ЎХҲ фаолиятига ёрдам бермоқчи бўлсангиз…

Бизга келаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати борган сайин халқимиз орасида кенг танилиб бормоқда. Бу аввало Ҳаракат ғоя ва мақсадларининг халқимиз кундалик ҳаётига, орзгу ва истакларига мос келиши, қолаверса, замонавий алоқа воситаларининг ривожланиши натижасида инсонларимизнинг фаолиятимиз билан яхши таниш эканлигидандир.

ЎХҲ фаолиятига ёрдам бермоқчи бўлсангиз…
173 views
19 July 2012 - 11:34

 

 

 

 

 

Бизга келаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати борган сайин халқимиз орасида кенг танилиб бормоқда. Бу аввало Ҳаракат ғоя ва мақсадларининг халқимиз кундалик ҳаётига,  орзгу ва истакларига мос келиши, қолаверса, замонавий алоқа воситаларининг ривожланиши натижасида инсонларимизнинг фаолиятимиз билан яхши таниш эканлигидандир.

Шунинг диктатор Каримов ва унинг малайлари ҳам ЎХҲнинг халқимиз ичида кўпроқ танилишига ўз “ҳиссаларини” қўшмоқдалар. Яъни, улар ҳаракатимизни қоралагани сайин халқимизнинг бизнинг оқ ниятли ва амалли ҳаракат эканлигимизга ишончи ортиб бормоқда.

Яқинда Ўзбекистон телевидениеси ҳаракатимиз фаолларини қоралайдиган фильмлар эълон қилди ва ўзбек матбуоти эса интернетнинг фейсбук, твиттер, одноклассники каби социал (ижтимоий) тармоқларида “бузғунчи” кучлар фаолиятини ортиб бораётганидан инсонларни огоҳлантирди. Албатта золимлар “бузғунчи” деганда, аввало, ЎХҲни назарда тутгани маълум.

Бу кунларда биз билан мулоқот қилган бир ҳамюртимиз “мен ҳайронман, нега диктатура ҳукумати ҳам, ўзининг мухолифат, дейдиганларга ҳам ЎХҲга ёпишиб олишди. Нега ҳеч ким бошқа ҳаракатлар ҳақида гапиришмайди-да, фақат сизларга ташланишади?”, деди. Унга ЎҲҲнинг асосий мухолиф ҳаракат эканлигини тушунтирдик ва бу биродаримизга ўхшаганларнинг кўпчилик эканлигини назарда тутиб, ушбу мақолани эълон қилишни маъқул кўрдик.

Хўш, Ҳаракатга қизиққан ва унинг фаолиятига ёрдам бермоқчи бўлганлар амалда нима қилишлари мумкин:

1. Мана бу анкетани ( http://www.uzxalqharakati.com/azolik ) тўлдириб, бизга юборишингиз ва шу шаклда ҳаракатимиз фаоли сифатида бизга ёрдам беришингиз мумкин.

2. Ушбу линк ( http://feeds.feedburner.com/uzxalqharakati/VGpk )  орқали сайтимиз янгиликларига обуна бўлсангиз, унда ёритилаётган барча материллар бевосита электрон манзилингизга келиб тушади ва сиз тезда улар билан бошқаларни ҳам танитиш имконига эга бўласиз.

3. Эркин Юрт ( www.uzxalqharakati.com/erkinyurt ) газетасини ўқиб, бошқаларга интернет орқали ёки бевосита тарқатишингиз мумкин.

4. Сайтимизга ( www.uzxalqharakati.com ) ва Туркистон ТВ радиоси ( www.radio.turkiston.tv ) дастурларига мақолалар юборишингиз, ўқишингиз, хабарлар юборишингиз мумкин.

5. Фейсбок ( www.facebook.com/uzxalqharakati ), однокласники ( www.odnoklassniki.ru/ uzxalqharakati  , Мой мир www.my.mail.ru/community/uzxalqharakati   твиттер (www.twitter.com/uzxalqharakati ),   (www.youtube.com/user/turkistontv )  каби ижтимоий тармоқларда ҳаракатимиз бўлимларига кириб, у ерда баҳс мунозараларда қатнашиб, ҳаркатимизнинг ғоя ва мақсадларини бошқаларга танитишингиз мумкин.

6. Сайтимизда ва бошқа сайтларда чиқаётган материлларга изоҳ ёзиб, ҳаркатимизнинг фаолиятини ёритишга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

Нега биз бу ишларга аралашишимиз, ЎХҲнинг фаолиятига ёрдам беришимиз керак экан, деган саволга келадиган бўлса, аввало сиз бу билан Ҳақ ва адолатли ишга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Қолаверса, сизнинг ўзингиз ва яқинларингиз истар-истамас Каримов диктатурасидан зарар кўраётгани аниқдир. Бундай зарар моддий ва маънавий шаклда эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Масалан, бугун бу золим режимнинг зулмидан қочиб, бошқа давлатларга муҳожир бўлиб кетганларнинг сони 5 миллион кишидан ошиб кетди. Бу ҳамюртларимиз ўзга юртларда жуда қийин шартларда яшамоқдалар ва ишламоқдалар. Уларнинг кўпи ўз ота-оналари, бола-чақаларидан узоқда, ҳижрон дарди билан яшамоқдалар. Агар ҳаммамиз ЎХҲ атрофида жипсалишиб бу золим режимдан қутуладиган бўлсак, албатта бундай ҳижронга барҳам берилади.

Муҳими, Каримов режими тугатилгандан кейин, унинг ўрнига эркин, адодатли, ҳамманинг ҳуқуқини таъминлайдиган жамият қурилади. Ўшанда, иншоаллоҳ, халқимизнинг бошидан бугунги зулм кўтарилиб, эркин ва дастурхони тўла-тўкин жамиятда яшаш учун ҳамма имконлар яратилади.

Ушбу муносабат билан барча ҳамюртларимизни муборак Рамазон ойининг бошланиши билан қутлаймиз.

 

ЎХҲ Ташкилий Ишлар Бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi