Берлинга сафар, прокурорнинг олчи ошиғи

Берлинга сафар, прокурорнинг олчи ошиғи
23 views
14 July 2012 - 7:13

Бугун Cтромсунддаги имомга нисбатан амалга оширилган суиқасдга кўмаклашганликда гумонланаётган икки нафар ўзбекистонликлар устидан бораётган суд жараёнининг иккинчи мажлси бўлиб утди. Суратда: гумонланувчи эркакнинг судга олиб борилиши.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Йоҳан Линдберг (Johan Lindeberg) сурати.

Берлинга қилинган сафар қораловчи  қўлидаги  олчи ошиғи

Стромсунддаги суиқасд бўйича бўлиб ўтаётган суд жараёнида  гумонланувчи аёлнинг махфий тарзда Берлинга қилган сафари айблов томонининг  асосий далили сифатида кўрсатилди.

Суд жараёнининг иккинчи кунида  ҳам  суд зали суд тингловчиларига тўла эди. Прокурор Кристер Петтерссон  суд жараёни давомида айбланувчи аёлга жиддий саволлар бериб, айрим ҳолларда босим ҳам ўтказди.

Прокурор бир бор судя Марит Окерхолм (Marit  Åkerblom) томонидан тўхтатилди. Суд залида жимлик  ва унда факат аёлнинг йиғлаши эшитиларди.   

Аёлни йиғлатган бу саволлар суиқасд ҳақидаги хабарни эшитгандан кейин унинг қандай ҳолатга тушгани ҳақидаги саволлар бўлди. Қораловчи бу  воқеаларни жиноятчига ижарага уй ва автомашиналар олишида ёрдам бергани, ҳамда унга ўз уйидан жой берганлигига  боғлади.

“Мен ҳеч қачон уни бирор жиноят содир этади деб тасаввур этмаганман”, – жавоб беради аёл.

Ҳимоя тарафи  аёл билмасдан туриб яхши ниятлар билан киллерга ёрдам берган версияни олға сурмокда. Адвокатга кўра у эркакка нисбатан ёмон хаёлга бориши учун аёлда ҳеч қандай асос бўлмаган. У акасининг ҳурмат қилгани учун унинг илтимоси бўйича у шахсга ёрдам берган. Имом Обид қори Назаровга зарар етказиш учун аёлда на диний ва на сиёсий мотив мавжуд. 

Аммо суд жараёнининг иккинчи кунининг тугаши арафасида прокурор кутилмаган бир маълумотни  ўртага ташлади. 2011 йилнинг май ойида бу аёл ўзининг узоқ қариндоши бўлган бир эркак билан (эрининг амакиси) Европа буйлаб сафарга кетади.  Прокурорга кўра  бу ҳолат диққатга сазовордир.

“Оилали муслима аёлнинг номаҳрам эркак билан шу тарзда сафарга кетиши сизнингча одатий ҳолми?”, – сўрайди у аёлдан.

“Ҳа, у киши  бизнинг оиламизга тегишлик қариндош ва бу одатий ҳол”, – жавоб берди у

Аёл эрининг амакиси билан Париж, Берлин ва Германиянинг бир кичик шаҳарчасига сафар қилишади. Буларнинг Берлинга сафар қилиши у ерда бўлиб ўтаётган бир мажлис билан бир вактга тўғри келиши ажиб бир ҳолатдир.

Ва бу оддий мажлис эмасди. Бу ерда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати қурултойи, ўзбек мухолифати кучини бирлаштириб Тошкент режимини йикитишни ўз олдига мақсад қилиб олган ҳаракатнинг мажлиси эди. Қурултой ўтгандан кейин кўзга кўринган икки лидер отилди. Улардан бири рус имоми ва бошкаси швед имоми Обид қори Назаров. Россиялик имом Берлиндаги қурултойда иштирок этган, Назаров эса ўзининг  тарафдорларини вакил сифатида  жўнатган.

Суд жараёнида прокурор қурултой ҳақида сўради

“Йўқ, бу ҳақида ҳеч нарса билмайман”, – жавоб берди аёл.

Кристер Петерссон (Krister Petersson) аёлга тўғридан тўғри у Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати  билан эҳимолий алоқси бор, йўқлиги ҳақида савол берди:   

“Мамлакатдан чиқишингиз, яъни 2010 йилдан олдин хавфсизлик хизмати билан алоқангиз бормиди”?

“Йўқ”, – жавоб қайтаради аёл.

“Сиз билан суҳбат ўтказишмадими?”- давом этди прокурор.

“Мени хавфсизлик хизмати  суҳбатга чақириши шарт эмасди. Сафар учун фақат полициянинг бир  идораси рухсат беради”, – дейди аёл.

“Сиз ҳеч қандай топшириқ олмадингизми”?

“Йўқ, ҳеч қачон”, – жавоб берди судланувчи.

“Душанба куни суд жараёни давом этади

op.se

 

“Östersund posten” газетасидан

Тўлқин Қораев таржимаси