“Мене, Текел, Фарес!” Kмара! Ёхуд Оқсаройга Қора Мактуб-2

“Мене, Текел, Фарес!” Kмара! Ёхуд Оқсаройга Қора Мактуб-2
71 views
10 July 2012 - 12:27

(Ширу шакар ҳажвия)[1]

 Аввал сўзим:

Жигирма жилда гул мамлакатти Ўрта Осиянинг “Банан Республикаси”ға ойналтирған собиқ ва содиқ кўммунист, ҳозирда мўстақил Жамоҳириямиздинг мўҳтарам Пирзидентлари, “Келажактинг Бўйик Давлати” Бошқони ва жонға жон Ҳўкуматимиздинг даимий Райислари Исломхон Абдулғани ўғли Каримуфф олий жаноблариға;

Ҳўрматлиқ журтбошининг элди ўйлаб журитған дона сиясатлари тупайлиғ Ҳижратға жуз тутған фақиру фуқараи замон, жайи жаннат бўғур Эргаш Жуманбулбул ўғлининг собиқ ва содиқ ҳамқишлағи, қора ниқоблиқ Муқаннаи Сонийи Сингопурийдан деб билғайсиз.
Сингопур, 2012 жил.

Пролўг:

Сарлавҳага изоҳ: “Meneh, Meneh, Tekel, Upharsin”. Насоро аҳлининг Китоби Муқаддаси саналмиш Бибилияда (Дан., V, 25-28) нақл қилинишича, Бобил ҳукмдори Бухтуннаср ўз саройида қурган базмларидан бирида Ершалайимдаги Маъбаддан келтирилган идишларга ҳурматсизлик кўрсатиб, истеҳзо ила куфр сўзлар айтгани учун ғойибдан бир инсон қўли пайдо бўлади ва сарой деворига қандайдир тушунарсиз ёзувлар ёзиб яна йўқолади. Бобил донишмандларидан ҳеч ким бу ёзувга тушунмаганидан, ҳатто ўқий олмаганларидан кейин Дониёл алайҳиссаломга мурожаат этадилар.

Ҳазрати Дониёл берган хабарга кўра, девордаги битикнинг маъноси: “Парвардигор сенинг мулкингни “Сарҳисоб” қилди (Мене), сен “Тарозига тортилдинг” (Текел), аммо ҳокимиятингни давом этиши учун ҳеч қандай асос топилмади ва сенинг мулкингни “Парчалашга” амр этди (Фарес), яъни, кунинг битди, эй ҳукмдор!” Жумҳур насроний дин олимлари ва муҳаққиқларининг иттифоқича, охирги калимада (Фарес) Бобилнинг Форслар томонидан ишғол қилинишига ишора бор.

Бошқа бир манбада келишича: “Мене – Сарҳисоб қилди Парвардигор сенинг мулкингни ва унга нуқта қўйди. Текел – сен ва сенинг амалларинг Тарозига тортилди ва енгил чиқди. Перес – Парчаланди мулкинг ва Мидияликлар ҳамда Форсларга берилди”.

Саройда Базми Жамшид бўлган ўша тунда Бухтуннаср қатл этилади ва Бобил мулки Эрон шоҳлари (Кир, баъзи манбаларда эса, Доро) ҳукмига ўтади.

Муҳтамалан, Библиядаги мазкур нақл Форс қўшинларининг эрамиздан аввалги 539 йилнинг 12 октябрида Бобилга қилган ҳужуми билан якун топган реал тарихий воқеаларга асосланган бўлса ажаб эмас.

***

“Мене, Текел, Фарес!” Kмара! Ёхуд Оқсаройга Қора Мактуб-2

 

Ислом бобо, номинг баланд, қурбон ўлам исмингга,

Тоғлардан ҳам томинг баланд, кўз тегмасин жисмингга.

Шу дам қараб Ҳу Жин[2] билан Чинда тушган расмингга,

Боқсам, шиминг тор келибди белдан қуйи қисмингга.

Асрай десанг қора кучлар кўролмаган бахтингни,

Ислом бобо, чиқар тожни, бўшат энди тахтингни!

Гуд бай, бейби![3] Ты кто такой? Давай, до свидания!

Мене, Текел, Фарес! Фазе[4], гуляй, до свидания!

Бугунни ҳам кеча қилдинг, бажаролмай нормангни,

Эплолмадинг бу ширкатни, ўзинг очган фермангни.

Тўхтат “Буюк давлат” деган у эскиган термангни,

Фойда бермас куйласанг ҳам энди “Онам дерманг”ни.

Чал “Ҳайдалиш” куйини-да, ўтказмасдан вақтингни,

 

Ислом бобо, чиқар тожни, бўшат энди тахтингни!

Гюле-гюле![5] Ты кто такой? Давай, до свидания!

Мене, Текел, Фарес! Бабам[6], гуляй, до свидания!

 

Чўпон дея ҳурмат қилиб, ўтказиб юрт тўрига,

Шунча вақт подамизни ишонибмиз бўрига.

Йигитларни қулга, қизни айлантириб чўрига,

Оқармади бир косаси, шўрва тўкиб шўрига

Эздинг элни… Ҳеч бўлмаса, бажар энди аҳдингни,

 

Ислом бобо, чиқар тожни, бўшат энди тахтингни!

Ате логу![7] Ты кто такой? Давай, до свидания!

Мене, Текел, Фарес! Паи[8], гуляй, до свидания!

 

Бир самалўт нақ олтинни тортиқ қилиб Путинга,

Қувур тортиб, газни босдинг жоний дўстинг Ҳу Жинга.

Қора халқнинг куни қолиб тезак билан ўтинга,

Сотилмаган нима қолди, бир қара ўт-бўтингга?!.[9]

Топсанг сот-да, тополмасанг, қўлдан бермай нақдингни,

 

Ислом бобо, чиқар тожни, бўшат энди тахтингни!

Чи ведйамо![10] Ты кто такой? Давай, до свидания!

Мене, Текел, Фарес! Баббо[11], гуляй, до свидания!

 

Ватан, дедик, бердик пахта, пилла, буғдой, жунларни,

Йилларга ном бериб йиллар, кутдик бахтли кунларни.

Йиллар битди, ном қолмади… Чироқ ёқиб тунларни

Ном қидирдик, тополмадик титкилаб кукунларни.

Энди ўзинг бизга ном топ, биз киммиз, карахтингми?

Ислом бобо, чиқар тожни, бўшат энди тахтингни!

О рёвиар![12] Ты кто такой? Давай, до свидания!

Мене, Текел, Фарес! Папа[13], гуляй, до свидания!

 

“Тараққиёт” истаб Ватан, кўрмади бир тараққий,

“Фирқаланди”, лекин “Миллат тикланмади”… Вайсақи

“ХэДэПэ”йинг халқ душмани, билмас недир халқ ҳаққи,

“ЎзЛиДэП”инг ўзин дейди, унга етар “жарақ”и.[14]

“Адоват”у “Фитнакор”га бир кўрсатиб шаҳтингни,

Ислом бобо, чиқар тожни, бўшат энди тахтингни!

Ҳа дет бра![15] Ты кто такой? Давай, до свидания!

Мене, Текел, Фарес! Павэ[16], гуляй, до свидания!

 

Ҳеч кимсага вафо қилмас, кўрдингми бу очунни,

Киприк қоқмай, ер йиқди-ку дунё йиққан Қорунни.

Фойдаси йўқ сўнг дамингда бола-чақа, хотунни,

Сўнинг келмай эсингни йиғ… Олиб қўлга собунни

Қўлингни юв бу дунёдан, дунё ичмай шаҳдингни.

Ислом бобо, чиқар тожни, бўшат энди тахтингни!

Худо ҳофэз![17] Ты кто такой? Давай, до свидания!

Мене, Текел, Фарес! Пэдар[18], гуляй, до свидания!

 

Етар! дедик, баланд кўшкка етармикан додимиз?

Етмаса-да на ғам бугун уйғонганда ёдимиз.

Огоҳ бўлдик: биз Сарбадор, Дукчилар авлодимиз,

Юз йил ўтиб, уйғонди қалб, бошладик жиҳодни биз.

Сен ҳам шу юрт фарди бўлсанг, айлаб жидду жаҳдингни,

Ислом бобо, чиқар тожни, бўшат энди тахтингни!

Аста луэго![19] Ты кто такой? Давай, до свидания!

Мене, Текел, Фарес! Падре[20], гуляй, до свидания!

 

Вақт борида йиғиштириб хўп ёйилган этакни,

Унут жоҳни, молу мулкни, қўй бу даҳру фалакни.

Ҳақга очиб сен ҳам бир бор ғубор босган юракни,

Оч кафтингни, тўк ичингни, тилаб эзгу тилакни:

Дуолар қил, жаҳаннамдан қилмасин бу рахтингни.

 

Ислом бобо, чиқар тожни, бўшат энди тахтингни!
Хайр, хуш қол! Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Отам, гуляй, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Папан, катай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Папан, шагай, до свидания!!
Мене, Текел, Фарес! Папан, бай-бай, до свидания!!!

P.S.

Ўшбу ширу шакар термамди тинглаб, оччиқ қалампир чойнағандай бўп, бир жерлари терлаб кетған афандилар, жонаблар, тўралар, барўнлар, бротвалар, тўдабошилар, “террўр”бошилар, “мағфия”бошилар, хуфиябошилар, хулласи калам, барча “ранг”дағи катта-кичик хўжойинлар шуйтиб иштанбағларини қоттиқрақ байлаб, нафасларини чуқуррақ олиб, Чайхонамизға кириб, бир пияла совуқ чайдан ҳўплаб турсинлар: Қўшиғимиз ҳали тугағани жўқ, бошлаған достанимиз довам этади…

***

[1]Классик адабиётда турли тилларни аралаштириб шеър ёзиш услуби
[2]Хитой Халқ Республикаси Комфирқа Бошқони
[3]Алвидо, бўтам! – Инглиз тилида
[4]Ота – Инглизча
[5]Кулиб-кулиб кет, яъни, хайр, алвидо – Турк тилида
[6]Отам – Туркча
[7]Хайр – Португал тилида
[8]Ота – Португалча
[9] У ёқ-бу ёғингга – Тошкент шевасида
[10]Ҳозирча, хайр, кўришгунча – Италиан тилида
[11]Ота – Италианча
[12]Хайр, алвидо – Фаранг тилида
[13]Ота – Фарангча
[14]Жарақ-жарақ (Сўм эмас) Доллар
[15]Хайр, алвидо – Норвег тилида
[16]Ота – Норвегча
[17] Хайр, алвидо – Форс тилида
[18]Ота – Форсча
[19]Кўришгунча, хайр, алвидо – Испан тилида
[20]Ота – Испанча