Марказий Осиё темир йўллари ҳақида

Марказий Осиё темир йўллари ҳақида
149 views
14 July 2012 - 19:52

Қадимдан халқимизнинг дурдона мақоллари минг- минглаб десак, бу мақоллар инсонларнинг ўз ҳаётларида уқувсизлик, одобсизлик қўполлик аломатликлари бўлгани билан умуман баркамоллик томон интилувчи айниқса ёшларимизни тарбиялашда уларнинг ҳаёт формулалари эканини айтиб ўтиш керак.
Халқимизнинг ҳар бир мақолидаги ўгитларни бу ёлғон дунёда золим ва ёвуз шоҳни ўз қўриқчиси чопиб ташлаганидан дейсизми, ёки бир умир оиласи учун яшаган жафокаш ва оддийгина бир оёғи гўрдаги қариянинг ўлими олдидан фарзандларини йиғиб уларга қилган васиятларида ҳам учратиш мумкин.
Бугунги мақоллардан биттагинасини олганда, унинг яхши қўшничиликка нима етсин, деётганларга ибрат, ёки қўшнилари билан хар кун ит-мушук бўлиб яшаётганларга калтак бўларди дегим келади.

Чунки хар бир халқ мақолнинг қофиявий бадиийлиги ва чуқур фалсафий маъноси бўлганидек, улардаги жумлаларнинг пишиқ ва чуқур мазмунли экани ва таъмир ва безакка унинг асло муҳтож эмаслигини ҳам кўрамиз.

Бундай оддий мақоллардан бирида: “Яхши қўшнингнинг сенга туғишганингдан ҳам
Яқин яшаётганини унутма, ёмон қўшнидан эса фақат кўчиб қутиласан” дейилган.
Энди бу мақолдаги гапдан Туркистонимизнинг хар бир республикасини бир хонадон
деб олганда, гўё маҳалладаги беш хонадондан бири зиқна бой кишининг ўзи берган
уч тўйида ҳам ўн кило гуручдан ош дамлаб, маҳаллада бойнинг хасислиги ҳаммани
ҳайрон қолдирмайдими дейиш мумкин.

Ўзбекистоннинг географик қулай ва ўртада жойлашганидан фойдаланган Каримов
ҳам, фақат ўзбекларгина эмас, қўшни қардош халқлари ўртасига очиқдан очиқ
нифоқ солиб келаётган ўта хасис президент сифатида танилгани ўта ачинарли ва
уятли ҳол деб ҳисоблайман мен.
Кези келганда Каримовнинг бу улкан худудимиз халқларининг хартомонлама
борди-келдиларини 20 йилдан бери атайин чигаллаштириб, бунга арзимаган
нарсаларни рўкач қилиб, халқларинимизнинг эркин эмас, шунчаки инсоф юзасидан
“эркинроқ” юришларига бунчалик қаршилик қилиб азоб бериб келаётганиига ҳайрон
қоласанда дегим келади.
Масалан тайёргина Туркманистондан ўтувчи Бухоро ва Нукусни боғлайдиган йўл
турганда рахматлтик Сапармурод Ниёзов билан унинг атайин ва бир неча бор ўзини
кўрсатиб, аразлашиб қолгани учун Учқудуқ орқали шимолга янги темир йўл қурилишини
бошлаб юборган эди.
Ёки Бекобод ва Конибодом орқали Қўқон темир йўлини Имомали Раҳмонов
билан келишолмагани учун ёпилиб, Қамчиқ довони реконструкция ишлари бошлаб
юборилди.
Энди бўлса бундан арзон темир йўл қолиб, айниқса ёқилғининг қимматлашиб
Бораётганига қарамай автомобил транспортига ўтишга мажбур бўлиб, янги қиммат
иш бўлсада тоғни тешиб тоннел қилиб ва яна тоғдаги жиблажибон йўллардаги тошларни
кесиб йўлларни камида икки марта кенгайтиришга мажбур бўлганимиздаги “юртбоши”нинг
қайсарлиги Ўзбекистонга неча юз миллиард долларларга тушганини сиз ўйлаб кўрганмисиз?
Олдинда Тожикистондан бунинг аламига ўч олишни мўлжаллаган Каримов пайтини
пойлаб туриб хориж мамлакатларидан Тожикистонга келтирилаёган 130 вагон юкнинг
2011 йил кузидан бошлаб хозиргача ўтказмай, зуғум қилиб ушлаб тургани етмагандай,
айнан бу вагонлар ўтадиган темир йўлни эскириб қолган баҳонаси билан бузиб
ташлаётганига сиз нима дейсиз?

Яна Каримовнинг тожик ва ўзбеклар орасидаги чегараларни бир ой очса, уч
ой ёпиб қўйиб, иккала халқнинг бошига не азобларни бермоқдаки, чегара ёмғирдан сўнг
қўзиқориндай кўпайган чегара постларидаги товламачилик ва порахўрликни
осмон баравар ошириб юборгани, бу икки халқнинг қуда-андачилигига ҳам, тўй
маракаларга ўтиб келишни қўяверинг, яқин кишиларимизнинг ҳатто ўлимларига бориб
келишлар постдаги тошюрак мулозимларига ялиниб виза олиш керак деб,
ўткинчиларнинг чўнтакларини тамоман қоқиб олинаётганидан шикоятчиларга аҳамиятнинг
умуман йўқлиги бу даҳшатку ахир!
Каримовнинг бу хозир қозоқлар билан ҳам бошланган ва туркман, тожик ва ўзбек
халқларининг чегара можараларидаги якка ўзи қилаётган ўта қайсар ва инжиқликларидан
халқларимиз чарчаб адо бўлмадиларми!
Ўзи ўзбеклар ўз юртидаги ички чегараларидаги текширув постларидан ўтишдан
безор бўлгани етмагандай, шундай қуриқ ўзининг яқинлари тўйига ёки қари
ота ва онаси вафотига ўтолмаса бу қандай мустакиллик, бу ахир зўраврн Каримовнинг
ҳаммамиз учун тайёрлаган кишанли қуллиги эмасми бродарлар?

Хўш, минглаб хасталикдан ва қашшоқликдан эзилган қариялар ва момоларнинг қариганларида
ўз яқин меҳрибонларини кўролмай ўлиб кетиши, уларнинг бугунги кўз ёшига раҳмдил Оллоҳ ҳам
гўё юз ўгиргандай, бўлиб турганда, бу золимнинг ўз билганидан қолмай келиши нимадан дарак?
Бундай чидаб бўлмас президентларнинг барча қилаётган жиноятларини
диктаторлар қиляпди деб, уларга қарши курашинглар, муҳолифат кучлари ва инсон
хуқуқлари ишини ва журнаистларни қўллашимиз керак десаларда, кимнинг тили
кескирроқ бўлса, улар хақиқатни айтганлари учун уларнинг бошлари кесилиб,
ёки улар отиб кетилаётганига ва қотилларнинг хали биронтаси Эронда ҳам, Россияда
ҳам Ўзбекистонда ҳам, хеч қаерда хечқачон топилмаслигига нималар сабаб, бунинг асосий
сабаблари халқларимизнинг қонини сўриб йиғилган пуллардан ўз улушларини олган жаҳоннинг
юқоридаги ўтирганлар диктаторларни ҳимоя қилиб қувватлагалари эмасми?
Буни қаранг, Тожикистон билан чегаранинг кўп ерлари миналар кўмилиб бу миналардан
молларига қарайман деган ўзбеклар ҳам тожикларнинг ҳам аёл ва болаларнинг ўлими давом
этиб, қурбонлар сони 300 га яқинлаб бораётир ва яна бу камбағалланинг мол ва сигирларни
айтмаганда.
Бундай бемаъни аҳмоқона ҳимоядан ўлиши керак бўлган душмандан халигача бирорта
Ўлмабтику, бу миналардан ярадор ва ногиронларнинг сони мингга яқинлаб бораётган бўлса
ажаб эмас.
Яна мавзуъйимизга қайтсак, албатта Каримовнинг кўнглида заррача одамгарчилик бўлиб, ғайирлик
Бўлмаса эди, хозиргача тутиб турилган ўша вагонларни у аллақачонлар қўйиб юборган ва ундан сўнг
Орқангда қолгур темир йўлни бузаверар эдинг.

Энди вақти ўтиб, хали янги йўл қурилишгача сотиб олинган вагонлардаги маҳсулотларнинг баъзилари
бузилиб, эгаси учун тансиқ қурилиш материаллари ва бошқа юкларнинг ўзингиз билган Ўзбекистон шароитларида уларнинг анча қисмлари талон-тарож бўлиб, вагон муҳирларининг бузилиб
кетмаслигига кафолатни ким беради дейсиз?
Бу вагонларнинг янги темир йўл битгунча бекор турса ва юклар узоқ тургани учун
бузилиши ёки уларнинг ўғирлангани учун етказилган кўплаб зарарларни қоплаш учун оғзи катта Халқаро
Судларнинг ҳукми чиқса, бундай катта жарималарни яна кек сақлаган Каримовнинг орттирган
олтинларидан эмас, аксинча бу пуллар Каримовнинг чексиз зулмларидан ва
қашшоқликдан инграётган халқимиз чўнтагидан тўланиш аниқ турган масала эмас деб ўйлайсизми?
Каримовнинг атайин қилаётган бу “от ўйинлари” албатта нафақат қўшнилар, ўз
иқтисодимизга ҳам катта зарарлар келтириб, ўз худудимиз ва бошқа тўрт республика
темир йўллари алоқасининг кун сайин ёмонлашувига олиб келмоқда.

Масалан Қаршидан Туркманистон орқали Термизга ўтувчи, Бухоро орқали Ашхобод,
Бекободдан Конибодом орқали ўтадиган темир йўл харакатининг яхшиланишига
эришишда президентлар келишувларини атайин инкор қилиб келаётган ҳам
албатта Каримовнинг Марказий Осиёда худудида гегемонлик қилишига уринаётган
аҳмоқона сиёсатидаги унинг катта зараркунанда ишларни севишидан битта намунадир.
Шу ерда Каримов туфайли хар доим тортишувларга сабаб бўлаётган советлардан
қолган кўп арзон темир йўлларининг атайин унинг қайсарликлари билан ёпилиб ишламагани
худуддаги республикалар аро ўртадаги умумий иқтисодимиз белини ҳам майиб қилишга
олиб келаётганини унутмаслигимиз керак.

Чунки арзон ва қувватли темир йўл транспорти харакати совет олимлари томонидан
яхши ҳисобланган ва бу ўтган қарийиб бир аср давомида Ўрта Осиё худудида синаб
кўрилган темир йўл қурилишлари ўзининг ниҳоятда барқарор ва оптималлиги билан
ажралган арзон лойиҳаларнинг худудий линияси танланиб, бу худудда ортиқча янги
йўллар қурилишига қарийиб хеч қандай хожат қолмаган эди.

Аммо Каримов ўз мунофиқлик принципидан қолмай, унинг қатор инжиқ ва
қайсарликлари туфайли бошқа республикаларида ҳам қиммат автомобил ва темир
йўл транспорти ишлари қийинлашиб қолгани учун, миллиардлаб долларга тушган
неча минг километрлаб темир йўллар ва довоношар тоннеллар қуришларини
бошлашга мажбур бўлаётганимизни хеч нарса билан оқлашнинг иложи йўқ.
Яна мақолларимизга қайтсак ва доно халқимизнинг: “Ёмон қўшнидан доғ қолур”,
ёки: “Ёмон қўшнидан фақат кўчиб қутиласан” деганларидек, ўзбекларнинг бола
чақамнинг очдан ўлмаслик чораси деб миллионлаб Ўзбекистондек гўзал ўз юртини
тарк этаётганинига сабаб ҳам, бу халқнинг ўз қардош халқларига бўлган норозиликлари
эмас, аксинча бунинг асосий сабаблари “азиз юртбошимизнинг” ўз халқига
қилаётган катта “ғамхўрлик” эмас, балки узоқ йиллардан бери халққа унинг кўрсатиб
келаётган “ҒАМ” ва “ХЎРЛИК” ларидан бошқа гап эмас, дейман.

Ёдгор Турлибеков ЎХҲ аъзоси