Билаги зўр бирни , билими зўр мингни йиқар! (Сайтга мактуб)

Билаги  зўр бирни , билими зўр мингни йиқар! (Сайтга мактуб)
106 views
12 July 2012 - 15:27

Ўзбекистон ҳукумати амалдолари ёшларимизнинг билимли ва доно
бўлишидан манфаатдор эмас! Чунки, амалдаги ҳукуматнинг мутассади
ходимлари, ёшларимизнинг саводсиз бўлиши учун, бунчалик даражада
ҳаракат қилишмас эдилар!!!
1.Болаларни ноқунуний равишда пахтага эксплуататсия қилишмас эди.
2. Талабалар билимига қараб эмас, пулига қараб баҳо оладиган бўлди.
3.Шартнома (контракт) тўловларининг ҳаддан зиёд оширилиши.
4.Баҳоларнинг атайин пастлаб қўйилиши (Олийгоҳ бюджетига зарар
етказмаслик учун)
Япония давлати болалар тарбияси ва боғчалардаги аҳволни яҳшилаш
учун, 30 йилини сарфлади. Ўзбекистонда эса, боғчалардаги нарх ва ойлик
маош ўртасидаги тафовут туфайли, боғчаларимиз ҳовуллаб қолган! Қишлоқ
ҳудудларидаги барча боғчалар эса сотилди. Мактаб, коллеж ва
литцейлардаги аҳвол ҳам, талаб даражасида эмас.
Эндиликда олий ўқув юртига ўқишга кирган талабаларнинг асосий
муаммоси, порахўрлик, контракт ва уй-жой масаласи.
Яқинда қабул қилинган “Талабаларнинг одоб-аҳлоқ меьёрлари”
тўғрисидаги қонунга мувофиқ, (Ўқув юртидаги муаммони оммага ошкор
этмаслик зарур!)
Бу муаммо порахўрлик тўғрисида бўлса ҳамми?
Талабаларнинг компютерида зарарли ахборотлар бўлмаслиги зарур экан!
Ўзбекистон мустақиликка эришиб, мустақиллик йўлини эмас балки,
бюрократик йўлни танлади деб аташга тўла асосимиз бор! Мустақилликнинг
илк йилларида, халқимиз озгина бўлса ҳам, эркин фикрга ва очиқ
матбуотга эга эди! Лекин афсуски, қонли Андижон воқеаларидан сўнг,
4-ҳокимият цензура остида қолиб кетди. Ҳозирги кунда ёшларимиз,
cиёсатга аралашишдан қўрқишади! (Бунга сабаб эса, эркин фикрли талаба
ёшлар устидан назорат жорий қилинганлиги мисол бўла олади.)
Қишлоқ ҳудудида истиқомат қилаётган ёшларимиз умрининг ярмидан
кўпини далада ўтказишади! Бунга 1-сабаб сифатида, шаҳар институт,
университет ва коллежларидан пахта сафарбарлигига жалб қилинган
талабаларнинг жой билан таьминлаш масаласида муаммо бўлганлиги
сабабли, мактаблар вақтинчалик уларга берилади. Асосан юқори синфлар
(одатда 7 -9 синфларга тегишли бўлган ўқув хоналари ва спорт зал )
четдан, хусусан шаҳардан келган ҳашарчиларга (олий ўқув юрти
талабалари ва ўрта махсус
касб-ҳунар коллеж ўқучиларига ) топширилади. Ачинарлиси, мактаб
ўқувчилар ўз ҳисобларидан мактаб таьмири учун пул тўлашсада, ендигини
таьмирланиб ўқувчилар кутишга таййор бўлган хоналар, пахта йиғимига
келган талабаларга топширилади. 2-сабаб эса болалар энг арзон ишчи
кучи ҳисобланади!
Ҳозирги кунда талабаларнинг деярли кўп қисми, асосан 5 ва 4
билан сессияни (семестр) ёпайдиганлар пора бермагунча ҳаттоки 1 та
фанини қасддан равишда 3 лик қилиб қўйишади.
Оддий мисол сифатида, ҳуқуқшунослик фанини 5 га ёпган талаба
конститутсиядан 3 олса!
Ҳозирги кунда олий ўқув юртида таҳсил оладиган талабалар
контракт тўлови сабабли жуда кўп қийналишмоқда! Ҳукуматнинг олий ўқув
юртларидаги ўқув тизимини сиртқига (очнийга) айлантиргандан сўнг,
талабалар аҳволи оғирлашди.Боз устига контракт тўлов харажатларининг
ошиши, талаба ва ота-оналар учун анча қийинчиликлар туғдирмоқда!
Талабалар баҳоси атайин пастлатиб қўйилмоқда.Бунга асосий
сабаб сифатида эса, ўқув юрти буджетига зарар етазмаслик экан! Ҳозирги
кунда талабалардан бири (ўз номи сир қолишини хоҳлади) иқтисодий
қийинчилик сабабли ҳаттоки раққосалик (аниқ факт) билан шуғулланишга
мажбур бўлаётганини айтиб ўтди. Лекин баьзи қиздар танасини сотиш
орқали ҳам пул топмоқда! Бундай қийинчилик даврида қизлар, осон пул
топиш йўлини топган кўринади!

Muslimbek Khamro

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi