Остерсунддаги суд бугун тугайдими? (audio)

Остерсунддаги суд бугун тугайдими? (audio)
24 views
18 July 2012 - 8:25

[soundcloud id=’53248260′]

Швециянинг Остерсунд шаҳридаги туман судида таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровга нисбатан уюштирилган суиқасд ортидан суд жараёни давом этаяпди. Илгариги хабарлармиздан маълумки, мазкур маҳкама тўрт кунга мўлжалланиб шу йилнинг 17 июлида поёнига етиши лозим эди. Аммо у тағин бир кун муддатга узайтирилди ва 18 июлда ҳам давом этаяпти.

Суд жараёни олдидан ўзига қаттиқ ишонган прокурор Кристер Петерссон (Krister Petersson) суиқасд ижрочисига яқиндан кўмаклашганлиги айтилаётган ўзбекистонлик эр-хотин Боҳодир Пўлатов ва Нодира Аминоваларни жиноий жавобгарликга тортиш учун етарлик далиллари мавжудлигини ва уларга швед қонунларига мувофиқ ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини суддан сўрашини мааълум қилганди. Лекин жараён давомида кузатилинаётганидек, судланувчилар ўзларининг ёлғонларида мустаҳкам туриб олганликлари, ҳамда уларнинг ёлғонларни инкор қилиш учун арзигулик маълумотларнинг камлиги боисидан, айтиш мумкинки, жараён боши берк кўчага кириб қолди.

Маҳкама жараёнини кузатаётганлар ва унда иштирок этаётганларнинг ҳаммаси эр-хотинларнинг жиноятга шерик эканликларини ҳис қилиб туришибди. Аммо уларни айблаш ниҳоятда қийин кечадиган кўринади, шунда ҳам бу имконсиз бўлмаса.

Швед оммавий ахборот воситаларида келтирилиаётган маълумотларга қараганда, 17 июль куни судда видеоканал орқалик боғланиган Швециянинг Мальмо шаҳрида яшовчи бир аёл ва яна бир эркак гувоҳлик кўргазмаларини беришаркан, Боҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар келтираётган важларнинг асосий қисмини инкор этишди. Масалан, судланувчилар билан бир уйда яшовчи аёл уларнинг Швеция шимолидаги Лапландга сафар қилиш режаларидан хабардор бўлганлигини даъво қилишганди. Тергов ва суд жараёнининг бошида Нодира Аминова таъкидлаганига кўра, улар шу йилнинг январь ойида Лапландга сафарга чиқгандилар ва олти яшар қизчалари касал бўлиб қолгани боисидан, Стромсундда тўхтаб, сўнгра ортга қайтишган. Маҳкамада гувоҳлик берган аёл эр-хотинларнинг Лапландга сафар қилиш режаларидан мутлоқ бехабар бўлганлигини айтди. Шунингдек у суиқасд ижрочисини ҳам кўрганлигини, у билан суҳбатда бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Шу куни телекўприк орқалик гувоҳлик кўргазмаси берган эркак эса эр-хотинларга катта миқдорда қарз берганлиги, бу қарз миграция бошқармасига кўрсатиш учун мўлжалланганлигини ҳам айтиб ўтди. Бироқ судланувчилар ундан қарз олмаганликларини, балки гувоҳлик берган эркакнинг ширкатида яширин меҳнат фаолияти билан шуғулланиб ойлик маоши олганликларини маълум қилишганди. Судда уларнинг мазкур ширкатда ишлаганлилари ҳам тасдиғини топмади.

17 июль кунида швед телевиденияси мазкур маҳкама жараёни ҳақида қисқа бир хабарини ёинларкан, қоралов томони суддан судланувчиларга илгари ваъда қилганидек ўн йиллик эмас, балки саккиз йиллик жазо муддати тайинлашини сўрашни режалаштираётганини маълум қилган http://www.svt.se/nyheter/regionalt/jamtlandsnytt/yrkar-pa-mangarigt-fangelsestraff.

“Бу жуфтлик имомга қарши суиқасдда кўмаклашган ва унда имом жиддий жароҳат олган”. – деб хабар берди швед телевиденияси ўзининг 17 июль кунги дастурида. Прокурор бу ўта жиддий жиноятнинг диний, ёки сиёсий мотивга эга эканлигини, ҳамда айблов томони айбланувчиларга камида саккиз йиллик жазо тайинланишини сўрашини ҳам маълум қилади.    

17 июль кунида суд жараёни Остерсунд туман судининг кичик мажлислар залида ўтказилди. Маълумотларга кўра, унда суд тингловчилари учун жой етарлик эмасди. У ерга бор йўғи йигирма нафар атрофида одам сиғаркан.

Остерсунд постен (Ostersund posten) газетаси 17 июль кунида ўз ўқувчиларининг диққатини судга келган ўзбеклар жамоасининг норозилигига қаратди http://op.se/lanet/ostersund/1.4910080-uzbeker-hotar-anmala-tingsratten-for-do.

“Ўзбеклар суднинг устидан дискриминация масалалари бўйича омбутсманига шикоят қилиш билан таҳдид этдилар” дея сарлавҳаланган мақолада шу куни судга келган ўзбек жамоалари суд жараённига кира олмаганликларидан норози бўлганлдикларини маълум қилади.       

“Биз бу ҳолатни этник дискриминация деб ҳисоблаймиз”! – деган суд тингловчиларидан бири суд раиси Марит Окербломга (Marit Åkerblom) ўзбеклар жамоасининг ёзма шаклда битилган норозилик аризасини топшираркан.

Шу куни Швециянинг Мальмо шаҳрида яшайдиган икки нафар гувоҳ телекўприк орқалик гувоҳлик кўргазмасини беришганди. Катта залда видео ускуналарнинг йўқлиги боисидан суд мажлиси кичик залга кўчирилди ва унга фақат суд иштиркчилари, журналистлар, ҳамда соқчилар киритилди. Залда жой бўлмагани боисидан судни тинглаш учун келган ўзбекларга ўрин етмади.

Ўзбек жамоаси томонидан битилган норозилик мактубини ўқиб эшиттирган тингловчилардан бири залда бир неча бошқа тингловчилар учун жой топилганлигини кўрганлигини ҳам изҳор қилганлигини келтиради “Остерсунд постен” газетаси.

“Бу суд жараёни биз учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини яхши тушунасизлар. Биз  Стромсунддан ва бошқа шаҳарлардан келганмиз. Бу ерда очиқ суд мажлиси ўтказилади деган маълумотни олгандик. Биз сизлардан суд сўроғидан ёзма шаклда бир нусха  беришингизни сўраймиз ва уни биз ўз аризамиз билан бирга дискриминация масалалари бўйича омбутсманга топширмоқчимиз. Биз буни этник дискриминация деб  ҳисоблаймиз”.

Суд раисаси Марит Окерблом уларни қоидаларга амал қилишга чақирди.

“Биз бу суднинг муҳимлиги ва унинг диққатга сазоворлиги ҳақида илгари баҳо бериб ўтганмиз. Афсуски, бизда ёнғинга қарши хавфсизлиги  чораларини назарда тутиб, залга кўплаб стулларни кирита олмадик. Залда асосий иштирокчилар, соқчи ва таржимонлар ўрнашганларидан сўнг бир қанча ўринлар қолганди. Биз суд жараёнини кузатаётган ҳар бир журналистга ҳам жой ажратдик ва кўпчилик жараённи улар орқалик ҳам кузатишлари мумкин эди. Қолган ўринлар ҳам қоидаларимизга қатъий амал қилган ҳолда бошқа одамларга ажратилинди”.

Марит Окерблом жараён барча тартиб ва қоидаларга асосан ўтказилинаётганини билдираркан, бирор кишини залдан чиқариб юборишга ҳақлик эмаслигини билдириб ўтди. Шунингдек у бу ерда этник камситиш амалиёти ҳам мавжуд эмаслигини таъкидлаган.

Ўзбек мух оолифати ва ўзбек мусулмонлари жамоаси суиқасднинг илк кунлариданоқ жиноят ортида расмий Ўзбекистон ҳукумати турганлигини таъкидлаб келишмоқда. Обид қори Назаров нафақат таниқлик диний уламо, балки режимнинг ашаддий танқидчиси, ҳамда йирик бир жамоанинг лидери эканлиги ҳам Ўзбекистон ҳукуматини ташвишга солиб келаётганди. Маҳкаманинг боришида бирор маротиба бўлсин, бу суиқасд расмий Тошкент томонидан режаланганлиги эътироф этилмади. Ўз кўрсатмаларида қатъий турган судланувчи Боҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар суд ҳукмидан норози бўлиб касация ва апеляция шикоятларини ҳам киритиш ҳуқуқига эгалар. Натижа қандай бўлиши ҳозирча номаълум бўлсада, судланувчилар озодликга чиқиб кетишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Демак, Остерсунддаги суд мажлиси бугун тугасада, жараён ҳали поёнига етадиганга ўхшамаяпди.

Тўлқин Қораев
Швеция