Дамашқда портлаш: Асаднинг уч ёрдамчиси ҳалок бўлди.

Дамашқда портлаш: Асаднинг уч ёрдамчиси ҳалок бўлди.
63 views
18 July 2012 - 12:34

Сурия пойтахти Дамашқда Миллий Хавфсизлик биноси олдида портлаш (шаҳидлик амалиёти) содир этилган. Амалиёт оқибатида Сурия Мудофаа вазири, Миллий разведка раиси ва Бош штаб бошлиғи ёрдамчиси Осиф Шавкат (Башар Асаднинг поччаси) барчаси ҳалок бўлган. Ички ишлар вазири эса жароҳатлар билан касалхонага етказилган.
Сурия расмий хабар агентлиги SANA, портлашларни Мудофаа вазирининг қўриқчилари амалга оширганини иддао этмоқда. Портлаш бомба юклатилган автомобил воситасида амалга оширилгани айтилади.
Яраланганлар орасида Ички ишлар вазири Иброҳим ал-Шаъар ҳам бор ва унинг касалхонага етказилгани айтилади.

Ҳужум миллий хавфсизлик биносида вазирлар йиғилиши асносида уюштирилгани таъкидланган. Ҳужумда неча киши ҳалок бўлгани ва яралангани маълум қилинмаган.