Имомга суиқасд бўйича даллиллардаги етишмовчиликлар жараёнга якун ясаши мумкин

Остерсунд туман судида таниқлик ўзбек имомига уюштирилган суиқасд иши юзасидан бораётган жараённинг учинчи кунида адвокат Ян-Оке Нюстром ўз ғалабасига ишончи борлигини билдирди.

Имомга суиқасд бўйича даллиллардаги етишмовчиликлар жараёнга якун ясаши мумкин
17 views
17 July 2012 - 11:04

Остерсунд туман судида таниқлик ўзбек имомига уюштирилган суиқасд иши юзасидан бораётган жараённинг учинчи кунида адвокат Ян-Оке Нюстром ўз ғалабасига ишончи борлигини билдирди.

“Бу ерда исбот йўқ”, – дейди у, – “Рюкзаг ичида топилган тўппонча ҳам на жиноятчига ва на суиқасдга алоқадор”.

Бугун (26 июль 2012 йил) Остерсунддаги туман суди имомга нисбатан уюштирилган суиқасдда бевосита кўмак берганликда гумонлагаётган эркак, шартлик равишда “Сергей” деб аталаётган айбланувчининг кўргазмаларини тинглади.

Тушдан кейин у судга ўз оиласи билан Стромсундга уюштирган сафари ва имом Обид қори Назаровни қандай қилиб излаганини кичик деталларигача қолдирмай сўзлаб берди.

“Сергейнинг”кўрсатмаларидан ҳосил бўлаёган манзарага эътибор қаратилса, у имомни излаб топишга жиддий киришмаган ва шунчаки  қайноғаси илтимос қилгани учун Стромсундга сафар қилган.

“Мен  у ерга бориб у одамни излаб топишимни айтдим , аммо мен уни топа оламан деб уйламагандим.излаётган одамим имом эканлигини билдмагандим”, – дея таъкидлади у. Кейин у тусатдан  йиғлай бошлади.

“Мен қасам ичиб айтаманки, биз излаган одам имом эканлигини билмагандим. Ҳар сафар дуо қилганимда имомнинг соғайиб кетишини илтижо қилаяпман. Менинг оилам алданди ва фойдаланилди”, – деди ўз ҳаракатларини изоҳлаган “Сергей”.

Суд жараёнида прокурор Назаровни  қидириш ва манзилини аниқлаш учун гумонланувчилар Интернет тармоғидан,  жумладан Google Maps дан фойдаланганлиги ва бу билан ҳам қаноъат ҳосил қилмай Стромсундга келиб Назаровнинг адресини аниқлаганликларини исботлашга уринди. Гувоҳлардан бири «Сергей» нинг масжидга келиб намозга қатнашгани ва ундан сўнг имом билан саломлашгани ҳақида судга кўрсатма берди. “Сергей” эса буни қатъиян инкор қилди. Унга кўра у Назаровни жиддий равишда қидирмаган, кейинрок эса фақат қайниси илтимос қилгани учун  излаганини таъкидлади.

“У мендан “топдингми” деб сўради. Мен “йук, бу одам Стромсундда яшамаётган бўлса керак” деб жавоб бердим”, – таъкидлаган “Сергей”.

“Сергей” нинг адвокати Ян Оке Нистром ( Jan-Åke Nyström) га кўра айбловнинг кўпгина заиф нуқталари мавжуд. Эр-хотинни айблаш учун зарурий исбот-далиллар етишмайди.

“Менинг мижозим билмасдан туриб баъзи нарсаларда ёрдам берганини тан олди”, – дейди у.

«Сергейнинг» версиясига кўра, суиқасддан беш кун ўтгандан сўнг ўзбек сайтларининг бирида Обид қори Назаровга нисбатан суқасд уюштирилганидан хабар топган ва хотини билан бирга қанақа можорога аралашиб қолганлигини англаб етган. Яъни улар бир эҳтимолий қотилга ўзининг қурбонини излаб топишида ёрдам берганликларини тушинишган. У воситачи шахс  бўлган қайнисига телефон қилиб бу ҳақида сўрайди. Қайниси унга жавобан уришиб, сўкиб беради ва у юборган одамни  бу у суиқасдга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, эҳтиёт чораси сифатида меҳмоннинг компьютер ва телефондаги адресини ва бошқа изларини йўқотишларини маслаҳат беради.

Ян Оке Нюстром (Jan-Åke Nyström) топилган техник ашёвий даллилни ҳам жуда заиф исбот деб кўрсатди. Чунки жиноят жойи яқинидаги машиналар тўхтатиш жойида топилган қуролдан суиқасдда фойдаланганлигини исботлаб бўлмайди.

“Отилган ўқ ҳали ҳам Обид қори Назаровнинг танасида турибти. Тўғри, жиноятчи фойдаланган чойшаб ва қурол сақлаган рюгзакдаги  ДНК лар бир-бири билан мос тушмоқда. Балки у қуролни рюгзакга солиб қўйгандир, аммо бу етарли емас”, – дейди у. Суд бугун хам давом этмокда.

 

Ostersund posten газетасидан

Тўлқин Қораев таржимаси