Суиқасдга оид суд жараёни муддати узайтирилди

Суиқасдга оид суд жараёни муддати узайтирилди
53 views
17 July 2012 - 13:09

Стромсунддаги суиқасдга алоқадор деб айбланаётган икки кишига нисбатан суд жараёни яна бир кунга узайтирилди. Маҳкама бугун тугатилиши лозим эди, аммо жараёнда ҳамма нарсага улгурилмагани у яна бир кунга чўзиладиган бўлди.

Соат 13.30  (17 июль 2012 йил) гача икки нафар гувоҳ кўргазма берди. Гувоҳлардан бири эр-хотин билан бирга яшаган аёл уларнинг Лаппланд сафари ҳақида ҳеч нарса билмаганлигини таъкидлади. Тергов жараёнида айбланувчи эр – хотин Стромсундга йўл устида тўхтаб ўтилганликларини, ҳамда бу аёл уларнинг Лаппландга бориш режасидан хабардорлигини айтишганди.

Айбланувчи эркак ўзининг даромадлари хусусида изоҳ берганида бир жойда ишлаганини ҳам айтиб ўтган эди. Бугун ўша иш берувчи ҳам гувоҳ сифатида сўроқ қилинаркан,  бу эркак унинг ишхонасида ишлаганини инкор этди.

Бугун ҳам суд жараёнида айбланувчига бир қанча саволлар берилди. Кечанги гувоҳ бу эркакнинг Стромсунддаги масжидда имом билан учрашганини тасдиклаганди, лекин гумонланувчи ҳали – ҳамон буни инкор этишда давом этмоқда.

Суд давомида гумонланувчи эркакни кўпрок тергов қилиш, ҳамда имомнинг ўғлининг кўргазмаларини эшитиши ҳам кўзда тутилмоқда.

sverigesradio.se

 

Шведсия радиоси материалларидан

Тўлкин Қораев таржимаси