Имом суиқасди бугун судда: ”Ҳамма бу гумонланувчи эр-хотинни кўрмоқчи”

Стромсундда амалга оширилган суиқасдга кўмаклашган гумонланувчилар иш юзасидан бугун суд жараёни бошланди. Отиб кетилган имомнинг қўшниси Даниел Эгамбердиссон ҳам кўпгина ўзбеклар қатори бу суда қатнашмоқда.

Имом суиқасди бугун судда: ”Ҳамма бу гумонланувчи эр-хотинни кўрмоқчи”
116 views
12 July 2012 - 9:08

Стромсундда амалга оширилган суиқасдга кўмаклашган гумонланувчилар иш юзасидан бугун суд жараёни бошланди. Отиб кетилган имомнинг қўшниси Даниел Эгамбердиссон ҳам кўпгина ўзбеклар қатори бу суда қатнашмоқда.
“Ўзбекларнинг ҳаммаси судда қатнашиши жуда муҳим”, – дейди Даниел Эгамбердиссон. –
“Бу ердаги кўпгина ватандошлар бу судда қатнашиш учун келганлар ва бу биз учун жуда ҳам муҳим”, – дейди у.
Шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистондан келган бир аёл ва бир эркак Стромсундда яшовчи иммом Обид қори Назаровга суиқасд қилган кишига ёрдам берганликда гумон қилинмокда. Бугун Остерсунд туман судида бу эр-хотиннинг суди бошланди. Даниел Эгамбердиссонга кўра бу ўзбеклар учун муҳим бўлган воқеада Стромсунд ва унинг атрофидаги маҳаллардан 200 дан ортик ўзбеклар суда қатнашишмоқда.
“Назаров биз учун мухим. У бизнинг устозимиз. Ҳамма бу гумонланувчи эр-хотинни кўриб кўзига қарамоқчи. Ҳамма уларнинг нима дейишини эшитишни истайди. Бундан ташқари Швециянинг бошка минтакаларидан ҳам ўзбекларнинг Остерсунддаги судга келиши кутилмоқда”, – дейди у.
Суд жараёни тўрт кун давом этади ва 6 нафар гувох суроқ қилинади
Тергов суриштурув маълумотлари бўйича бу 30 ёшидаги икки ўзбек (эр-хотин) суиқасдга тайёргарлик кўришда суиқасд ижрочисига ёрдам берган. Уларнинг телефон қўнғироклари, квитанциялар, компютер тизимида қолдирилган излари, банк маълумотлари ва бошқа даллиллар ҳам суриштурув материлларида акс этилган. Аёл биринчи галда Обидхон Назаровнинг адресини Интернет орқали қидириб топган. Кейин бу эр-хотин бир машинани ижарага олиб Стромсундга борган ва Назаровнинг одатларини ўргана бошлаган. Гумонланаётган эркак бир бор Обидхон қори Назаров имомлик қилган намозда иштирок этган. Намоздан сўнг улар бир-бирлари билан саломлашишган.
Жиноятчи суиқасдни амалга ошириганидан сўнг эр-хотин уни қабул қилиб Мальмодаги ўз уйларида тунашга рухсат берганлар. Суднинг биринчи кунида аёл суроқ қилинмокда.
“Остерсунд постен” газетаси суд залидан узлуксиз репортаж бермоқда.

Торд Андерссон
Шведчадан Тўлқин Қораев таржимаси

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi