Швеция прокурори: “Обид қори суиқасди ортида МХХ турган”

Швецияда ўзбек Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасдда кўмаклашганликда айбланаётганлар устидан ўтаётган маҳкаманинг сўнгги кунида прокурор суиқасд буюртмачиси Ўзбекистон махфий хизмати бўлганини баён қилди.

Швеция прокурори: “Обид қори суиқасди ортида МХХ турган”
142 views
18 July 2012 - 17:06

Швецияда ўзбек Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасдда кўмаклашганликда айбланаётганлар устидан ўтаётган маҳкаманинг сўнгги кунида прокурор суиқасд буюртмачиси Ўзбекистон махфий хизмати бўлганини баён қилди.

Прокурор айбланувчиларга 15 йилгача қамоқ жазоси сўради

Маҳкама прокурори Кристер Петерсон айбланувчиларга 8 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси сўраган. Суд мажлисини кузатган Östersunds-Posten газетаси мухбири Торд Андерсонга кўра, прокурор суд терговидаги кўрсатмалардан суиқасд ортида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати турган, деган хулосани берган.

“Биз тақдим этган фактлар ҳужум тузум танқид қилинганлиги учун содир этилганлиги ва унинг ўзбек хавфсизлик хизматлари топшириғи билан амалга оширилганига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди”, дея таъкидлади прокурор Петерсон, дейди журналист.

Обид қори Назаровга қилинган суиқасд юзасидан суд 12 июл куни Остершунд шаҳар судида бошланган эди. Швеция прокуратураси мамлакатда 2010 йилдан буён яшаб келган Ўзбекистон фуқаролари Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминоваларни суиқасд ижрочисига кўмаклашганликда айбламоқда.

Суиқасднинг бевосита ижрочиси ҳамон очиқда қолмоқда ва унинг ҳам Ўзбекистон фуқароси экани тахмин қилинмоқда. Суд жараёни давомида унинг шахсига тўхталган прокурор 1978 йилда туғилган Юрий Жуковский исмини тилга олди.

Обидхон қори Назаровнинг ўғли кўрсатма берди

Остершунд шаҳрида бўлаётган маҳкамада чоршанба куни ўзбекистонлик таниқли уламо Обидхон қори Назаровнинг ўғли Довудхон Обидхон ўғлига сўз берилди.
Ўзбекистонда имомларга бўлган тазйиқлар ва отаси Обидхон қори Назаров ҳам шу тазйиқлар сабаб Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганини айтган довудхон, отаси хорижга чиқиб кетганига қарамасдан Ўзбекистон махсус ҳизматларининг доимий нишонида бўлиб келганини гапирди. Оиламиз, деди Довудхон “таҳликани ҳар доим ҳис қилиб яшаб келган”.

Чоршанба куни маҳкамани кузатган имом Муҳаммадсолиҳ А. гапиради:

– Отасига қилинган суиқад ўзбек режими тарафидан қилинган амал эканлигига, шунақа хавфни улар доим ҳис қилиб яшаганликлари, шунақа хавф айнан Ўзбекистон тарафидан кутилганини, Ўзбекистон давлат телевидениесида отаси террорчи сифатида тасвирланган кўрсатув намойиш этилгани бунга мисол қилиб келтирди,- дейди маҳкамани кузатаётган ўзбекистонлик имом Муҳаммадсолиҳ А.

54 ёшли Обидхон қори Назаров шу йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум шахс томонидан ўққа тутилган эди. У ҳамон шифохонада кома ҳолатида ётибди.

[soundcloud id=’53284671′ playerType=’Standard’]

ozodlik.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi