Ўзбекбоши эмас ўғрибоши

Ўзбекбоши эмас ўғрибоши
95 views
13 July 2012 - 8:33

Интернетда диктатор Ислом Каримовнинг қайинсинглиси Тамара Собирова, унинг ўғли Акбарали Абдуллаев ва унга хизмат қилган жинояткор тўданинг кирдикорлари ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Ўзбек халқининг қонини сўриётган бу ёввойи сулукларнинг жиноятларини бир бир санаб ўтмоқчи эмасмиз. Истаганлар мана бу сайтга (bbc. uzbek) кириб, бу ўғриларнинг қилмишларини ўрганиб олишлари мумкин.

Бу ердаги асосий масала бу ўғриларнинг яъни, Акбарали Абдуллаев жиноят тўдасининг ўз “даромадларини” президент оиласи билан баҳам кўрмаганлиги учун уларга қарши жиноят иши очилганлигидир. Яъни, холаваччалар Акбарали ва Гулнора Каримова ўғирланган пуллар масаласида ўзаро келиша олмаганга ўхшайдилар. Улар бу ҳаром пулларни бўлишда ўзаро келишганда албатта ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолиб кетаверарди. Бунинг далили ўтган ўн йиллар давомида бу билинган жиноятнинг фош қилинмай келинганидир.

Қайнисинглиси устидан жиноят иши очишга буйруқ берган Ўғрибошининг ўзи, яъни Президент Каримов эканлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Ноинсофлик шунчаликки, Ўзбекистоннинг бутун бойлигини ўзлаштириб олган бу диктатор ўз яқинларининг ўғирлаган пулларидан ҳам ҳисса олишдан уялмайди. Бу очкўзлигинг бошингга етсин, десак унинг учун айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

 

Фурқатбек

13 июль 2012 йил