Диктатор Каримовнинг бош қотиллиги тасдиқланди!

Бугун “Қотиллар қидирилмоқда” номли мақоламизда диктатор Каримовнинг Обид қорига суиқасд ишида Бош қотил эканлигини айтган эдик.
Ҳозиргина Озодлик ва ББС радиоларининг хабар беришича, Швеция судида кўрилаётган бу ишда прокурор Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматини қотилликни режалаганликда ва амалга оширганликда айблаган.

88 views
18 July 2012 - 17:02

Диктатор Каримовнинг қотилликлари Ўзбекистонда далил талаб этмайдиган даражада очиқ-ойдиндир. Аммо унинг диктаторлиги Франция маҳкамасида исботлангани каби, унинг қотиллиги мана энди Швеция маҳкамаси томонидан исботланди.
Ислом Каримов ва унинг режими жиноятчидир ва ўзбек халқининг энг яхши фарзандларининг қотилидир. Эндиги масала бу – қотил режимнинг ва қотил диктаторнинг ҳокимиятдан четлатилиши масаласидир.
ЎХҲ Ахборот Маркази
18 июль 2012 йил