Гаффор Хотамовнинг “Одил Ёқубов ва ажойиботлар” қиссасининг 1-20 бобларига

Гаффор Хотамовнинг  “Одил Ёқубов ва ажойиботлар” қиссасининг 1-20 бобларига
168 views
19 July 2012 - 10:25

ТАҚРИЗ

Адабиётимининг истеъдодли вакилларига тош отиш, уларнинг номларини булғаш билан шов-шув бўлиш ёзувчи учун энг чиркин шуҳратдир. Устод ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳор каби инсонларнинг оиласига(улар ким бўлишидан қатъий назар) тил теккизиш, марҳум инсонларнинг руҳини чиркитратиш – ахлоқсизликнинг энг тубанидир.

Бу китобда тилга олиниб, лой чапланган инсонлар ҳимояси учун бу пасткашликка “тўхта” дейдиганларнинг майдонга чиқишига шубҳамиз йўқ. Мен бу “асар”нинг фақат шу бўлимига тўхтамоқчиман.Гарчанд бу алжирашларга Муҳаммад Солиҳ ўзининг “Халк хотираси” мақоласида жавоб берган бўлса-да, мен бунга баъзи фикрларни илова қилишни лозим курдим.

Мансаб талашиб ўлиб кетаётган жамоанинг кўзга куринган намояндаси Гаффор Хотамов, бу ёзганларингизда мансаб ва мукофотдан бошқа бирорта дардингиз бўлмагани шундоқ кўриниб турибди. Бутун китобингиз шу майда гаразгўйликдан иборат-а, қаранг!

Ғийбат ва фисқу фасод ишқибозларигина сизнинг бу мағзавангни жирканмай ўқиши мумкин.

Ахлокли инсонларни бу “қисса”нгиз жиркантиради.

Сиз О.Ёқубовнинг тўрвасини кўтариб умр ўтказган бир югурдак эдингиз (буни ўзингиз тан олиб,бундан фахрланишингиз қизиқ!). Бугун ҳам шу савиядасиз, факат бугун каримовнинг тўрвасини ташияпсиз. Бу ҳолингиз аввалги ҳолингиздан ҳам шарафсизроқдир. Шумшук кимса эдингиз, шундайлигингизча қолибсиз, Мухаммад Солиҳга ҳасад қилиб, ичингиз ёниб кетганини энди, шунча йил ўтиб, айтаяпсиз.

Нега аввал айтишга журъат этмадингиз? Чунки қўркоқ, аянчли кимсасиз, мард бўлганингизда эди, Солиҳ Ўзбекистонда эканлигида айтардингиз бу гапларни.

Солиҳнинг ҳар қандай мансабни бир тийинга олмаганини ҳамма билади,душманлари ҳам,сиз ҳам биласиз. Ёзувчилар Уюшмаси котиблигини ҳам , депутатликни ҳам ўз истаги билан,мардона, бир ҳур инсон каби, ҳеч иккиланмай ташлаб кетди.

Мустақиллик 1 йиллигига берилиши керак бўлган медал таклифини ҳам битта Муҳаммад Солиҳ рад қилди. Бу мукофотга энг лойиқ кишилардан бўлишига қарамасадн!

Ҳужжатлар билан собит бу воқеалар.

Сиз ҳар ҳолда йўқ эдингиз у ерларда, бўлсангиз ҳам сиздайларнинг гапини биров бир чақага олмасди.

Бугун хам МХХ дан бошқа сизни бир чақага олган кимса йўқлиги аниқ. Бу ҳам Солиҳ туфайли, унутманг. Солиҳни ёмонлаганингиз учун хам МХХ га қадрлисиз. Аммо МХХ ҳам ичида сиз кабилардан нафратланади, чунки қўрқоқ, умуртқасиз, майдакаш, ҳасадгўй типлардан ҳамма нафратланади. Улардан фойдаланадилар, аммо нафратланадилар.

Муҳаммад Солиҳ мард, тўғри сўз, миллати учун чинакамига жон куйдирган, бу йўлда ўз ҳаётини ўртага қўйган бир эркакдир. Унинг яшаётган ҳаёти сўзимизнинг исботидир. Уни сиз каби кўрсичқонсифат кимсалар кўролмаслиги табиий, чунки бундай бир инсоннинг борлигигина сизни рад қилади.

Муҳаммад Солиҳнинг миллати учун килган ишларининг юздан бирини ҳам сиз ва сизнинг бутун устозларингиз қилаолмаган. Совет даврида яшаб, давлат тили, юрт табиати ҳимояси, аёлларимизга қарши тадбиқ этилган туғишни қисқартиш сиёсатига қарши, мустақиллик Декларациясини тайёрлаб, уни Олий Кенгашда қабул қилдириш каби муҳим давлат ишларини амалга оширишга айнан Муҳаммад Солиҳ йўлбошчилик қилди.

Сиз ва устозларингиз эса аввал Компартиянинг, кейин каримовнинг орқасини ялаб умрингизни ўтказдингизлар. Одамларни кўр ва кар деб ўйлайсизларми?

Бу ерга чиқиб, нима ёзсам ишонади деб ўйлайсизларми?

Муҳаммад Солиҳ 1988 йил Ёзувчилар Уюшмасига сайланган илк коммунист бўлмаган ёзувчи эди. Уни ёзувчилар сайлади. У Узбекистон Коммунистик партияси Марказкўмининг катта қаршилигига карамай сайланди. Бу мақомга ўз меҳнати ва ҳалол шуҳрати билан келди Солиҳ Совет даврида ўз ҳаётини таҳлика остига қўйиб,”руслар кушандаси миллатчи” тамғасини олиб, қилган ишлари учун бу мақомга юксалди. Сизлар у пайтда кўрсичконлар уясида жим, качон бу “даҳрий” Солихни қамар экан, деб умид билан, мўлтираб ўтиргандингизлар.

Агар сизларнинг бир чақалик обрўнгиз бўлганда эди, ўша эслатилган пленумда Солиҳнинг котибликка номзодини ўтказмасдингизлар. Бугун ҳам имконингиз бўлганида Солиҳни отангиз Каримов қўлига тıопширишга уриниб кўрган бўлардингизлар, аммо Худо бу имконни сизга бермади.Чунки ниятларинг
қора, худди юзингиз каби.

Ғ. Фатҳиддин, шоир
Риштон
dunyouzbeklari.com

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi