Обидхон Қорига суиқасд бўйича 12 июль куни маҳкама жараёни бошланаяпти

Ҳурматли устозимиз Обидхон қори акага қарши содир этилган суиқасдга яқинда 5 ой бўлади. Мана шу вақт мобайнида швед полицияси Швеция хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишларини олиб борди. Ҳозирда иш маҳкамага оширилган.

Обидхон Қорига суиқасд бўйича 12 июль куни маҳкама жараёни бошланаяпти
83 views
11 July 2012 - 13:45

بسم الله الرحمن الرحيم

Биринчи маҳкама йиғилиши жорий йилнинг 12 июл куни соат 09:00да Остерсунд шаҳар маҳкамаси (Östersunds tingsrätt)да бўлиб ўтади. (Манзил: Storgatan 6, 831 30 Östersund). Маҳкама жараёнининг 13, 16 ва 17 июл кунлари ҳам давом этиши кутиляпти.

“Ислом овози” таҳририяти қори акага яқин бўлган ва у кишини таниган барча инсонларнинг мана шу маҳкама жараёнида қатнашишларини илтимос қилади. Бу иш бизнинг мазкур жараёнга нисбатан бефарқ эмаслигимизни кўрсатади. Қолаверса, қори акага бўлган ҳурматимиз ҳамда устоз олдидаги вазифамиз ҳам шуни тақозо қилади.Ўйлаймизки, маҳкамада мусулмонларнинг фаол иштирок этишлари жиноятчиларнинг муносиб жазо олишларига сабаб бўлади.

Ҳурмат билан,
islomovozi.com