Ўзбек-қирғиз чегарасида отишма: қурбонлар бор

Ўзбек-қирғиз чегарасида отишма: қурбонлар бор
107 views
18 July 2012 - 8:29

Ўзбек-қирғиз чегарачилари ўртасида бўлган отишма чоғида бир одам ўлгани ва икки одам яраланганини Қирғизистон расмийлари тасдиқлади.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Чегара хизмати расмийси Гулмира Бўрибоеванинг маълум қилишича,  ўзбек ва қирғиз чегарачилари ўртасидаги отишма 17 июл куни Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Булоқбоши қишлоғи яқинида жойлашган чегара ҳудудида содир этилган. Отишма чоғида бир нафар қирғиз чегарачиси ҳалок бўлган, икки нафар қирғизистонлик ўқотар қуролдан жароҳат олган. Бу чегара ҳудуди Ўзбекистон томонидан Наманган вилояти  Чуст туманидаги Гава пунктида жойлашган.

Гулмира Бўрибоева Ўзбекистон томонида ҳам ҳалок бўлганлар борлиги ҳақидаги маълумотлар ўрганилаётганини айтди.  Расмий Тошкент ҳозирча бўлиб ўтган воқеага ўз муносабатини билдирмади. Ўзбек ахборот агентликлари  Ўзбекистон томонидан “ЭСПЕРО” махсус отряди сержанти ҳалок бўлган ва бир чегарачи ярадор бўлган деган ахборотни ёйинлади.

Uzmetronom сайтининг хабар беришича, 17 июл куни  Ўзбекистон Чегара қўшинлари қўмондони, генерал-майор Руслан Мирзаев истеъфога чиқарилган. Бироқ унинг истеъфоси чегарадаги воқеага боғлик ёки боғлиқ эмаслиги ҳозирча номаълум.

Қирғизистон Чегара хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, 17 июл куни Кўктош-Булоқбоши автомобил йўлини таъмирлаш ишлари олиб борилган.  Йўлининг бир қисми баҳсли ҳудуд бўлиб ҳисобланган. Асосан маҳаллий аҳоли вакилларидан иборат бўлган йўл таъмирчилари йўлнинг  баҳсли ҳудуддан ўтувчи қисмини ҳам таъмирлай бошлаган. Қирғизистон Чегара хизматининг маълум қилишича, маҳаллий аҳоли мазкур ҳудуд баҳсли экани ҳақида таъмирчиларга огоҳлантириш берган. Аммо шунга қарамай, маҳаллий аҳоли ишни тўхтатмаган.

Шундан сўнг қирғизистонликлар билан гаплашиш учун Ўзбекистон чегарачилари келган. Аммо ўртада даҳанакаи жанг бошланиб, ўзбек чегарачилари қирғизистонликларга қарата ўқ отган. Қирғизистон чегарачилари  ватандошларини ҳимоя қилиш мақсадида ўт очишга мажбур бўлган.  Қирғизистон Чегара хизматининг расмий версиясида мана шундай маълумот берилади.

Ўзбекистон матбуотида эса чегарадаги воқеа “қирғиз чегарачиларининг провокацияси” сифатида баҳоланган. Яъни Ўзбекистон томони фикрича, ўқ отишни биринчи бўлиб 20 нафар қирғиз чегарачиси бошлаган.

Мазкур фожеали воқеадан сўнг Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари Зокир Тиленов  Ўзбекистон Чегара хизмати раҳбари билан телефон орқали суҳбатлашди. Томонлар вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масаласини муҳокама қилган. Айни пайтда воқеа жойида тегишли ташкилотлар текширув-тергов ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара чизиғи бир ярим минг километрни ташкил қилади. Бу ҳудуднинг 300 километри баҳсли бўлиб ҳисобланади.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, йил бошидан бери Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида тўртта жанжалли вазият содир бўлган.

www.ozodlik.org/

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi