган, бюрократияда, махфий хизматлар, прокуратура, армия ва колган барча куч ишлатар тузилмаларида ўзига содик ва зотан ўзи томонидан тайинланган кадрларга эга бўлган Каримов, халкининг эркинлиги томон одим отаётган мухолифларни бирма бир йўк килиб, диктаторлигининг чигал тугунларига кундан кун битта янгисини улаб бормокда ва Ўзбекистонни тамоман очик зиндонга айлантириб бўлди.

Шунча нарсага карамасдан Прагада бошланган озодлик ва мустакиллик фикри Мухаммад Солиҳнинг онгидан ўчган эмас. Диктатор Каримов томонидан атрофини ўраб олган доира кундан кунга торайиб бормокда эди. Энди факат битта йул колганди: Хижрат килиб курашини сургунда давом эттириш йули…

Сургунда утган 20 йиллик курашнинг охирида 2011-йилнинг майида Мухаммад Солиҳ Ўзбекистон мухолифатини бирлаштиришга муваффак бўлди ва Ў’збекистон Халқ Харакатини қурди. Такдир такозоси билан 29-июндан 1-июлгача мана шу Ҳаракатиниг 2-курултойи Мухаммад Солиҳ онгида озодлик фикри пайдо килган ўша Прагада бўлиб ўтди.

Таклиф билан катнашганим бу курултой хакидаги таассуротларим ва Ўзбекистоннинг озодлиги учун қабул килинган қарорлар хакида яна ёзаман. Бундан ташкари Ўзбекистоннинг Мустакиллик Декларатсиясини тайёрлаган Отаназар Орифнинг мужодала жараёнига ва келажакка булган умитларига тааллуқли қизиқ фикрларини ва қурултой хақидаги қисқа маълумотларни тез орада чоп килишга ҳаракат қиламан, Инша Аллох!

 

Faruk KöseYeni Akit, 3 июль 2012 йил