Остесунддаги судда судланувчи эркак “қовун туширди” (audio)

Остесунддаги судда судланувчи эркак “қовун туширди” (audio)
121 views
16 July 2012 - 13:55

[soundcloud id=’53027778′]

Маълумингизким, бир неча кундан бери, аниқроғи 12 июль кунидан Швециянинг  Остерсунд туман судида икки нафар Ўзбекистонлик эр-хотин Нодира Аминова ва Боҳодир Пўлатовлар устидан суд жараёни бормоқда. Жараён бошланган илк кунларданоқ суд тингловчилари сони пасаймаётгани, ҳар гал 200 нафардан ортиқ муҳожиротдаги ўзбекистонликлар таниқли ўзбек имоми Обид қори Назаровга нисбатан уюштирилган суиқасд ортидан суд қандай ҳукм чиқаришини кутишмоқда.

Суд залида нималар кечаётгани нафақат шведларни, балки бутун дунёга сочилиб кетган барча ўзбекларни қизиқтираётганига шубҳа йўқ. Суднинг ўтган икки куни давомида маҳаллий “Остерсунд постен” газетаси ўзининг веб саҳифасида суд залидан тўғридан тўғри ретортаж бериб борган бўлса, 16 июль кунида бу репортаж негадир тўхтаб қолган. Газета бунга берган изоҳида судланувчилар илгариги берган кўрсатмаларини такрорлаётганликлари ва шу боисидан тўғридан тўғри репортажни бермасликга қарор қилганликларини билдиришди ҳам.

Судланувчи эр-хотин шу йилнинг 22 февраль кунида Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида таниқлик ўзбек имоми Обид қори Назаровга қарши уюштирлган суиқасдда бевосита суиқасд ижрочисига кўмаклашганликларида айбланишмоқда. Суд ҳукми ҳали чиқиб улгурмасиданоқ, судланувчилар прокурор саволларига пойинтар-сойинтар жавоб беришлари билан ўзларининг бу жиноятда иштироклари борлигини билдириб қўйишди. Чунончи, Нодира Аминова ўтган кунлар давомида нима сабабдан 2010 йилда 25 минг доллар пул олганлигини асослаб бера олмади. Шунингдек, нима учун Обид қори Назаровнинг турар жойини аниқлаб олганлигини ва нима сабабдан суиқасд ижрочиси билан доимо алоқада бўлиб турганлигига ҳам асослик далил келтира олмади. Аёл билан киллер ўртасидаги телефон ва скайп алоқалари суиқасддан икки кун ўтиб бутунлай тўхтаб қолган эди. Шунингдек, ҳар икки судланувчи ҳам компьютер ва телефонларидаги жиноят изларини йўқотиб юборишга  уринишган.

Суд материалларида келтрилганига кўра, суиқасддан бир ой олдин бу жуфтлик Стромсундга сафар қилганди ва Боҳодир Пўлатов Обид қори Назаров имомлик қиладиган масжидда намоз ўқиб ҳам чиқганлиги ҳам айтилади. Бунга изоҳ берган Нодира Аминова Швециянинг шимолидаги Лапландга сафарга чиқганликларини ва йўлда олти яшар қизларининг хасталанганлиги боисидан, Стромсундда тўхтаганликларини маълум қилганди. Бундай жавоб на суд иштирокчилари ва на тингловчиларини қониқтирмаган бўлсада, бироқ бу жавоб олинганди.

Бугун (16 июль 2012 йил) суд жараёнининг учинчи куни ва айни шу кунда Боҳодир Пўлатов судда сўроқ қилинди. Аммо бугунги жараёнда эса судланувчи Боҳодир Пўлатов айтиш жоиз бўлса “хол қўйди”.

“Остерсунд постен” газетасида берилган кичик бир лавҳада айтилаётганига кўра, у прокурор саволларига жавоб бераркан,  йиғлаган ҳолда “мен қасам ичаманки, биз қидираётган одам имом эмас эди” дея кўрсатма берди.

http://op.se/lanet/stromsund/1.4905094-medhjalparen-brot-ihop-i-ratten

Газета маълумотларига кўра, Боҳодир Пўлатов ҳар икковлоннинг Стромсундга қилган сафарларидаги кичик деталларни ҳам айтиб ўтган.  Аммо “Остерсунд постен” айнан қайси деталлар ҳақида сўз бораётганлигини келтирмайди.

Суд жараёнининг иккинчи қисмида ва эртага давом этадиган тўртинчи кунда суд гувоҳларни сўроқ қилиши кутиляпти. Ишда иштирок этиши лозим бўлган асосий гувоҳ, яъни ўз уйининг бир хонасини Юрий Жуковский эканлиги айтилаётган суиқасд ижрочисига ижарага берган шахс суд бошланганидан бери касалхонада ётибди.

Тўлқин Қораев
Швеция.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi